Икки одам ҳеч қачон камбағал бўлмайди:
доно одам ва қаноат соҳиби.
Икки иш улуғликдан далолат беради:
илмга муҳаббат ҳамда ширинсўзлик.
Икки нарса азиздир:
бири қўл меҳнати билан топилган бойлик, иккинчиси дилида дўстлик барқарор бўлган содиқ дўст.
Суқротнинг айтишича, кўнглимизнинг икки офати бор:
бириси ўтган ишга қайғуриш, иккинчиси келгуси ишни ўйлаб ғам, алам чекишдир.
Икки салбий жиҳатларга эга:
қариндошлигини узган одамга ва қўшнисига ёмонлик қилувчига Оллоҳ назар қилмайди.
Икки ёмон хислат кишига жам бўлмайди:
бахиллик ва бадхулқлик.
Икки нарса кўнгилни фасодга элтади:
бири тўла емоқ, иккинчиси тўла ухламоқ.
Тилнинг икки улкан офати бор:
беҳуда, бемаъни сўзларни сўзлаш,
ҳақ гапни айтмасдан сукут сақлаш.
Икки тоифа одам беҳуда ишлаб, беҳуда ҳаракат қилган бўлади:
ҳалол йўл билан мол-мулк йиғиб, фойдаланмаган одам ва илм олиб, унга амал қилмаган киши.
Икки нарса борки, унинг ози ҳам кўп:
бири адоват, иккинчиси чақимчилик.