Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Октябрь » 24 » ҲАЁ ПАРДАСИ КЎТАРИЛСА...
    11:53
    ҲАЁ ПАРДАСИ КЎТАРИЛСА...

    Турмуш чорраҳаларида 

     

     Қаерда оила мустаҳкамлиги учун кучли интизом ва тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади.

     ФИТРАТ.

     Шоира йигирма ёшга тўлгач унга оқ либос кийиш насиб этди. Бахти бекам келинчак бўлиб ён қўшниси Барот отанинг суюкли келини бўлди. Кун ора қўшни билан борди-келди қилиб юрган Шоира бу оиланинг муҳитини олдиндан биларди. Тинч, бир-бирларига нисбатан меҳрли инсонлар. Келин ҳам уларга мослашишга ҳаракат қилди. Рўзғор юмушларида чаққонгина, қайнота-қайнона ҳурматини жойига қўя билди. Орадан йил ўтмасдан нима бўлди-ю келин юзидан ҳаё пардаси кўтарилди, оилага дарз кетди. Оиладагилар юзига тик қарайдиган, ҳурматсизлик қиладиган одат чиқарди. Аразлаб кетиш ҳоллари келин учун кунлик одатга айланди. Ва, ниҳоят келин уйни бутунлай тарк этди.

     Шоира енгил ҳаётни истаб қолди. Дугонаси Ҳилола билан келишиб савдо-сотиқ ишларини авж олдирди. Ургут, Тошкент бозорларидан кийим-кечак ва турли матоҳлар олиб келиб тумандошларига сотди. Қўли мўмай пулни кўргач қинғир йўллар унга ошно бўлди. У дастлаб чарчоғини чиқариш учун ичадиган бўлди. Ундан сўнг чекадиган қилиқ чиқарди. Бора-бора гиёҳвандлик унинг кундалик кўнгилхушлигига, кундалик эҳтиёжига айланди.

     ...Аёл гиёҳванд. Нега? Нима сабабдан у бу кўчага кирди?

     Суд жараёнида бу саволларга жавоб топилди. Шоира тарбия топган оилада отанинг ўрни йўқ, акалар эса саёқ юрувчи эдилар. Муштипар онаизор фарзандларимнинг келажагига қора доғ бўлмасин, деб оила юкини елкасига олган. Турмушнинг ташвишлари уни эза бошлаган. Касалманд бўлиб қолгач, она сўзини назар-писанд этмаган Шоира турмушидан ажралиб, енгил-елпи, қинғир-қийшиқ ҳаёт йўлини танлади. Аҳвол эса...

     ...Аёл ўз фарзандидан воз кечди. Нега? Нима уни бунга мажбур этди?

     Ирода шўх-шаддод қиз бўлиб вояга етди. Ҳамма қизлардек у ҳам севди, севилди. Гўё, ёр-ёр садолари янграб оқ ҳарир либосда ёнидаги шаҳзодаси билан хаёлан дунё кезарди. Севгилисининг ваъдаларига учиб қалтис йўлга юрди. Иффат билан келин бўлиш чимилдиқ кўриш насиб этмади. Ҳомиладор бўлиб ота-она юзини ерга қаратди. Ой куни етиб кўзи ёрилди, ўғил бола. Йўқ, у оналик бахтидан масрурланмади. Бошқа оналардек дилбандини бағрига босмади. Енгил-елпи ҳаётнинг мевасидан воз кечмоқ бўлиб нотариал идораси орқали ҳамма ҳужжатларни муҳрлаб, дилбандини тирноққа зор оилага фарзандликка берди. Ўзи эса бошқа шаҳарга кўчиб кетди.

     ...Аёл хорижда. Нега буни истади?

     Сокина ўқитувчи, турмуш ўртоғи сотувчи. 3 нафар шириндан-шакар фарзандлари бор. Рўзғорида камчиликлари йўқ. Нима бўлди-ю Сокина хорижни истаб қолди. Касбдоши хорижга бориб келиб машина олди, данғиллама ҳовли-жой қилди. Бу ҳаётга Сокинанинг ҳаваси келиб эрининг қаршилигига қарамай болаларини қайнонасига ташлаб хорижга йўл олди.

     Орадан йиллар ўтгач, Сокина тўлиб-тошиб кириб келди. Унда аввалги меҳрдан, аёллик назокатидан асар ҳам қолмаган. Болаларга бемеҳр, оилага бефарқ. Эрини эр ўрнида кўрмайди. Шу тахлит уч ойгача яшади. Қўшни аёлларга, дугоналарига хориж ҳаётини мақтаб гапириб, уларни ҳам олиб бориши мумкинлигини бот-бот такрорларди. Содда қизларнинг розилигини олгач сафарга чиқди. Унга эргашганларни алдов йўли билан манзилга элтиб, сотиб юборди. Бугун Сокина одам савдоси билан айбланиб, панжара ортида.

     Наҳотки, у педагог бўла туриб "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Президентимиз томонидан қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларнинг қабул қилинганидан бехабар. Мустақил диёримизда ҳар қандай жиноят ўз жазосини топиши муқаррар.

    Аёл бир мўъжиза таърифга тил лол,

    Гўзаллар чеҳрасидан уялар ҳилол.

    Шундайин хилватни булғади ногоҳ,

    Тубанлик ботқоғига ботган аёллар,

    Хиёнат кўчасига кирган аёллар.

    Оила қўғирчоқ, болалар сарсон,

    Гўёки барига эр балогардон.

    Яқинлар дилини айлади хуфтон,

    Тубанлик ботқоғига ботган аёллар,

    Хиёнат кўчасига кирган аёллар.

     Ҳа, нуроталик шоира Шодигул Ҳусенованинг ушбу шеърий сатрларида баён этилганидек, муқаддас зот аёлнинг бугун қора курсида ўтириб қонун олдида қилган гуноҳлари учун жавоб бераётгани, панжара ортида қилмишига минг пушаймонлар бўлиб афсус чекаётгани ана шундай тубанлик ботқоғига ботганликлари учундир. Бугун аёл гиёҳванд бўлса, ўз боласидан воз кечса, одам савдоси билан шуғулланса, нега унга жазо қўлланмас экан. Кимки ҳаётда ёмон йўлни танласа албатта кун келиб қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

     Мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилада оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялаш масалалари давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бу ғамхўрликлардан баҳраманд аёлларимиз бор бўлишсин. Юрт равнақи, фаровонлиги йўлида жон куйдираётган, янги ихтиролар кашф этиб, олима ва фозила бўлаётган, қўлига кетмон олиб фермерликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, ҳунари билан дунё аҳлини маҳлиё айлаётган аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Бундай аёллар оилада меҳрибон она, суюкли рафиқа, сариштали бека. Аёл хонадон фариштаси, ҳаёт салтанатининг гултожи, "уйим-болам” деб яшайдиган муқаддас зот. Мустақил юртимизнинг гўзал ва дилбар аёлларини ана шу фазилатлар асло тарк этмасин. Улар юзидан ҳаё пардаси асло кўтарилмасин, дея қуйидагича сатрлар билан мақолага якун ясамоқчиман:

     Мен аёлман...

    Йиқилганни суягувчи тоғ бўб келган аёлман,

    Хазон қалбни яшнатувчи боғ бўб келган аёлман.

    Даҳолари довруғлари дунё бўлган элим-ей,

    Зотим мани, Навоийдек даҳо туққан аёлман.

    Марҳабо АҲАТОВА, Нурота шаҳри.

    Просмотров: 545 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar