Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Сентябрь » 5 » АЙИҚ САНДИҚЛАРИ
    14:49
    АЙИҚ САНДИҚЛАРИ

    АЙИҚ САНДИҚЛАРИ
    Тоғда яшовчи бир дўстим қуйидаги ҳикояни сўзлаб берганида, очиғи унчалик ҳайратланмагандим. Аммо йиллар ўтган сари ҳаётни теранроқ кузатар эканман, дўстимнинг ҳикояси тез-тез хаёлимдан ўтадиган бўлди. Келинг, сиз ҳам тоғлик бу овчи дўстимизнинг ҳаётий ҳикоясидан баҳраманд бўлинг ва хулосани ўзингиз чиқаринг.
    Тоғларнинг одам оёғи етиши мушкул ерларида писта ва ёнғоқ дарахтлари кўп ўсади. У жойларнинг эгалари – айиқлар. Аммо одамлар оёқ етмайдиган ерлардаги писта-ёнғоқлардан воз кечмайдилар. Нима қилишади, денг! Таги йўқ, қопқоғи йўқ сандиқлар ясаб, уларнинг ўша жойларга яқин ерларга жойлаштиришади. Айиқлар бу сандиқларни хавфсиз жой ҳисоблаб, тўплаб келган писталарини, ёнғоқларини уларга жойлайверадилар. Минг машаққатлар билан сандиқни тўлдирган айиқлар уни кўтариб олиб кетмоқчи бўладилар. Аммо сандиқнинг таги йўқ! Табиийки, писта-ёнғоқлар жойида уюлиб, тўкилиб қолаверади. Айиқлар уларни сандиққа бошқатдан соладилар. Яна ўша аҳвол! Шу тарз алданаверган айиқлар ғазаб билан бир-икки бўкириб, таги тешик сандиқларни ҳам, писта-ёнғоқларни ҳам ташлаб, кетиб юборадилар. Дарғазаб айиқларнинг аламли бўкиришларини эшитган одамлар дарҳол сандиқларни жойлаган ерларига етиб борадилар. Алданган айиқлар тўплаган писта-ёнғоқларни одамлар қопларга солиб, отга ортадилар-у, олиб кетадилар. Эртасига айиқлар яна минг азоб билан бошқа сандиқларга писта-ёнғоқ тўлдиришни бошлайдилар...
    Мен бойлик тўплаш йўлида ҳар қандай азиз чегарани бузаётган, азиз умрини, куч-қувватини азоб оловида қовураётган одамлар атрофимизда кўпаяётганини афсус билан кузатар эканман, улар тўлдираётган «сандиқ»ларнинг ҳам аслида таги йўқлигини уларга англата олмаслигимдан ва буни уларга ҳеч ким тушунтира олмаслигидан ичим ёнади...
    Таги йўқ «сандиқлар» устига қурилаётган уйларимиз... ҳашаматларимиз... ҳою-ҳавасларимиз...

    Абдужаббор Исомиддин.

    Просмотров: 517 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar