Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2018 » Июнь » 7 » Мамлакатнинг қон томири
    14:57
    Мамлакатнинг қон томири

    Мамлакатнинг қон томири

    Эй менга эртаклар сўйлаган Замин,

    Эргашиб изингдан қолмасман сенинг.

    Ўзгалар наздида Боғи Эраминг

    Жийданг япроғига олмасман сенинг.

    Ватан, қайда бўлмай, сен ҳамроҳимсан,

    Боболарим ётар саждагоҳимсан. 

     Муҳаммад ЮСУФ. 

    «Гул гулзорда гул, инсон Ватанида», деган қозоқ халқ мақоли бор. Бу сўзлар замирида минг йиллардан бери асраб-авайланиб, ардоқланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳақиқат мужассам. Дарҳақиқат, фақатгина Ватан туйғуси, у билан ҳамнафасликни ҳис қилиш, она юрт тақдири ва ҳаётига дахлдордик бизни ҳақиқий инсонга айлантиради.

    «Айлан, айланайин,

    Она заминим. 

    Бугун ҳеч ким сени

    Тушунолмас, менингдек.

    Қўним топмай, айланаман,

    Поёни йўқ йўлларингдан,

    деб ёзган эди туркшунос олим, публицист, ёзувчи ва шоир Ўлжас Сулейменов.

    Йўллар рамзий маънода ҳам, чин маънода ҳам тириклик фалсафасини яратади. Аслида умримиз бекатлари ҳам босиб ўтилган йўллар таассуротлари билан бунёд этилади. Донишмандлар эришилган муваффақиятлар, чекилган заҳматлар қийматини довонлар, йўлларга қиёслайдилар. Демак, йўллар бизни эзгулик сари етаклайди. Йўллар буюк тарих зарварақларини яратади. Ватанимизнинг йўллари эса ниҳоясиз... 

    Қадимда, Буюк ипак йўли ташкил топмасдан анча илгари Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиё ҳудудларида ўзаро алмашинув йўллари мавжуд эди. 

    Ҳозир Шарқ билан Ғарбни поезд йўллари боғлаб турибди. “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўли қурилишининг ташаббускори Қозоғистон бўлди. 1200 чақирим узунликдаги “Жезқазған – Шалқар – Бейнеу” темир йўли пойтахтнинг кўпгина туманларини жонлантириб, мамлакатнинг Шарқ ва Ғарбини тўғридан-тўғри бирлаштирмоқда. Бу магистрал Каспий ва Кавказ орқали Европага чиқиш имконини беради. Шарқда эса – Тинч океанидаги Ляньюньган портига йўл очади... Икки тарафда Буюк Даштнинг бепоён қумликлар макони... Қўрғонга айланган мозорлардан ўтсангиз, табиатнинг асрлар бўйи яратган мўъжиза асарлари – тош ҳайкаллари сизни кузатиб қолишади. Шоирлар Қозоғистон ерларига Буюк Дашт деб таъриф беришган. Қадимда донишмандлар, саҳроси бор халқ – чин маънода бадавлат халқ, деган эканлар. Модомики, саҳро деганда кўз олдингизга сариқ-кулранг қумлар, одам яшамайдиган поёнсиз чўллар, чанг тўзон, ҳар жойда бир учрайдиган тиканаклар келса, демак, сизнинг қалбингиз ўша саҳродай бўш экан. Қалбингизни кенгроқ очсангиз, кўзингиз ҳам очилади, ўша қум заррасининг етти хил рангда товланаётганини кўрасиз, ёвшан иси димоғингизга урилиб, саҳро маликаси – юлғун кўз олдингизга келади. Баҳорда сарғиш қумлар қизил дарёга айланади – лолақизғалдоқлар гуллайди. Март-апрель ойларида яшил гиламга бурканган табиат ифори, майин шабодадан бошингиз айланади. 

    Қозоғистон Элбоши таклиф қилган «Нурли йўл»ни танлади. 1500 йил муқаддам Култегин устунида ёзилган «Мангу Эл» ғояси умуммиллий ғояга айлантирилди. Давлатчилигимизнинг 15 асрлик томирига ҳаёт бахш этилиб, чорак аср ичида юртимиз гуллаб-яшнади. Теран тарихимиз ва минг йиллик келажагимизни уйғунлаштириб, Мангу Элнинг улкан йўлига тушиб олдик.

    Бугунги кунда жаҳон Қозоғистонни минтақавий ва дунёвий жараёнларнинг энг фаол аъзоси сифатида баҳоламоқда. Бутун Қозоғистон йўли бизнинг мақсадимиз борлигини ва унга эришишда фақат олға қадам ташлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. 

    Ватанимиз Мустақиллигининг чорак асри Евроосиё юрагидаги Буюк Даштда ёзилган минг йиллик тарихнинг янги даври. Бизнинг Буюк Даштимиз – ҳозирги турфа халқларнинг барчасини тебратган бешик мисоли.

    Қўшиқларда куйланганидек:

    Бу ёруғ оламнинг жаннатлари бор,

    Ватандан бўлагин миннатлари бор.

    Жонингга жонимнинг пайвандлари бор,

    Ватан ягонасан, дилимда доим.

    Биз, қозоғистонликлар, бир Ватан, бир тақдир бирлаштирган халқмиз! Биз учун ягона тақдир – бу бизнинг Мангу Элимиз, келажаги буюк давлатимиз! «Мангу Эл» – юртимизнинг миллий ғояси, аждодларимизнинг орзусидир. У вақт синовидан ўтган Қозоғистон Йўлининг тажрибасидир.

    Гул-гул очилган бўстонлар, куч-қувватли ва ҳар ишга қодир ёшлар ҳамда уларнинг бунёдкорлик қудрати, кексаларимиз донолиги «Мангу Эл»имизни «Нурли йўл», нурли келажакка чорламоқда. Ватанимиз, халқимиз корига камарбаста бўлиш – ҳар бир қозоғистонликнинг муқаддас бурчи ва бахти ҳамдир.

    Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли.

    Просмотров: 389 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar