Шўх ўйнаган болаликнинг зўр дамлари,
Шодон ўйнаб, тупроқларин кечганларим.
"Беш тош" ўйнаб, капалаклар қувганларим,
Чучмомадан чамбараклар таққанларим –
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Боғларидан олма териб еганларим,
Кенг далада қизғалдоқлар терганларим,
Гилос узиб, қулоғимга таққанларим.
Булоқ сувин тўйиб-тўйиб ичганларим –
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Турмуш деган тақдир мени олиб кетди,
Бошларимга ҳарир рўмол солиб кетди,
Узоқларга, узоқларга олиб кетди.
Такдир мени узоқларга олиб кетди,
Қишлоғимда болалигим қолиб кетди.
Такдир мени олиб кетди, олиб кетди,
Мирзачўлдек саҳроларга солиб кетди,
Такдиримдан нолимайман, гуноҳ бўлар,
Хўп тобландим, жазирама иссиқларда,
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Пахтазорда далаларни кезиб юрдим,
Шўр сувларин ноилождан, ютиб юрдим.
Зилол сувин қўмсаганда қадрин билдим,
Онамдайин жаннатмакон қишлоғимнинг,
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Ҳаёт деган такдир йўлин босиб ўтдим,
Куни кеча қайрилиб бир қарадим мен,
Ортда қолган йўлларимга, изларимга.
Юрагимнинг бир парчасин юлиб кетди,
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Синфдошлар даврасида эслаб-эслаб,
Болаликнинг шўх дамларин ҳис қилдим мен,
Муҳаббатнинг илк дамларин ҳис килдим мен,
Энди шеър ёзмасдан туролмайман мен –
Болалигим қишлоғимда қолиб кетди.
Лола ҲАСАН қизи.
|