Шарқнинг кўксида машъал – Қозоғистоним!
Конларга бойдир, кўкрак керган тоғларинг,
Бепоён далаларинг – обод бўстоним,
Яйрасину, яшнасин, чаман боғларинг,
Фидо бўлсин, сенга бу жон бирла таним,
Шарқнинг кўксида машъал – Қозоғистоним!
Олатов чўққисида қорларинг бисёр,
Байроғингда намоён, шону шуҳратинг,
Далаларда туялар, отларинг бисёр,
Бордир, дунёга донг таратган зотларинг
Шарқнинг кўксида машъал – Қозоғистоним!
Боларилар ғужғондир, гулзорларингда,
Шифобахш гиёҳларинг, зилол сувларинг.
Жавлон урар, мардонавор, жабҳаларда,
Шараф топиб, йигитларинг, қизларинг,
Шарқнинг кўксида машъал – Қозоғистоним!
Қаторингда орлари бор норларинг бор,
Ўтову кўпкаринг бор, халқинг меҳмондўст,
Ичай десам, қимизинг бор, қаймоғинг бор,
Ватаним байроғин сарбаланд эт, эй дўст,
Шарқнинг кўксида машъал – Қозоғистоним!
Лола ҲАСАН қизи.
|