«Ҳурматли муҳарририят!
Саломдан сўнг етиб маълум бўлсинким, сизларга қаттиқ эътирозим бор. тунов кунги «Сўнгги
нусхалар» деган мақолада менинг шаънимга нотўғри айблар қўйилиб, туҳмат тошларини от-
ибсизлар. бу... бу... бу – ғирт туҳматнинг ўзи-ку! Мақолада «О.» деган мансабдор шахс мунтазам
пора олади, у тегишли идоралар томонидан кузатилаяпти, яқинда жазога тортилади», деб
ёзилибди. Биринчидан, ўша о. мен эмасман. Иккинчидан... мен умуман пора олмайман.
Мухбир бўлса «о.» деб менга шаъма қилиб ўтирибди. сезмайди, деб ўйлаган-да!..
такрор айтаман: мен пора олмайман. гапим чин.
У ҳолда данғиллама иморатни қаердан қурдинг, деб сўра моқчисиз-а? Билиб турибман,
мансабга минганингга бир йил бўлмай қаср солдинг, демоқчисиз. тўғри гап. Маошим сигаретага
зўрға етади. Аммо, ҳовли қайнотамники. У киши эллик йил заводда оддий инженер бўлиб,
меҳнат фаолиятлари давомида ойлик маошларидан бир қисмини чегириб йиғиб келган экан.
Фин ҳаммоми, мармар ҳовуз, фаввора, бронза ҳайкалчалар, дунё бозорида фа-
лон сўм турувчи ноёб сувратлар... Ҳаммаси уники. арзончилик вақтларда олиб қўйган бўлса
керак-да, мен билмасам. биз тинчгина икки хонали квартирада яшаб юргандик. Қайнотам бир
куни чақириб, «куёв, сиз катта лавозимда ишлайсиз. одамлар айб қилмасин. Манови ҳовлига
кўчинглар», деб қўярда-қўймай олиб келдилар.
Иккита машинаси бор, деб ёзибсизлар. биттаси «Мерседес», иккинчиси ҳам «Мерседес».
Тўғри, тонмайман. аммо қайнонамники. Қайнонам уй кўргани келди-ю, «шундай ҳайҳотдай
ҳовли бўш турмасин, одамлар айб қилади», деб қўярда-қўймай ташлаб кетди.
«Далаҳовлисининг ўзи пулга чақса фалон миллион», деб ёзибсизлар. бўлса бордир. Аммо у
ҳам меники эмас. Қайнсинглимники. Мактабда меҳнатдан дарс бериш жараёнида ҳалол пулига
қурган. Ўқувчилар ҳашар қилишган. Дубдан ясалган мебелларни меҳнат дарсларида болалар
тайёрлашган. Ҳужжатлари бор. Ҳаммаси қонуний. бир кун келганда «Почча, сиз масъул
лавозимдасиз, ишингиз оғир, якшанба кунлари чиқиб дам оладиган жойингиз бўлмаса
қийин. шу дачамдан фойдаланиб туринг», деб қўярда-қўймай калитини бериб кетди. нима дейиш
керак бундай пайтларда. Олмасанг, хафа бўлади.
Аммо-лекин, мухбирларинг ҳам жа-а майда гап экан. Хотинимнинг қулоғидаги бриллиант
зиракдан тортиб, қўлидаги олмос узуккача қолдирмабди. Ҳар бири бир неча юз минг туради,
дебди. тўғри. Лекин улар ҳаммаси хотинимнинг янгасиники. Қайноғам хотин билан бирга
эсини танибдики пахтакор. Даладан чиқишмайди. Ҳалол меҳнат қилиб топган баракали
пулларини йиғишиб, бриллиант тақинчоқлар олиб қўйишган экан. Қайси куни хотиним
меҳмонга борса янгаси: «синглим, сиз катта одамнинг хотинисиз, одамлар поччамизни
«хотинига тузукроқ зирак ҳам олиб бермабди, деб айб қилмасин», деб сандиқдан чиқариб
берибди. Меҳр-оқибат кучли-да. «Бир йилда уч марта ҳашаматли тўй қилди, ароқ-конъякни
сув қилиб оқизди, қирқ қозонда ош дамлади», деб ёзибди ўша мухбир. Нноинсофлик ҳам
эви билан-да! Тўғри. Ўша мухбирнинг ўзи ҳам еб кетган тўйнинг ошидан. Майли, ош бўлсин.
Лекин тўйни ўғлимнинг стипендиядан йиғиб юрган маблағига қилганман. Умри узоқ бўлсин, жуда
тежамли бола. Қизим ҳам. Иккинчи тўйга унинг стипендияси, учинчисига кичкинамизнинг сопол
мушукчанинг ичига солиб йиққан тангаларини ишлатдик. Салгина қарз ҳам бўлиб қолдик.
Ўғлим уйдаги иккита видеокамерасининг бирини сотиб узмоқчи бўлди. Қўй, дедим, ахир камера
жиянимники бўлса. Эртага сўраб келиб: «тоға, тракторчилик жонимга тегди, камерани беринг,
энди киночилик қиламан», деса неча пуллик одам бўламиз, ўғлим, дедим. бировнинг
омонати-да!
Мухбирларнинг манови гапи эса мутлақо куракда турмайди: «Порани доллар билан олади»,
депти. Ў-ў-в, ука, мендан доллар қанақа бўлишини кўрганмисиз ўзи, деб сўра. Қўлингизга ушла-
ганмисиз, де. Мен чет эл валютасидан ҳазар қиламан. Айниқса, доллардан. Ҳатто ҳидиям
ёқмайди. Кейин... доллар, марка, франк деган пуллар чет элдан етиб келгунча у қанча одамнинг
қўлидан ўтади. У ёқларда СПИД деган касаллар бор, дейишади. Худо кўрсатмасин, юқиб қолса
тамом. Э, бетини тескари қилсин-э!
Аслида мен... илгарилар ҳам қарши бўлганман порахўрликка. Ҳаттоки қарши ҳам курашганман.
Партия мажлисларида сўзга чиқиб, «агар порахўр ўртоқлар мард бўлсалар олган
поралари ҳисобидан аъзолик взноси тўласинлар», деган талабни қўйганман.
Ўзим... взносларни доимо вақтида ошиғи билан тўлаб келганман. У даврлар-ку, ўтиб кетди. аммо
ҳозир, шундай масъулиятли даврда қандай қилиб пора олиш мумкин? Сира ақлга
сиғмайдиган, виждонга мутлақо тўғри келмайдиган гап-ку! Менда масалан виждон бор!
Яширмайман. Ўзимга, фақат ўзимга тегишли ягона нарса шу – виждоним. бошқа ҳеч вақом йўқ.
Эгнимдаги икки минг долларлик костюм-шимим ҳам ўзимники эмас. амакимнинг автобус
ҳайдайдиган ўғлиники. беш минг долларлик поча пўстин, тивит пальто, чарм камзул, сувсар
телпак – ҳаммаси қариндошларимдан вақтинча кийиб туриш учун олинган. кейин қайтариб
бериш шарти билан!
Хуллас, мен ҳалол яшашга қасамёд қилган, камтарин, диёнатли, виждонли одамман. Халқимиз
«камтарга камол», дейди. Биламиз бу гапларни. Амал ҳам қиламиз. бўлмаса... яқинда ўғлим:
«Дада, кичикроқ бўлса ҳам битта самолёт олиб қўяйлик, чет элда маданиятли одамларнинг
ҳаммасида самолёт бор», деди. уришиб ташладим. Хотинимни ҳам уришаман: тилла магазинга
ҳар куни борма, чет элга ҳар ҳафта қатнама, дейман. Ўзи юрагининг мазаси йўқ. шунинг учун
йилда икки марта Кисловодскка жўнатишга тўғри келаяпти. Онамнинг пенсия пулига. Аммо,
бояги мақолани ёзган мухбирда инсоф йўқ экан. Бунинг устига, қўрқоқлигини айтинг!
Кабинетимга чақириб, «ҳой ука, уялмайсанми, нега мақолангда фамилиямнинг бош
ҳарфини қўйдинг», десам, тиржайиб, нима дейди денг: «Мен сизни ёзганим йўқ, сиз
намкаш деворга ўхшаб олдиндан мушт кўтараяпсиз», эмиш. Қилар ишни қилиб қўйиб,
кечирим сўраш ўрнига мункир келганини қаранг. Намкаш девор эмиш-а! Мен
ростини айтиб кўнглимни очсам-у... тўғри, агар оламан десам олишим мумкин эди, эҳ-ҳе...
Ҳозир ертўламиздаги (ҳайриятки, бу искович мухбир шуни билмайди) учта темир сейфга
ҳам сиғмай кетарди. Қанчадан-қанча бизнесменларнинг, тадбиркорларнинг ишини
«қуруғидан» олмай қуп-қуруқ ҳал қилиб юборганман. Гектарчиларга пиёз экиш учун ерни
бепул берганман. Қанчадан-қанча одамларни мойли лавозимларга текин тайинладим. Неча-
неча олғич-у юлғир дўкончиларни бир тийинини олмасдан қамоқдан асраб қолдим. Ҳозир
ҳам улардан ҳар ой ҳақ олмайман. Қанчадан-қанча йигит-қизларни бепул ўқишга киргиз-
ганман. Ахир улар келажагимиз эгалари-ку. улардан пора олиб бўладими? Тарих олдида
нима деб жавоб берамиз? Аллақандай сиёсий саводсиз мухбирча эса буни тушунмай
бўлмағур гапларни ёзиб, социалистик, э тойес капиталистик турмуш тарзимизни бузиб кўрсатиб
ўтирибди. Ғоявий мухолифларимиз ўқиса, нима деган одам бўламиз? Бу сиёсий шабкўрни
партбюрода, э... умуман бирон хил бюрода муҳокама қилиб, ишини терговга
ошириш керак. Аммо... агар хатосини тушуниб бош эгиб келса, майли, гуноҳидан ўтишим
мумкин. Ҳеч қанақа совға ёки хизмат ҳақи керак эмас. бепул кечирамиз. Токи, билиб қўйсин, бу
дунёда бизга ўхшаган виждонли, порадан ҳазар қилувчи кишилар ҳам
бор эканлигини! Жавобини кутаман.
Салом билан: Берсаолмасов».
Мактубни таҳрирсиз оққа кўчирувчи: С. ҚУШҚЎНМАСОВ.
2016 йил, 24 октябрь.
|