КЎЗ ҚЎРҚОҚ, ҚЎЛ БОТИР
Кунларнинг бирида шоҳ ўз салтанатида муҳим давлат
лавозимини эгаллашга қодир бўлган одамни аниқлаш учун
барча сарой аъёнларини синовдан ўтказишга қарор қилади.
У барча донишмандларни тўплаб, бир қасрнинг олдига бошлаб келади.
– Бу менинг салтанатимдаги энг катта ва энг оғир қулф. Қай бирингиз
оча оласиз? – деб сўрайди шоҳ.
Ҳеч кимдан садо чиқмайди. Фақат бир киши бу ишга уриниб кўрай,
деб қулфнинг одига боради. Уни синчиклаб кўздан кечиради
ва бир силтаб тортади. Қаср очилади! У қулфланмаган экан.
Кейин шоҳ эълон қилади:
– Яша, энг масъулиятли лавозимни сенга топшираман,
чунки сен ўз кучингизга ишонар экансан», – дейди у.
Қиссадан ҳисса. «Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир», дейишади.
Ҳаётингизда иложи борича кўпроқ улкан қулфларни очишга
ҳаракат қилинг, чунки уларнинг орқасида улкан имкониятлар
яширинган бўлиши мумкин!
ОЙНАЛИ ХОНА
Жуда бой бир хоннинг саройида ойнали хона
бор эди. Ундаги барча деворлар, пол ва шип
ҳам ойнадан ясалган. Бир ит бу залга кириб,
қотиб қолади. Чунки, уни ҳар томондан итлар
ўраб олишгандек эди. У ириллайди. Кўзгулардаги
итлар ҳам тишларини кўрсатади. Ит даҳшатли тус олиб,
ҳуради, бу акс-садо беради.
Туни билан ит зални айланиб югуради, кўзгудаги
душманлари билан олишади. Эрталаб уни ўлик
ҳолда топишади.
Қиссадан ҳисса шуки, агар ит ойнадаги аксига қараб
ириллашни ўрнига дўстона боқиб, думини меҳрибонлик
билан силкитса, вазият бошқача бўлиши мумкин эди.
Дунё сизнинг ички дунёнгизни акс эттирадиган ва
ҳаётга муносабатингизни акс эттирадиган улкан ойнадир.
Агар одамлар сизга хушмуомала бўлишини истасангиз,
ўзингиз одамларга хушмуоамала бўлинг. Табассум
қилинг ва бутун дунё сизга табассум қилади.
Лола ҲАСАН қизи.
|