Бош саҳифа | Блог | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Февраль » 17 » Таҳоратдаги макруҳ амаллар
    15:16
    Таҳоратдаги макруҳ амаллар

    Таҳоратдаги макруҳ амаллар

    Таҳорат одобларига зид саналувчи барча амаллар таҳоратдаги макруҳ амаллардир. Жумладан: Нажосат бор жойда таҳорат қилиш. Маълумки, таҳорат покланишдир. Бу амални пок жойда, либос ва баданга ифлос нарсалар сачрамайдиган тоза жойда қилиш лозим. Таҳоратнинг суннатларидан бирини узрсиз тарк қилиш. Бунда ўша суннат амалларга эътиборсизлик ва хафсаласизлик бўлади. Таҳоратдаги барча суннат амаллар таъкидланган бўлиб, уларсиз таҳорат мукаммал бўлмайди. Сувни исроф қилиш. Маълумки, таҳоратда аъзоларни учун мартадан ювиш суннат. Агар уч ёки икки марта ювганлик ҳақида шубҳа қилинса, уч марта ювган деб ҳисобланади. Сабаби аъзоларни икки марта ювиш билан кифояланса, ҳечқиси йўқ. Аммо уч марта ювган тақдирда икки марта ювдим деб ўйлаб, ювиш тўрт мартага етса, бу ҳам исроф бўлади. Хоҳ пулли, хоҳ текин, хоҳ арзон, хоҳ қиммат бўлсин, сувни исроф қилиш ҳаром. Исрофда молларнинг инсонлар наздидаги қийматига қаралмайди. Балки Аллоҳ тарафидан махлуқотлар манфаати учун яратилган ҳар қандай нарсани беҳуда сарфлаш исрофга киради. Агар сув таҳорат қилаётган кишиники бўлса, сувни исроф қилиш макруҳ. Агар у жамоатники бўлса, исроф қилиш ҳаромдир. Чунки бунда ўзгалар ҳаққига тажовуз қилинган бўлади. Шофеъийлардан бошқа жумҳур уламолар наздида, бошга бир мартадан ортиқ масҳ тортиш ҳам исроф. Худди масҳ тортаётгандек сувни ҳаддан ташқари оз ишлатиш. Таҳоратда сувни ишлатишда ўртача йўл тутилади. Ҳаддан зиёд кўп ишлатиб исроф қилинмайди. Аксинча, поклаш лозим бўлган жойларга сув тўлиқ етиб бормаса ёки уларни нам қўл билан ишқаб қўйилса, кифоя қилмайди. Аъзолардан камида икки томчи сув оқиши керак. Сувни юзга зарб билан уриш. Сув юзга зарб билан уриладиган бўлса, ён-атрофга сачрайди. Бу эса мўмининг одобига зиддир. Шунингдек, юз мўътабар аъзо, уни оҳисталик билан ювиш лозим. Таҳорат асносида узрсиз одамларнинг сўзини, яъни дунёга тегишли сўзларни сўзлаш. Ортиқча сўз кишини дуо ва хушуъдан чалғитади. Намоз Аллоҳ билан мулоқот қилишдир. Унда банда жисми ва руҳини поклаши керак. Намозга рисоладагидек тайёргарлик кўриш учун фикрни бир жойга жамлаб, Аллоҳ кўриб турганини қалбан ҳис қилиб, эътибор ва ҳафсала билан таҳорат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бировнинг ёрдамидан узрсиз ҳолда фойдаланиш. Юқорида бу масалани кўриб ўтдик. Фақат касаллик ёки кексалик сабаб таҳоратда ўзгалар ёрдамидан фойдаланиш жоиз. Чап қўл билан мазмаза ва истиншоқ қилиб, узрсиз ҳолда ўнг қўл билан бурунни қоқиш. Оғиз ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл ёрдамида бурун қоқилади. Бунинг акси таҳорат одобларига тескари. Рўзадорнинг оғиз ва бурнига муболаға билан кўп сув олиши. Рўзадор бўлмаганлар оғиз ва бурунни яхшилаб, ачиштириб ювишлари афзал. Аммо рўза тутганлар эҳтиёткорлик билан иш тутишлари лозим. Акс ҳолда рўза очилиб кетиш хавфи бор. “Таҳорат китоби”дан

    Просмотров: 595 | Добавил: albine | Рейтинг: 2.0/1
    Всего комментариев: 0
    avatar