Бош саҳифа | Блог | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Поиск
Вход на сайт
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Февраль » 15 » ЗУЛМАТНИ ЁРИТГАН НУР
    09:44
    ЗУЛМАТНИ ЁРИТГАН НУР

    ҲИКОЯ

    ЗУЛМАТНИ ЁРИТГАН НУР

    Қора тун... Худди бўрондек эсаётган шамол лаблари титроқдан тинмаётган, кўзларидаги тубсиз уммон исён қилаётгандек шошиб бораётган бу аёлнинг қалбига ханжарни тўсган қалқондек гўё... У олдинга қараб юрар экан, ҳаёт чорраҳаларидаги бошидан кечирган мудҳиш воқеалар кўз ўнгида гавдалана бошлади.

    ...Ўша кезлари у эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган сулув қиз эди. Ҳаёти бахт ва шодликка тўла, ота-онаси қучоғида, оиласининг эркатойи бўлган дамлар... Ўқишни битириш арафасида уйидан сов-чиларнинг қадами узилмай қолди. Уни келин қилишни, унга умр йўлдош бўлишни хоҳловчилар кўпайди. Лекин Дилбарга уларнинг ҳеч бири маъқул келмасди. Тўғрида, ахир Дилбар сарвқомат, қош-кўзлари попукдек, сочларини-ку гапирмаса ҳам бўлади, нақд тақимини ўпади.

    Аммо тақдири азал... Кунларнинг бирида у келди. Ҳа, ўша "тақдири азал"! Уларнинг эшиги олдига машина келиб тўхтади. Келганидан бутун оламни хабардор қилмоқчидек, тилла тақинчоққа кўмилган бир аёл Дилбарнинг онасини исмини айтиб кирди. У остонадан кириши билан ариқдаги сувлар оқишдан, қушлар сайрашдан тўхтаб, ўз қўноқларидан учиб кетгандек, ҳовлини қора булутлар қоплагандек бўлди гўё.

    Дилфуза опа меҳмонни ичкарига олиб кириб, дастурхон ёзгач, меҳмон аста мақсадга ўтди. Айтишича, аёлнинг якка-ю ягона ўғли бўлиб, у Дилбарга кўнгил қўйганмиш. Агар Дилбар уларга келин бўлса... Хуллас, буёғи жаннат мисоли ҳаёт бўлармиш.

    Бечора онаизор... Аёлнинг сўзларига тоза ишониб, "қизимнинг бахти ўз оёғи билан кириб келди" дея ўзида йўқ хурсанд. Ҳатто, бўлажак қудасини ҳам умидвор қилди.

    Кечки овқат пайтида барча оила аъзолари ҳайратда. Бу хабарга на қувонишни, на хафа бўлишни билишсин. Онасининг оҳ-воҳларидан сўнг отаси аранг рози бўлди.

    Тўй! Бу кун ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас кунга айланади. Дилбар ҳам барча келинлар каби оппоқ либосда эшикка кўз тикиб, ўз бахтини кутарди. Бироқ ҳамма нарса инсон ўзи истаганидек бўлавермас экан. Дилбарнинг орзулари саробга айланди.

    Тўйдан кейин кўп нарса ойдинлашди: куёв... аввал бошқа, шаҳарлик бир қизга уйланган экан. Қизнинг оиласи бадавлат бўлиб, эри уларникида ичкуёв эмиш. Ўзбошимчалик билан уйланиб олган ўғлини эл орасида оқлаш учун ҳам онаси тўйни тезлатган экан. Бу гаплардан куёвнинг ўзи Дилбарни хабардор қилди. Энди унинг олдида иккита йўл турарди. Бири - уйига қайтиб кетиб, ота-онасини изза қилиш, иккинчи йўл эса - шу уйда қолиб, умрбод ҳижрон азобида яшаш... Дилбар узоқ ўйланиб, кейинги йўлни танлади.

    Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Дилбарнинг ҳаёти борган сари чигаллашиб борарди. Унинг қадри оёқ ости бўлар, қайнонаси тинмай келинидан аламини олар, ҳафталаб шаҳарда қолиб кетадиган турмуш ўртоғидан ҳам рўшнолик кўрмади. Шу орада ўғил фарзандли бўлишди, аммо фарзанд ҳам уларнинг ораларига меҳр сололмади.

    Ёзнинг иссиқ кунларидан бирида Дилбар ҳовлида ўз юмушлари билан бўлиб юрганди. Ногаҳон қайнонасининг: "Болам, анови бахшининг нафаси ўткир чиқди. Қара, хотинингни, лом-мим демай, мўмингина бўлиб юрибди...", деган гапларини эшитиб қолди. Назарида, кимдир унинг устидан бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди. Хўрлиги келди. Нарсаларини шоша-пиша йиғиштириб, бир сўз демай уйдан чиқиб кетди.

    Дилбар маҳалласига кириб борар экан, болалик чоғлари ёдига тушди. Минг бир хаёл билан бўлиб, уйига етиб келганини билмай қолди. Қараса, уйидан йиғи овози келяпти... Дилбарнинг нафаси бўғилиб, оёқлари қалтирай бошлади.

    Ҳа, шўрлик онаизор фарзандларининг роҳатини кўролмай, ҳаётдан эрта кўз юмди. Қани энди, буларнинг ҳаммаси бир тушга айланиб қолса?

    ...Дилбар қисқа вақт ичида ҳаётида содир бўлган аянчли воқеаларни ўйлаб, қандай қилиб катта анҳор бўйига яқинлашиб қолганини сезмади. Унинг болалиги шу қирғоқ бўйларида ўтган. Акалари билан анҳор бўйига келса, онаси уни койиб берарди: "Ўйин ўйнагани бошқа жой қуриб қолибдими, сувга тушиб кетсанг нима бўлади?" - дея, ҳатто шу қилмишлари учун жазоларди ҳам. Дилбарнинг кўзларига ёш қуйилди. Энди уни койиб берадиган онажониси ҳам йўқ... Бироқ, Дилбарнинг кўзига анҳор барча дардларининг давосидек туюлди. Ўзини шу анҳорга отиб юборса-ю, дардларидан фориғ бўлса.

    Шу пайт "Аяжон!" деган нидо юрак-бағрини ларзага солди. Шундагина унинг кўзлари "ярқ" этиб очилгандек бўлди. "Мен нималар қиляпман, ўзи? Ахир, болам бор-ку, уни ўзини ёлғиз ташлаб кетсам, кимларнинг қўлида қолади норасидам?.. Мен ўзим учун эмас, фарзандим учун яшашим керак! Мен боламнинг бахтли бўлишига ҳаракат қилишим керак..."

    Шуларни ўйларкан, Дилбар енгил тин олди. У ортига қайтаркан, қалбига чироқ ёққандай ёришиб кетди. Фарзанди учун ҳар қандай зулматни енгишга аҳд қилди ва бу йўлда илк қадамни қўйди.

    Уффора ҲАБИБУЛЛАЕВА.

    Просмотров: 667 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar