Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2018 » Май » 20 » Рўзада вақтни ўтказиш учун ухлаш мумкинми
    14:31
    Рўзада вақтни ўтказиш учун ухлаш мумкинми

    «Рўзада вақтни ўтказиш учун ухлаш мумкинми?» – деб савол берди фойдаланувчи.

    «Гуноҳ ишга [вақт] сарфлагандан кўра ухлаган яхши», – дея жавоб қайтарди сайт маъмурияти.

    .chaqmoq.com/

     

    Рўзадорнинг ухлаши

    Ассалому алайкум! Ҳурматли ислом.уз сайти ходимлари, яқинда «рўзада вақт ўтқазиш учун ухлаш» мавзусидаги саволга ва унга бeрилган қисқа жавобга кўзим тушди. Иложи бўлса, манбалар билан қувватланган тўлиқроқ жавоб кeлтирсангиз. Баъзи тушунмовчиликлардан фориқ бўлишимизга ёрдам бeрарди. Жавоб учун олдиндан ташаккур.


    "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

    Ва алайкум ассалом!

    Рўза тутишнинг ўзи алоҳида бир фарз ибодатидир. Унинг шариат кўрсатмаларига мувофиқ бамдоддан олдин ният қилиб, шом вақтигача етказса, фарзни адо қилган бўлаверади. Агар рўзани бир инсон деб тасаввур қилинса, тирик бир инсон шаклидаги ҳоли бўлади. Агар рўза тутиб Қуръон ўқиса, гапира оладиган, кўзини номаҳрамлардан тийса, кўра оладиган. Қулоғини ғийбат ва ношаръий гаплардан тийса, қулоғи эшитадиган, садақа қилса, қўли бор, жамоатга қатнаса оёғи бор инсон каби бўлади. Акси бўлса, кўр, соқов, кар, оёқ-қўли йўқ инсон каби бўлади. Шундай бўлсада зиммасидан фарз соқит бўлиб, қиёмат куни бир умр нафл рўза тутиб эришиб бўлмайдиган савобга эга бўлади. Рўзадор одам юқоридаги каби рўзани кар-соқов ва оёқ-қўлсиз қилиб қўядиган бўлса, ундан кўра ухлагани афзалдир. Ухлаш ўрнига тиловати Қуръон ва зикрлар билан машғул бўлса қани эди... Валлоҳу аълам!

    Саволга жавоб бермоқ учун аввал диний адабиётларни варақлаш керак. Сайт маъмурияти кими? Шайхми ё катта бир уламоми? Ухлаш мумкин эмас дейилган барча диний манбаларда. Оч юриб эрталабдан кечгача ухлаб тутган рўза албатта, Оллоҳга ёқмайди. Ухлагандан кўра ишини қилсин. Ухлайвер, дейиш – калтабинлик ва нодонликдур... Валлоҳу аълам!

    Просмотров: 492 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar