Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Март » 19 » Муҳаббат, гўзаллик, ҳаёт қувончлари куйчиси
    14:06
    Муҳаббат, гўзаллик, ҳаёт қувончлари куйчиси

    * 2017 йил  –  туркий мамлакатларда  Мулла Паноҳ ўғли Воқиф йили

    Муҳаббат, гўзаллик, ҳаёт қувончлари куйчиси

    Картинки по запросу вагиф молла панах

    Таълим олаётган ҳар ким ҳам  Мулла Паноҳ бўлавермайди

    Туркий оламнинг 2016 йилдаги маданий пойтахти – Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида ўтган Туркий давлатлар маданият вазирлари Доимий кенгашининг 34-мажлисида қабул қилинган қарорга эътиборингизни қаратамиз. Унда туркий мамлакатларда 2017 йил Мулла Паноҳ ўғли Воқиф йили деб эълон қилинган.

    Воқиф тахаллуси билан 17-асрнинг ўрталарида ижод қилган, асл исми Паноҳ Меҳди ўғли (1717-1797) – атоқли озарбайжон шоири, сиёсат ва давлат арбоби. Қазах туманининг Салаҳли кентида таваллуд топган.

    Араб ва форс тилларини яхши билиб, астрономия, математика, меъморчилик соҳаларини ҳам мукаммал эгаллаган инсон бўлган.. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. Мамадбек Жавоншир ҳокимиятни эгаллагач (1797), Воқиф ва унинг ўғли Алибекни қатл этади. Шоирнинг илк шеърлар тўплами 1856 йилда нашр этилган. Мирза Фатали Охундов Воқиф шеърларини тўплаган ва уларни немис олими Адольф Берже Лейпцигда нашр этган (1867). Нисбатан тўлиқ ҳисобланган сайланмаси 1945 йилда тайёрланган.

    «Бинафша», «Мен ҳақиқатни қидирдим», «Куйлайдирман икки гўзални» сингари шеърлари халқ ўртасида машҳур бўлган. Воқиф озарбайжон ёзма адабиётига ошиқ (бахши)ларнинг «қўшма» жанрини олиб кирди, ғазал ва мухаммасларнинг гўзал намуналарини яратди, бадиий ижодни халқ оммасига яқинлаштирди. Унинг ижоди чуқур лирика, фалсафий мушоҳада, юртпарварлик ғоялари билан йўғрилган. Воқиф асарлари оқин ва хонандалар репертуаридан кенг ўрин олган. «Танланган шеърлар»и ўзбек тилида нашр этилган (1969). Самад Вурғун Воқиф ҳаётининг сўнгги даврини акс эттирувчи «Воқиф» драмасини ёзди (1937). Унинг ижоди озарбайжон адабиётининг янада тараққий этишига катта таъсир кўрсатди. Воқифнинг ўқимишлиги унинг Ватанидан кўп олисларда танилди. Халқда шундай ҳикматли ибора шаклланди: “Таълим олаётган ҳар ким ҳам  Мулла Паноҳ бўлавермайди”. Шоир шон-шуҳрати Қорабоғ беги Иброҳим Ҳалилхонга (1732-1806) етди ва у Воқифни саройга таклиф қилди.

    Қорабоғнинг биринчи вазири

    Воқифнинг хон саройига қандай  бориб қолгани

    ҳақида бир неча афсона мавжуд. Улардан бирида Воқиф ой тутилган куни кучли зилзила бўлишини олдиндан айтиб бергани учун уни шаҳаншоҳ танишиш учун ҳузурига чорлайди. Иккинчисида Ганж

    шаҳрида юрганида бир ҳамқишлоғи хонга шикоят ёзиб беришни сўрайди. Хатни ўқиган Жавод хон "буни ёзган одамни менинг ҳузуримга кетиринглар", деб буйруқ беради. У келтирилгач, эшик оғаси, ички ишлар бўйича вазир ва биринчи вазир хизматларини топширади.

    У вазирлик қилган даврдан бошлаб хонликда катта ижобий ўзгаришлар юз беради. Чунончи, унинг иштирокида Қорабоғ Грузия, Толиш ва Эриван хонликлари иттифоқ тузиб, ҳарбий қудратини кучайтиради. Сўнг Россия билан музокаралар юритилиб, иттифоқ рус давлатининг қўлловига эга бўлади. Қисқа вақтдан кейин хон саройи ҳам унинг чизмалари асосида қайта қурилади. Шушада аҳоли истиқомат қиладиган уйлар ва қўрғон деворлари ҳам барпо этилади.

    33 кунлик қамал

    1795 йилнинг ёзида Эрон хони Оға Муҳаммадхон Ҳожар 85 минг жангчидан иборат қўшини билан Қорабоққа юриш қилади ва Шуша қўрғонини кўриб, режаси бузилганидан, ғазабланади. 15 минглик қўшин қўрғонни ҳимоя қилиб, унга душманни йўлатмайди. Қамал чўзилиб кетгандан кейин, Ҳожар Иброҳим Ҳалил хонни қўрқитиш мақсадида Саъдий Шерозийнинг қасидасидан икки сатрини вазиятга қараб ўзгартириб ёзади ва камон ўқининг учига боғлаб, улар томонга юборади. Ғалати номада шундай сўзлар ёзилган эди:

    Нодон! Осмондан тош ёмғири дўл билан ёғмоқда,

    Сен бўлсанг шиша девор ичинда, каромат кутмоқдасан.

    (Озарбайжон тилида "шуша" – шиша деган маънони билдиради).

    Номани олган шоҳ дарҳол Воқифни чақиради, у эса, қоғознинг орқасига қуйидаги сўзларни ёзиб, эгасига қайтаради:

    Мени Яратган шиша билан ўраб қўйди,

    Лек, шиша орасига мустаҳкам тош жойлади.

    Бу номани кутмаган Оға-Муҳаммаднинг ғазаби баттар қўзийди, қўрғонга қарата замбарак ўқларини ёғдиради. ЗЗ кунлик муваффақиятсиз қамалдан сўнг душман аскарлари ортга қайтади.

    Мен севганман шаҳло кўзнинг сурмасин

    Воқифнинг шеър ва қўшмалари Кавказдаги барча тилларга таржима қилинади. Шоирнинг қабри устига  мақбара қурилади.

    Қуйида шоирнинг бир шеърини келтирамиз.

    Бир  нафас  ҳавода  қоқмангиз қанот,

    Сўзим  бордир  манинг,  сизга турналар.

    Қаторлашиб, не диёрдан келурсиз,

    Бир  хабар берсангиз, бизга турналар.

    Неча кунки,  ёрнинг фироғиндаман,

    Парвонадек ҳусни –  чароғиндаман,

    Бир қаро кўзликнинг сўроғиндаман,

    Кўринурми, қаранг,  кўзга ,турналар.

    Мен севганман шаҳло кўзнинг сурмасин,

    Бир бадназар кўриб, зиён бермасин.

    Ҳушёр учинг, лочин, бехос кўрмасин,

    Қўрқаман, сафингиз, бузар, турналар.

    Нозланиб, нозланиб,  ёзасиз қанот,

    Кўнгил соф бўлғуси, бўлиб сарафроз.

    Воқифнинг ҳам кўнгли кўк этар парвоз,

    Сизлар билан бирга, бирга турналар.

     

    Очиқ манбалардан    Б.ДЎСМАТОВА  тайёрлади.

     

    Просмотров: 638 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar