Бош саҳифа | Блог | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Февраль 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Февраль » 15 » НАДОМАТ Бир ароқхўр тилидан…
    14:57
    НАДОМАТ Бир ароқхўр тилидан…

    НАДОМАТ
    Бир ароқхўр тилидан…

    Эркаклар нима учун ароқ ичишади? Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб бериши тайин. Кимдир асабларини тинчлантириш, кайф қилиш учун ичса, яна кимдир муаммоларини унутиш, бир оз бўлса-да, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш, ҳеч нарсани ўйламаслик учун ичишади. Баъзилар эса, байрам ёки бирор сабабни баҳона қилишади.
    Аслида-чи, исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам устига яна ғусса қўшиш, дея қаралади. Албатта биров ароқ ичиб, маст бўлиб, дардларини унутгани билан, ҳушига келганида аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги муаммоларига ароқхўрлик туфайли келган изтироблари қўшилади. Бундай дейишимга сабаб, асосли воқеа мавжуд.
    Келинг, яхшиси, сизга ўз ўтмишимни сўзлаб берай, зора, мендай одам шаклидаги махлуқлар бундай ҳаракатга бормай, ўз оиласига, фарзандларига бош бўлиб, оталик бурчларини адо этишса…

    Оилада учинчи ўғил фарзанд бўлганлигим боис, дадам мени жуда эркалатар, айтганларимни икки қилмасликка ҳаракат қиларди. Дўстларим ўртасида ҳам ягона туришни жуда хоҳлардим. Шу боисдирки, ўқиб, ишлаб ўзимга яраша шон-шуҳратга эга бўлдим. Акаларим олийгоҳ эшигини ҳатлашмаган, шунинг учун уларнинг оёққа туриб кетишларига қўлдош бўлдим. Янгаларим, жиянларим мени ва ишимни жуда ҳурмат қилишар, эрталаб нонуштадан тортиб, то кечги овқатларимнинг ўз вақтида муҳайё бўлишини назорат қилишарди.

    Шу оралиқда Баҳорой исмли қиз билан турмуш ришталаримизни боғладик. Ўзи кўркамгина, беозоргина фаришта қиз. Онамнинг хизматларини чопқиллаб қилибгина қўймай, қўшимча ишлар билан ҳам шуғулланарди. Тикувчиликда унга тенг келадиган чевар топилмас, ҳамма мижозлари, фақат у тиккан кийимларнигина севиб кийишарди.
    Аста-секинлик билан дунё эшигини очган жажжитойгина болаларимиз бизнинг энг бахтли оила бўлишимизга сабаб бўлди. Отам вафотидан кейин онамнинг қадди букилмасин, дея уни турли дам олиш масканларига юбориб турардик.
    Айниқса баҳор чоғлари ҳовлида сумалак қайнатиб, қариндошларни чорлаб, чиройлигина байрамлар ташкиллаштиришлар ҳануз кўз ўнгимдан кетмайди. Барча яқинларим мен билан бир оғизгина гаплашгиси келар, ногаҳон нигоҳлари тўқнашиб қолгудек бўлса, ийманибгина сўз бошлашарди.

    Эҳ, ўша дамлар…

    Эҳ-ҳе, ўша пайтларда ҳурмат ва мартабамнинг улуғлигини қадр тутмабман. Ёз ойлари келди дегунча, оиламиз билан чет эл саёҳатларига йўл олиб, ҳордиқ чиқариб қайтардик. Ишларимиз рисоладагидек, оиламиз эса, бекам-у кўст эди. Ҳар қандай яқиним: “Бахтиёр, сенинг турмушингга жуда ҳавасим келади, хотининг чизиғингдан чиқмайди, онангнинг ҳурматини жойида қиласан, болаларинг ҳам тартибли, ишларинг эса, аъло. Сенда ҳам армон борми?” – дея ҳавас билан боқишарди. Бу бахтимни ҳам эъзозлай олмабман.
    Онажоним ёшлигимдан барча хасталикларга қарши муолажаларни ўзи тайёрлар, ҳатто, шифокорлардан аъло даражада даволаб қўярди. Дори-дармонларни, умуман ишлатмасдилар. Қиш фасли келди, дегунча ҳамма грипп, шамоллаш, совуқ қотиш каби касалликлар билан оғриса, менга таъсир қилмасди, ҳамиша соғлом бўлишим учун онам таомларни ҳам бақувват ва витаминларга бой маҳсулотлардан тайёрларди. Мана шундай бетакрор бахтимни асрай олмабман.
    Кунларнинг бирида яхши фирмадан ҳамкорликда ишлашга таклиф келиб тушди. Даромади ҳам мўлидан, шартлари эса, осонгина эди. Бу ишга таваккал қилиб, бош суқдим, яхшироқ, бундан-да чиройлироқ, бадавлатроқ яшашга интилдим. Яратганнинг ўзи қўллади, чоғи, барча ўйлаган ва режалаган мақсадларим ўнгидан келиб, мансабим ҳам, бойлигим ҳам орта тушди. Дўст-у улфатларим кўпайди, кунда бир меҳмондорчилик, аввалгидек жон қийнаб, тунги икки-учгача офисда ўтириш, бош қотириш каби манзаралар мендан йироқлаша бошлади.
    Лавозимим ҳам кўтарилиб, бошлиқ даражасига эришдим. Ёш бўла туриб, бундай катта масъулиятли ишни менга топширишгани бошимни айлантириб қўйди, чоғи, ўзимни турли кайф-сафолар мажмуасига урдим, шодон юргим, бахтиёрлигимни яна бир карра чуқурроқ ҳис этгим келди. Маишатхоналарда турли қизларнинг қучоғига отилиб, дунёимни сочардим, ўзимча бахтни уларнинг зулматли бағридан топгандек бўлардим. Онам ва жуфти ҳалолим мендан нолигудек бўлишса: “Ҳамма нарса етарли, яна нима талаб қиласизлар, ишдаман” – дея уларнинг гапларига қулоқ осмадим. Билмадим-ки, йиқилишимни кутаётганлар, оёғимни эгри босишимни пойлаётганлар сон мингта эканлигини…

    Афсусдаман…

    Ишлардан толиқиб, кеч кириши билан аллақандай клубларда маишат қилгани бориш менинг хоббийимга айланди. Офисда ҳам устларимдан ароқ ҳиди анқиб турар, ходимларим менга нисбатан бошқача кўзқарашда бўлишарди. Бунинг учун шикоятнома ёзишганини ҳам эшитиб қолдим. Лавозимимдан озроқ муддатга пастлаштиришди, аммо менга бу таъсир этганича йўқ.
    Бир куни уйга келсам, хотиним ортида дўстим Анвар билан шодон ҳолатда кириб келишди. Уларнинг ўзаро суҳбатлари, муносабатлари менинг асабимни қайнатди. Келган меҳмонга дастурхон ёзиб, овқатландик. Кайфим бор бўлса-да, яна ичишга қарор қилдим ва хотинимни дўконга ароққа чиқардим. Ўша куни тун ярмигача ичиб, тарқалишдик. Онамни навбатдаги саёҳатига юборганлигимиз боис, болалар ҳар кунгидан вақтлироқ ухлаб қолишган экан.
    Дастурхонни йиғаётган хотинимнинг кайфияти тушиб кетганди. Энди билсам, у менинг шунча бўкиб ичганимдан хафа экан, аммо айни дамда мен уни дўстим Анварнинг кетганидан ранжиб қолди, дея тушундим ва “унинг жазманисан” дея обдон калтакладим. Гўё мен каби у ҳам турли клубларда маишат қилиб юргандек, ўзимнинг қилганларим олдимдан қайтаётгандек туйиларди менга. Ҳар хил қизларнинг бағрида ётган манзаралар кўз олдимда гавдаланаверди.
    Аламзада ҳолда хотинимни гоҳ тасма билан урардим, гоҳ оёғим билан тепардим. Оғир зарбалардан жони қийналиб, итдек инграётган жазоланувчини аямадим, юзига қарашга эса, орим чидамади, ундан нафратланардим. Бизнинг жанжалимиздан уйғонган болаларимиз онасининг калтакдан ётиб қолган ҳолини кўриб, тиллари калимага келмай, ҳар бири дуч келган шкафга бекинишиб олишибди. Кенжа ўғлимизни юқорига кўтариб, бор кучим билан ерга ташлабман, хуллас…
    Ҳушимга келсам — қамоқхонадаман, бошим қаттиқ оғрир, миямга ҳеч нарса келмасди. Ишга шошилаётганимни айтиб, мени кузатиб турган полиция ходимидан бўшатишларини талаб қилдим. Лекин мен ноҳақ талаб қилаётган эканман. Икки қўлимни кишанлаганча бошлиқ ҳузурига бошлаб борган кишилар мен хотинимни ва ўғлимни оғир калтак билан ўлдириб қўйганимни таъкидлашди. Қулоқларимга ишонмай, қўлимга узатилган мурдалар суратига қайта-қайта тикилдим. Ҳа, мен ўз фарзандим ва аёлим қотилига айланган махлуқ эканман…
    Бир пайтлари дам олиш ва бахтиёрлигимни чуқурроқ ҳис қилиш баҳонасида маишатга берилиб, оқибатда эса, бахтли оиламни барбод айладим, қўлимда борининг қадрига етмай, Яратганнинг қаҳрига учрадим.
    * * *
    Нега танам қимирламас, руҳим эса — жим?
    Наҳотки, бир-бирин тарк этган бўлса?
    Мен учун тупроқдан уй қураётган ким?
    Наҳот, энди кўзларим тупроққа тўлса?

    Йўғ-е… Ҳозиргина кўчада маст-аласт эдим,
    Бировга дўқ уриб, сўнг калтак едим.
    Аламдан қон қақшаб, судралиб-нетиб,
    Уйга келиб, хотинни фоҳиша, дедим.

    Кўп уриб, дўппослаб, сўнг роҳат қилиб,
    Ажратган боламга йўқ гапни айтдим.
    Мақтаниб, гердайиб, ўзни эр билиб,
    Жағим тинмай, алжираб, уйқуга кетдим.

    Мен зинҳор ўлмадим, бу тушим чоғи,
    Уйғонсам — дунёнинг қайнар ўчоғи…
    Ие! Ўнгда жаннатнинг ёп-ёруғ боғи?
    Чапда эса, жаҳаннамнинг қоп-қора доғи.

    Ўзим-чи? Аросатнинг қоқ ўртасида,
    Сиротдан ўтишни ўйлаб турибман.
    Шошма-чи, бир аввал дўзахни кўрай,
    Яна қачон бу ерларга келиб юрибман…

    Фоҳишада соч ўрнида илонлар эмиш,
    Ғийбатчининг тилини каламуш емиш.
    Порахўр нокаснинг қўлларин кесиб,
    Туҳматчининг оғзидан устунга илмиш.

    Водариғ, бўлди, бас, чидай олмайман,
    Мен кўрган бир парча дўзах шу бўлса.
    Ичига кирса, гар ароқҳўр оғзига,
    Қайнаган қўрғошин қуйилса-тўлса.

    Жаннатни туйнукдан кўрдим-у, ё Раб,
    Оҳ Эгам! Сен учун сажда қилмабман.
    Кичик бир нурига бардошим етмас,
    Намоз не? Имон не? Зинҳор билмабман…

    Сесканиб ўзимга келгач, қарасам,
    Бир зобит турарди: – Ўрнингдан тур, деб.
    – Бугун аёлингнинг маърака куни,
    Сен аёлинг қотилисан, билдингми шуни?

    Ўша кун аёлимни тепиб, урибман,
    Йиғламай жим қолса, парво қилмабман.
    Кайфим ҳали тарқамай, зобитлар мени,
    Қафасга тиққанларин, ҳатто, билмабман.

    – Онанг келди сени кўргани, бадхулқ,
    Фақат онага керак сендайин махлуқ.
    Ҳа, онам келган экан, бошқалар қолиб,
    Аёлим ювиб, дазмоллаган кўйлагим олиб.

    Гўрковнинг қураётган тупроқдан уйи,
    Менга эмас, аёлимга қурилган экан.
    Дўзахнинг энг майда виждон азоби,
    Ерда менга жазо, дея берилган экан.

    Просмотров: 498 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar