Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Март » 21 » ПАРРАНДАЧИЛИК – ИСТИҚБОЛЛИ СОҲА
    15:03
    ПАРРАНДАЧИЛИК – ИСТИҚБОЛЛИ СОҲА

    ПАРРАНДАЧИЛИК – ИСТИҚБОЛЛИ СОҲА
    Тўлебий туманида парранда  фермаси қурилиши бошланди


    Вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев иштирокида Тўлебий туманида "Кооперация – агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг асоси" мавзуида паррандачиликни ривожлантиришга бағишланган ихтисослаштирилган сайёр семинар ўтди.
    Тадбирда қишлоқ хўжалик соҳаси мутахассислари, туман ҳокимларининг ўринбосарлари, деҳқонлар ва молия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
    Минтақа раҳбари Киелитас қишлоғида  «Леңгір құс» фермасининг пойдеворига капсула солиб, паррандачиликни ривожлантиришда муваффақият тилади.
    – Элбошининг қишлоқ хўжалик кооперациясини ривожлантириш борасидаги топшириқлари асосида биз вилоятнинг барча туманларида ихтисослаштирилган семинарлар ўтказмоқдамиз. Бугун , ўзингиз гувоҳ бўлиб турганингиздай, Тўлебий туманида паррандачикни ривожлантиришга бел боғлаган 24 тадбииркор «Ленгер құс»  қишлоқ хўжалик ширкатини қуриб, давлатдан имтиёзли кредит олди ва иш бошлаш арафасида. Бу ибратли иш бошқаларга ўрнак бўлиши керак, – деди вилоят раҳбари.
    Таъкидлаш жоизки, паррандачилик фермаси очиш учун  керакли ускуналарни  харид қилишга кетадиган харажатнинг 50 фоизи давлат тарафидан субсидияланади. Шунингдек, сотиб олинадиган зотдор жўжаларнинг ҳар бирига 400 тенгедан ёрдам пули берилади. Бундан ташқари, хўжаликлар етиштирилган парранда гўштининг ҳар бир килосига 40 тенгедан ёрдам пули оладилар.
    Ушбу паррандачилик фермасининг асосчиси – чорак асрлик тарихга эга  «Шымкент құс» МЧБнинг бирлашган корхонаси. Ҳозир бу фермада 600 минг парранда боқилмоқда. Товуқ фермаси йилига 14 млн. дона тухум етиштиради. Маҳсулот жануб минтақасидан ташқари, қўшни вилоятларга ҳам юборилмоқда.
    Семинарда паррандачиликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилиниб, унинг иштирокчиларига давлат тарафидан кўрсатиладиган ёрдам ҳақида фойдали маълумотлар берилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад – паррандачилик маҳсулотлари ҳажмини ширкатлар қуриш орқали кўпайтириш.
     Бугунги кунда вилоятимизда 2 млн. 401 мингта  парранда  ўстирилмоқда. Унинг 50 фоизи ёрдамчи хўжаликлар улушида. Жануб минтақаси ўзини ўзи парранда гўшти билан 74,3 фоиз, тухум билан 75 фоиз таъминлаш имкониятига эга. 
      Сўнгра,  минтақа раҳбари Кўксаек қишлоғидаги «ADS Agro» МЧБнинг иши билан танишди. Майдони 19 гектарни эгаллаётган биродарлик зотдор  йилқилар ва қорамол етиштириш билан шуғулланади. Хўжаликдаги мол бўрдоқилаш  майдончаси 1560 бош қорамолга мўлжалланган. Бугунги кунда бу ерда 600 бош қорамол бўрдоқиланмоқда. Шу билан бирга, бу ерда мол сўйиш майдончаси ҳам бор. Хўжаликка «КазАгроҚаржы» ҲЖ  214 млн. тенге насия берган. Бу маблағ мол бўрдоқилаш майдончаси қурилишига
    сарфланган.
    Шу кунларда юздан ортиқ маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаб турган  хўжалик ўтган йили етиштирилган гўштнинг ҳар бир килосига 170 тенгедан ва қорамол гўштига 75,4 млн. тенге субсидия олган.
                                                                     Б. ДЎСМАТОВА.

    Просмотров: 631 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar