Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Февраль » 23 » Қабул бўлган қарғиш
    18:21
    Қабул бўлган қарғиш

    Қабул бўлган қарғиш

           Бензин қуйиш шахобчасида ишлайдиган Раҳматулло исмли ўртоғим охирги пайтларда дунёси кўпайган бўлса керак, баъзиларининг саломига  аликни  зўрға оладиган бўлиб қолган эди.  Тўсатдан мой қуйиш шахобчаси  органлар  томонидан  текширилиб,  катта миқдорда маблағ  етишмовчилиги   аниқланиб иш терговга ўтибди, ишни ёпиш учун катта пул керак экан, деган гап тарқалди. Рахматулло тушкун  кайфиятда  уйимга келиб енгил   автомашинасини  сотиш  ниятида   эканлигини , менга  маьлум қилди. Унинг  айтаётган  нархи бозордан  қиммат  эди. Мен : -  ўртоқ,  бензин текин бўлгандан кейин бу мошина Тошкент-Чимкент орасида кўп  қатнаб  мотор,  ходовойи кетган, уни алмаштириш керак, бозорда  бу нархга бу мошинани  ҳеч ким олмайди,  дедим. Шунда отам “Ўғлим сен техникани яхши биласан, ўзинг майдалаб ишлаб оларсан,  5-6 сўмнинг бетига қарама, дўстинг бошига иш тушиб келибди, берган ёрдаминг бўлар”-деб қолди. Буни эшитган дўстим,  узоқ яшанг ота, бахтимизга омон–эсон юринг деб отамни қучоқлаб кўз ёши ҳам қилиб олди (Отамни оллоҳ раҳматига олган бўлсин). Шу ҳолда айтган нархга мошинани олиб, ўзимга тўла-тўкис хужжатлаштириб, уч йил давомида моторини янгилаб,  ходовойларини ишлаб, кузовни краскалатиб, кўпкарга чопадиган отдек қилиб қўйдим, отамни тўйларга хатмқуръонларга олиб бориб турдим, кўп минишга қишлоқ ишларидан қўлим ҳам тегмас эди. Орадан уч ярим йил ўтиб дўстим оқланиб хам келди.

    Оралиқда СССР деган давлат тарқаб  мамлакатимиз   мустақилликка  эришди.   Давлатимиз оёққа энди туряпган пайтда рекет деган   нарса  пайдо бўлди.   Шундан фойдаланган дўстим мен ишда пайтимда икки бетлари тилим–тилим,  ранги совуқ, дўстлари билан келиб, аввал айёрлик ишлатибди “Ота умрингиз узоқ бўлсин, сизнинг чин ихлос билан берган фотихангиз кучи билан 8 йилга озодликдан махрум этилсамда 3 йилда  қутулиб  чиқдим, рахмат ота”-деб қучоқлаб айёрликни ишга солиб кўз ёш ҳам қилиб олибди.  Йиғлашдан тўхтаб зонада бирга ўтирган дўстларини таништириб ҳам қўйибди. Кўнгли бўш отам ҳам қўшилиб йиғлабди,” ота мени яна бир қўлланг, сизга оллоҳ умр берсин,  мен оёққа туриб кетай, онам асаби бузилган, касали оғир, сизларга   сотган  мошинамни берсангиз Тошкентга шифохонага ётқизиб даволатсам. Кейин  одамларда анча  пул оласим бор, уларни  ундирсам  мен сизга янги мошина  мингизсам деган ниятим бор”–дебди. Бу сўзларни эшитган отам “ҳа ўғлим,  она ҳамма учун азиз,  шифокорларга қаратгин.  Сен менга янги  эмас,  ўртача тўй-тўмалоққа боришга ярайдиган мошина олиб берсанг бўлди.  Бироқ бир-икки ойдан кечиктирма, болам, менинг қилган дуоларимни  оллоҳ билгувчи, кўргувчи, эшитгувчидир. Улуғ ва буюк зот мени қўллаб қуватлайди, лекин ахдингга  вафо қил,   ниятларим  тескарига айланиб қолмасин.  Ахир мен қишлоқда олтмиш йил сувчи бўлиб ишладим, дўстинг мошинанинг моторини яъни юрагини янгилади, краскалатди, кўпкарга чопадиган отдек қилиб қўйди, ишдан бўшаб минишга вақти ҳам бўлмади.   Онангга оллоҳ шифо берсин, яхши бўлиб кетсин”-деб  яна бир бор дуо қилиб хамма керакли хужжатларини, хатто менинг  хужжатларимни ҳам бериб оқ йўл тилаб, кузатиб қўйибди. Оллоҳни эсга олмаган Рахматулло бир сигнал бериб кўздан ғойиб бўлди.  Пўлатой аёлим  эса,  мени  ўйлаб қайнотасига сездирмасдан кўз ёш қилиб олди. Ишдан кеч келганимда   Пўлатой  бўлган воқеани  менга  тўла–тўкис айтиб берди ва “оллоҳ сизга сабр берсин, пулини бир- икки ой ичида берар, ёки янги мошина олиб берар экан, бир-икки одамда катта пул оласи бор экан, мен қайнотамга бирор сўз айтмадим. Дадаси хечқиси  йўқ,  пулини берса яхши , бермаса  томорқага  икки–уч йил сабзавот полизни   кўпроқ экамиз, оллоҳ бизга қувват ва топганимизга барокот берсин,  магазиндан мошинанинг  янгисини оламиз”-деб  яхши гаплар билан юпатиб қуйди. Эрталабки нонуштада отам менга кўп насихатлар айтди ва яна юпатиб ҳам қуйди.”Ўғлим,  Оллоҳ  дўстингга инсоф берсин, онаси яхши бўлиб кетсин, дунё деган қўлнинг кири, ёшим ҳам анчага бориб қолди, ажал шу хозир келса мен тайёрман, фақат елдек келиб, селдек олгай”-деб кўз ёш қилди. Мен отамни рухини кўтариб “Дадажон онам сизга кенжа ўғилни топшириб кетган шунинг учун худо–ҳохласа уйлантирасиз, беш-ун йил келиннинг роҳатини кўрасиз”-деб  отамни қучоқлаб, юпатиб мен ҳам кўз ёши қилдим. Шу ҳолда орадан уч йил ўтди, лекин муттахам дўстимдан дарак йуқ. Отам бир куни мени чақириб “Ўғлим дўстингга яхшилаб тушунтир,  Рахматулло,  сен отамга  янги мошина олиб бераман деганда, отам йўқ мен сенинг ахволингни тушуниб турибман, менга хатмқуръон, тٴўйларга минишга ярайдиган эски мошина хам бўлади,  деган экан, ваъдангда турмабсан,  отам қаттиқ ҳафа бўляпди”-деб ўзига айтгин деди. Мен бу  гапларни   дўстимга айтиб  яхшилаб тушунтирдим. У эса  яна яқин кунларда янги мошина мингизиб, қариянинг   алохида фотихасини олишини айтиб мени кузатиб қўйди. Шу ваъдадан кейин, орадан олти ой ўтди, хамон ваъдабоздон дарак йўқ эди. Бир куни ишга отланиб турганимда Абдулла исмли бирга ишлашадиган укам келиб “Бобо сизни қўрқитиб мошинангизни олган бола авария бўлиб, қазо қилибди, кеча жанозаси бўлибди”-деб қолди. Отам икки қўлини дуога очиб оллоҳга ёлвора бошлади “Эй, оллоҳим мен у болага оқ фотихамни берган эдимку”-деб қолган гапни айтолмай унсиз, овозсиз, йиғлаб турар, кўз ёши соқолини ювиб, турар эди, отамни кўриб, менинг ҳам кўнглим бузилиб вой бевафо дунё–ей деб йиғлаб юбордим. Отам, мен, Абдулла учаламиз фотихага бордик. Отам дуо ўқиди, бироқ охирига етолмади, мен давом этказиб, дуо қилиб  ўрнимиздан турдик. Биз чиқаётганимизда  шивир-шивир бошланиб қолди. Биз Абдуллонинг мошинаси-га жойлашгунча иккита қария (яқинлари бўлса керак), келиб отамга “Отахон бу йигитни Оллоҳ имони билан олган бўлсин. Сизга берган ваъдалари бор экан, энди бу ёғи қандоқ бўлар экан”-деди. Отам гапни қисқа қилиб “Оллоҳ кечган бўлса, мен аллақачон кечганман”-деб дуо қилди. Уйга келиб отам менга кўп насихатлар берди шу ёшга келгунча уч оғир очарчиликни кўрганлигини, беш йил Улуғ Ватан урушида тортган азобларини, бизлар эса, ёлғон дунёнинг жаннатида яшаяпганлигимизни, ялқовлик қилмасдан ишнинг кўзини топиб, яъни топган дунёни хисоб–китоб билан яратсак, давлатимизнинг бериб қўйган кенгчилигини хозирги ёшлар ота–боболаримизнинг кўрган қийинчилигини эсга олмай, такаббур, тартибсиз ўсаяпганини, унга ота-она айбдорлигини, хозирги тўй загсларнинг кундан-кунга тартибсиз бўляпганини айтиб ўкиниб қўйди. Мен эса  мошина  можароси   боис  жахл устида отамга қўпол гап  айтиб  дилини  ранжитиб қўймаганлигимга   Оллоҳга минг бор шукурлар айтдим. Шу вақтдан кейин кўп хам ўтмай, соппа-соғ,  юрган отам, эрталаб нонуштада менга “Ўғлим менинг сафарим қариб қолди,   узоққа кетиб қолма, укангни уйлантир, уй солиб бер, кейин аёли тетик бўлса, ўз оиласини ўзи тортиб кетар, мен сенга икки дунё розиман, сен хам менга рози бул”-деб кўзига ёш олиб йиғлади.  Мен : -  дадажон,  Худо хохласа кенжатойни уйлантириб, ундан невара хам кўрасиз деб юпатдим, ўзим хам розилик бериб йиғлаб юбордим. Энди отам мени юпата бошлади “Эй, ўғлим Оллоҳ ёш ўлимдан сақласин, навбат меники, сен илохим бошинг тошдан бўлсин, хали болаларинг ёш, уканг бор,сенга оллоҳ умр берсин, болаларингнинг рохатини кўр, энди ишингга бор,  кечикиб қолма, менинг хам ўзимга  яраша ишларим бор”-деб мени  ишга  кузатиб қўйди. Орадан ярим соат ўтмай ишхонамга  ўғлим югуриб келди “Дада,  бобом қулаб қолди”-деди. Мен шошилиб келганда отам бехуш ётар эди. Мен ёсинни ўқиб, учинчи мубинига келмасдан, отам боқий дунёга сафар қилди, мен хар доим отам беш вақт намозида “Эй, Оллоҳим ёш ўлимдан сақла, навбат меники,  фақат ислом калимасини айтгандан кейин, елдек келиб, селдек олгайсан”-деган ниятлари қабул бўлган эди. Мен хамма маъракаларини ўзи айтгандек ўтказиб, охирги васиятларини бажаришни кўнглимга тугиб қўйдим.

    Мирзахон  ҳожи   Адҳам  ўғли,

                                                                                  Туркистон шахриҚорачиққишлоғи.

    Просмотров: 523 | Добавил: albine | Рейтинг: 2.0/1
    Всего комментариев: 0
    avatar