Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2018 » Июль » 3 » ОГОҲЛИК: Понци схемаси – фирибгарлик тузоғи
    13:16
    ОГОҲЛИК: Понци схемаси – фирибгарлик тузоғи

    ОГОҲЛИК: Понци схемаси – фирибгарлик тузоғи

    ОГОҲЛИК: Понци схемаси – фирибгарлик тузоғи

    Молиявий пирамида пул маблағларини доимий равишда жалб қилиб

    турган ҳолда тузилма иштирокчиларини даромад билан таъминлаб

    туриш демакдир. Унинг бошқача номи сармоявий пирамида деб

    юритилади. Бунда биринчи иштирокчининг даромади иккинчи ва

    бошқа иштирокчиларнинг пул маблағлари ҳисобидан таъминланади.

    Бу даромадларнинг манбаи кўп ҳолларда кўрсатилмайди. Ёки

    сохта номлар билан декларация қилинади. Бу – фирибгарликдан

    бошқа нарса эмас. 

     

    Таомилга кўра молиявий пирамида ташкилотчилари мижозларга

    қоп-қоп ваъдалар беради. Бироқ иштирокчиларнинг ҳаммасига ваъда

    қилинган пулларнинг қайтаришнинг имконияти йўқ. Одатга кўра, молиявий

    пирамидалар тижорат муассаси сифатида рўйхатдан ўтади ва қандайдир

    лойиҳани молиялаштириш баҳонасида маблағ тўплай бошлайди. Агар

    лойиҳанинг ҳақиқий даромади мижозларга берилган ваъдалардан кам

    бўлса, ёки умуман даромад кўрилмайдиган бўлса, у ҳолда сўнгги

    мижозларнинг маблағлари биринчи мижозларга берилади. Яъни,

    Алининг қалпоғи Валига кийдирилади. Бунинг охир оқибати лойиҳанинг

    касодга учраши билан якунланади. Оддий сўз билан айтганда энг сўнгги

    аъзо бўлган мижозлар қўлларини бурунларига тиққанича қолади. Улар

    молиявий пирамидага киритган сармояларидан маҳрум бўлади. Чунки

    тўпланган маблағлар ликвид активларини сотиб олишга эмас, балки

    аввалги сармоядорларга пулларни қайтаришга сарфланади.

    Молиявий пирамида фаолият қанча узоқ давом этса, мижозларга

    пулларни қайтариш имкониятлари ҳам камайиб бораверади.

     

    Молиявий пирамидалар кўплаб мамлакатларда қонунга зид

    дея эълон қилинган. Масалан, АҚШ, Австралия, Австрия,

    Албания, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания,

    Доминикан Республикаси, Эрон, Исландия, Испания, Италия,

    Қозоғистон, Канада, Хитой, Колумбия, Малайзия, Мексика, Непал,

    Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Польша, Португалия,

    Россия, Руминия, Таиланд, Тайвань, Туркия, Украина, Филиппин,

    Франция, Швейцария, Швеция, Шри-Ланка, Эстония, Жанубий Африка

    Республикаси, Японияда молиявий пирамидалар фаолияти тақиқланган.

    Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойда молиявий пирамидалар

    ташкил этиб, фаолятини юритганлар ўлим жазосига ҳукм қилинади.

     

    Бугунги кунда молиявий пирамида ва фирибгарлик сўзларини

    синоним сифатида кўриш мумкин. Молиявий пирамидага аъзо

    бўлмоқчи бўлган янги мижознинг пули уни таклиф қилган иштирокчи

    ва ундан аввалги иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Янги

    иштирокчи эса икки ва ундан ортиқ кишини жалб қилган

    тақдирдагина фойда кўриши мумкин. Лекин янги аъзолар

    сони мунтазам ўсиб боришининг имкони йўқ. Пирамида

    иштирокчилари бутун бир мамлакат аҳолисининг ҳаммасини

    қамраб ололмайди, олган тақдирда ҳам бу пирамида қачонлардир

    танназзулга учраши аниқ. Чунки пирамиданинг 7-10 босқичга

    чиқишининг иложи йўқлиги тан олинади. Янги аъзоларни жалб

    қилишга муваффақ бўлмаган иштирокчилар нафақат даромаддан,

    балки ўзларининг пулларидан ҳам айриладилар. Таҳлилларга

    қараганда, пирамида иштирокчиларининг 90 фоизи бир тийин

    ҳам фойда кўришмайди. “Сармоядорларнинг пуллари пирамида

    ташкилотчисини бой қилади”, деган фикрда ҳам жон йўқ. Кўп

    ҳолларда ташкилотчининг ўзи ҳам касаодга учрайди.

     

    Молиявий пирамиданинг тарихи 18 асрга бориб тақалади.

    Ўша даврдан шу кунга қадар 100 мингта молиявий пирамида

    фаолият юритган. 2016 йил бошида жаҳонда 5 мингдан ортиқ

    молиявий пирамида борлиги аниқланган. АҚШда илк молиявий

    пирамида келиб чиқиши италиялик бўлган Чарльз Понци (Понти)

    томонидан 1919 йилнинг август ойида ташкил этилган.

    Бугунги кунда замонавий пирамидалар айнан Понци

    схемаси асосида иш юритади. 

     

    Сўнгги йилларда молиявий пирамидалар интернет тармоқларида

    ҳам пайдо бўлмоқда. Бу каби пирамидалар ташкилотчилари

    ўз сафларига мижозларни жалб қилиш мақсадида янги-янги

    усуллардан фойдаланишмоқда. Агар интернетдаги электрон

    почтангизга бойиб кетишингиз борасида ёрдам беришлари

    мумкинлиги борасида хат келган бўлса, билингки, бу

    фирибгарликдан бошқа нарса эмас.

     

    Шарофидин Тўлаганов, ЎзА

    Просмотров: 347 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar