Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Сентябрь » 2 » Деҳқон ҳақида ривоят
    15:37
    Деҳқон ҳақида ривоят

    Деҳқон ҳақида ривоят

    Қадимда бир маддоҳ бўлган экан. Унга бу дард йўргакда теккан бўлиб, итни кўрса ҳам, битни кўрса ҳам ўшанга бағишлаб камида икки мисра, йўқса тўрт мисра мадҳ битмаса сира туролмасакан. Ўзининг маза-бемаза қофиялари билан аввалига қишлоқдошларининг, сўнгра тумандошларининг жонига тегибди. Юртдошларининг бетакаллуфлиги маддоҳнинг нари-берисан ўтиб кетибди. “Ҳап сенларни, ҳали мени кўрганда таъзим қилмасаларинг, отимни чаппа қўяман!” – дебди-ю ишга киришибди. Бир ҳафта узлатга чекиниб подшоҳга мадҳ битибди. Мадҳ бўлганда ҳам нақд қирқ байт экан! Байтларини оққа кўчириб, қўлтиғига урибди-да, қайдасан Бухоройи шариф дея йўлга равона бўлибди. Пой-пиёда икки кун деганда азим шаҳарга келиб, оғзи ланг очилиб қолибди. Ахир унинг бундай улкан шаҳарга биринчи бор келиши экан-да. Лабиҳовуз бўйида тамадди қилиб олгач, пайт пойлаб чойхоначига юрагидаги дардини тўкиб солибди. Чойхоначи унга разм солиб:

    – Акун, пошшо қабулига бу ҳолда борманг. Сувнинг ойнасига бир қаранг. Афтингиздан туя ҳуркади. Аввалига соч-соқолингизни қиртишлатинг, бад ҳаммомга киринг, икки мирининг баҳридан ўтсангиз, кўҳнадўз ковушингизни ҳам эпақага келтириб беради. Бу бўлишда зинҳор Аркка бора кўрманг, зиндонга тушишингиз ҳеч гап эмас, бахудо.

    Алқисса, софланиб, пешин чоғи Аркка, подшо ҳазратларининг қабулхонасига борибди. Эшик оғаси унинг арзини тинглаб, онҳазратга етказибди. Давлат ишларидан асаблари қақшаб ўтирган подшоҳ, – “шоир бўлса, яхши ашъорлар билан шояд кайфиятимни кўтарса” – деган хаёлда киришга изн берибди. Ишнинг бундай осон кўчганидан маддоҳнинг оғзи қулоғига келиб, босар-тусарини билмай қолибди: “Қадримни биладиган валломат ҳам бор экан-ку оламда” хаёлидан ўтибди унинг.

    Қабулхонада эшик оғаси маддоҳни яна бир бор кўздан кечириб, қай тарафдан кириб, қандай таъзим бажо келтиришни унга бир икки бора уқтирибди. “Бо худо нақ саҳройининг ўзи экан” – хаёлидан ўтказибди. Шу аснода уч маротаба қарсак овози янграбди. Эшик оғаси маддоҳни ичкарига бошлаб кирибди. Тахтда ўтирган подшоҳни кўриб унинг оёғига қалтироқ кирибди. Подшоҳ дебди:

    – Олис тумандан келган шоирман дебсан, қани бир эшитайлик-чи! Маддоҳ қақраган томоғини бир-икки ютиниб ҳўллабди-да, тутила-тутила ёзган мадҳини ўқий кетибди. У ўқиган сайин подшонинг тунд юзи баттар тундлашаверибди. “Ашъор”и яримламай туриб подшо уч маротаба қарсак чалибди, маддоҳ донг қотиб қолибди. Довот-қалам тутган мулозим пайдо бўлибди. “Шоирнинг ҳар бир мисраси учун бир даррадан урилсин, туманидан тўрт таноб ер ажратилиб, бундан буёнига деҳқончилик билан шуғуллансин. Ёнидаги деҳқонлардан кам ҳосил оладиган бўлса, зиндонбанд қилинсин, вассалом ва биллоҳи аъзам!”.

    Шоҳ айтганидай шоирни ясоққа ётқизиб, елкасига қирқ дарра урдилар. Шонасига ҳар дарра тушганда хаёлидан “ – яхшиямки юз байт ёзмабман, шунисига ҳам шукр”, деб қўяркан.

    Алқисса, тўрт таноб ер ҳақидаги ёрлиқни олиб маддоҳ туманига равона бўлибди. Зиндон ваҳмидан қўрққан маддоҳ бола-чақа, дўст-у ёрни тўплаб ишга киришиб кетибди. Бир кулол дўстига қирқта сопол тувак буюртма берибди. Ахир, ўзига тўқ деҳқон бўлган сайин унинг дўст-ёрлари кўпайиб, ҳурмати ҳам бинойидай бўлган экан-да. Буни эшитган кулол дўсти ҳайрон қолибди.

    – Қирқта тувакни нима қиласан, деҳқончиликни қўйиб, сакбозликка ўтасанми?!

    – Зиндонда чирийдиган аҳмоқ йўқ, каллага бир фикр келди...

    Ўша йили ҳали ҳут кирмай туриб тувакларга ҳандалак уруғини экибди. Ҳамма ерга уруғ қадаганда, маддоҳ гуллаган кўчатларни далага кўчирибди.

    Худо бераман деса, етти тошнинг орасида ҳам беравераркан. Ўша йили баҳор яхши келибди. Омадни қарангки, бошқаларнинг ҳандалаги гулламасдан, унинг ҳандалаклари тўр ташлабди. Жавзонинг илк кунларининг бирида тўрт-бешта ҳандалаги олтиндай сарғайганини кўриб, оғзи қулоғига келибди. Майдароқ биттасини болалари билан ўзи кесиб ебди-да, қолган тўрттасини хуржунга солиб Бухорога равона бўлибди.

    Уни таниган эшик оғаси ҳайрон бўлибди:

    – Иби, бо байт обкелдингизми? Қирқ дарра камлик қилдими?

    – Нафасни иссиқ қилинг тақсир, кўр ҳассасини бир марта олдиради! У шундай дея эшик оғасига ҳандалакни кўрсатибди. Мулозим ёқасини ушлаганча ичкарига кириб кетибди ва салдан кейин маддоҳни ҳам ичкарига таклиф қилибди. Унинг қўлидаги ҳандалакларни кўрган подшо уч бора қарсак чалибди. Мулозим эгилганча кириб келибди:

    – Қирқ тилло пешкач!!!

    – Тожи сар!

    Сал ўтмай кумуш баркашда қирқ тилло пешкаш келтирилибди. Подшо унга баркашни тутаркан дебди:

    – Раҳмати калон, бобо деҳқон!

    Маддоҳ таъсирланиб қабулдан чиқаркан, онҳазрат мийиғида кулибди:

    “Аз зарби чўб хирс мулло мешават...” “ – Таёқнинг зарбидан – айиқ мулло бўлибди” дегани бўларкан. Шу-шу маддоҳ, миришкор деҳқон дея донг таратибди.

    Просмотров: 635 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar