Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2019 » Ноябрь » 8 » “КЎЗ” тегиши
    07:49
    “КЎЗ” тегиши

    "КЎЗ"ДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

    Бундай ўта салбий иллатлардан ташқари халқимиз ўртасида

    (бошқа халқларда ҳам) кишига, нарсаларга зиён-заҳмат, мусибат келтируви ёмон, оғир назар билан қараш – “кўз тегиш” деган ҳодисалар ҳам бўлиб, бу ҳам хасислик, ичиқоралик каби энг ёмон салбий ишлардан саналади.

    Кўз тегиши бор нарса эканлигини пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларининг ҳадиси муборакларида айтиб ўтганлар.

    Бу борада шуни айтиб ўтиш  керакки, “кўз” ҳамма инсонда  бор  хислат бўлиб, ҳар бир одамда ҳеч бўлмаса, “зиғиртак” бўлса ҳам бўлар экан.

    Ҳар бир инсон “кўз”ининг  “қаттиқлик” даражасини ўзи яхши билади. Шунинг учун бировга зиён-захмат етказиб қўймаслик учун бировга қараганда, бировнинг уйига кирганда, уй-жой, дарахт, мол-ҳолларга, кичик  болаларга ва ҳоказоларга қараганда кўзини ва тилини инсоф билан тийиши керак.

    Айтишларига қараганда, “кўзли” киши бирор нарсага ҳайратланиб, ажабланиб, қойил қолиб, ҳасад, суқ ва ичиқоралик билан назар ташласа-ю, аммо буни тилида айтмаса, кўз камроқ  даражада   тегар экан. Аммо буни ошкора тили билан айтса, кўз тўлиқ тегар экан.

    Халқимизнинг  “Кўз” – етти дарёни қуритар!” деган ибораси бекорга айтилмаган.

    Кексалардан эшитганманки, 1950-йилларда бир куни кўча юзидаги чойхонада ”кўзи” бор қария ўз тенги  чоллар билан чой ичиб гурунглашиб ўтирган экан. Унинг  “кўзи қаттиқ”лигини ҳамма билар экан. У нимага астойдил назарини ташласа, ўша нарса қуримай  қолмас экан. Шунинг учун кўп жойларга уни таклиф этмас эканлар.

    Бир куни чойхона олдидан бир одам ажойиб отини гижинглатиб ўтиб кетаётган экан. Ҳамма унга ҳайрат ва ҳавас билан қараб қолибди.

    Шунда  чолнинг  ёнида ўтирган бир киши ҳалиги “кўзли” чолга ҳазиллашиб:

    –Раим ота, анави келаётган отга назар назарингизни ташлаб йиқита оласизми?, – деб сўрабди.

    Чол, ҳозир кўрасан, деб отга тикилиб:

    –Войбўй!!!  Анави отни қаранглар-а, зап келишган от эканми, бунақасини умрим бино бўлиб энди кўришим, қаердан олди экан-а, бу отни? – дейиши билан от етти қадам босиб, қоқилиб йиқилибди ва ўша ернинг ўзида типирчилаб ўлиб қолибди.

    Чолнинг гапини отлиқ эшитиб кетаётган экан, отдан йиқилиб тураётганида у ёқ-бу ёғини қоқиб, чолга қараб:

    –Во ажабо! Бу шайтон чолни зап ўткир кўзи бор эканми, бир нигоҳ ташлаганда отни ўлдирди-я, ё тавба! Кўзинг қурсин, дея сўкиниб-сўкиниб ўз йўлига кетибди.

    Чолнинг  ўша заҳоти иккала кўзи хиралашиб, бир кундан кейин эса бутунлай кўрмайдиган бўлиб қолибди.

    Айтишларича, ўша отлиқни  ўзи ҳам  “кўзли” одам бўлиб, кўзи ҳатто тошни ҳам ёрар экан.

    Айтишларича, “кўзли” одамлар бирор нарса деганларида унга қараб: ”Субҳоналлоҳ!, Субҳаналлоҳ! Субҳаналлоҳ! Кўзинг ўзингга урсин!” деб уч марта чап елкасидан ошириб туфлаб қўйиш керак экан.

    Пайғамбаримиз ҳам кўз тегишдан асралиш мақсадида “Ихлос”,  “Фалақ”, “Нос” сураларини ўқиб, юз, бош, қўл, баданларини силаб, ўзларига дам солиб қўяр эканлар.

    Абдулҳай АБДУРАҲМОНОВ.

    “Саодатга элтувчи билим”дан.

    Просмотров: 166 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar