Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2018 » Май » 24 » Дабдаба руҳияти:
    06:32
    Дабдаба руҳияти:

    Нима учун одамлар қиммат

    нарсаларни харид қилишади?

     

    Кўпчилик онгида қиммат нарса ҳар доим яхши, сифатли бўлади, деган тушунча мавжуд. Ҳарвард бизнес мактаби олими Майкл Нортонга кўра, «умуман олганда истеъмол — бу ижтимоий мусобақадир. Унинг ёрдамида кўпчилик ўзини бошқалардан устунроқ қўйишга уринади. Агар менинг бирор нарсам сиздагидан қимматроқ бўлса, демак менинг ўзим ҳам сиздан яхшироқман». Агар сизда ортиқча 10 минг доллар бўлса, уни қулоқчин ёки шунга ўхшаш бирор жиҳозга сарфлайсизми? Бу ҳазил эмас. Шунча пуллик қулоқчин ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Масалан, Orpheus Sennheiser ёки Onkyo Diamond. Муаммо шундаки, уларнинг товуш сифати айтайлик минг долларлик қулоқчинникидан 10 марта яхшироқми? Кўпчиликда шаклланган дунёқарашга кўра, маҳсулот қанчалик қиммат бўлса, унинг сифати, ўзига хослиги, буюртмага тайёрланиши  ёки қўшимча бонусларни назарда тутган бўлади. Аммо, қимматбаҳо буюмларнинг ҳаммаси ҳам шунча катта пулдан воз кечишга арзийдиган даражада яхши бўладими? BBC шу ҳақда фикр юритади.

    Фото: Getty Images

    Одамларнинг маҳсулотларни баҳолашига доир ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, инсонлар нарх ва маҳсулот сифатини ўзаро боғлашга уринади. Шу сабабли қимматроқ нарсалар, гўёки сифатлироқ, самаралироқ туюлади. Аммо улар кўп ҳолларда арзонларидан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди. Калифорния технология институти ва Стэнфорд университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, одамлар қимматроқ ичимликнинг мазасини яхшироқ баҳолашларидан ташқари, айни вақтда уларнинг бош мияси МРТ текширувидан ўтказилса, улар шу ичимликдан қиммат бўлгани учун ҳам кўпроқ роҳатланишини кўрсатади. Бошқа бир тадқиқотда бир таблеткаси 2,5 долларлик оғриқ қолдирувчини истеъмол қилган одам 10 центлик оғриқ қолдирувчини истеъмол қилганларга нисбатан ўзларини енгилроқ ҳис қилгани айтилади. 

    Яхши, лекин буларнинг бари тадқиқот, дейишингиз мумкин. Ҳақиқий ҳаётда нарх-наво одамларнинг харид қилишига қанчалик таъсир кўрсатмоқда? Айтайлик, бир маҳсулотнинг икки хил намунаси бор, унинг бири иккинчисидан 2 марта қимматроқ. Ҳақиқатдан ҳам харидорлар қимматроғини яхшироқ, деб ўйлашадими?  Ҳарвард бизнес мактаби руҳшуноси ва профессори Майкл Нортон бу саволга “ҳа”, деб жавоб қайтарар экан, бу ерда ҳеч бўлмаганда харидор таассуроти шундай бўлишини таъкидлайди. Унинг тадқиқотлари кўрсатишича, одамларнинг аксарияти энг яхшисини қидиришга интиламиз. 

    Фото: Getty Images

    Нортоннинг айтишича, қиммат хизматлар ва маҳсулотларни харид қилишни ҳам шу билан изоҳлаш мумкин. 

    Жошуа Карту — ҳаваскор пойгачи, тадбиркор ва Ferrari автомобилларини тўплашни яхши кўради. Унинг айтишича, у машиналарни уларни яхши кўрганидан ҳам эмас, балки турли анжуманларга рухсатнома, маълум бир доирадаги кишилар жамоасига кириш имконини бергани учун ҳам харид қилади. Унинг айтишича, «моддий бойликларни харид қилишдан туядиган ҳиссиёт ўткинчи ва ҳар сафар бу ҳиссиёт камайиб боради. Аммо, Ferrari автомобилини харид қилиш билан ўзига ўхшаганлар жамоасига қўшилиш бошқа масала». 

    Иқтисодий назарияга кўра, аксар маҳсулотларга бўлган талаб нархи арзонлашиши билан орта боради. Аммо «Веблен маҳсулотлари» ҳам борки, уларга бўлган талаб нарх ортиши билан орта боради. Чунки уларда ўзига хослик қадрли ҳисобланади. 

    Жанубий Калифорния университети профессори Элизабет Каррид-Халкеттнинг айтишича, ўзига тўқ америкаликлар ҳашаматнинг унчалик ҳам эътиборсиз буюмларини харид қилишади. Улар дизайнерлик сумкалари ўрнига органик маҳсулотларни сотиб олади. Унга кўра, «бугунги кунда моддий бойлик кам ҳолларда ижтимоий ўрнингизни белгилайди. Биз тўкин-сочинлик даврида яшаяпмиз, демак маҳсулотлар ҳам аввалгидек ноёб ва ўзига тортувчи эмас. Шундай экан, маҳсулот қийматини белгилашда унга муносиб тарих ёки мақом талаб этилади».

    Фото: Getty Images

    Оқибатда ҳаммаси оддий тугайди: одамлар дабдабали буюмларни харид қилади, чунки улар шу билан ўзларини бахтлидек ҳис қилишади. Нортоннинг айтишича, пул эвазига топилаётган ҳузур-ҳаловат қанча миқдорда сарфлаганингизга боғлиқдир. Шу билан бирга, бошқа бир тажриба «аксарият одамлар қиммат нарсаларни харид қилган билан ўзларини унчалик ҳам бахтли ҳис қилмас»лигини кўрсатади.

    Нортон тадқиқоти эса, яна бир хулосани берган. Унинг таъкидлашича, одам бошқаларга ёрдами, фойдаси тегса, ўзини бахтлироқ ҳис қилар экан. «Гап буюмлар хариди бизни хурсанд қилишида эмас, тўғри хурсанд бўласиз, чунки харид қилаяпсиз. Муаммо шундаки, кейинчалик билан бу каби харидлардан хурсанд бўла олмаймиз. Дам олган вақтимиздаги ҳолат умуман бошқа нарса».

    /m.kun.uz/

    Просмотров: 357 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar