Умримнинг бир парчаси – синфдошларим!
Синфдошлар учрашдилар, соғинч ила,
Бир бирига айтиб, ширин каломин.
Мактаб даврин эслашди, кулиб-кулиб,
Шўхлигини қўмсади, синфдошларим.
Эски хотиралар уйғонди бу кун,
Эслаб қизлар сочин тортганларини.
Ким кимдан иншони кўчирганини,
Муҳаббат шаробин тотганларини.
Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффсуда кулгу гаплар улашганини,
Болаликка қайтишдилар, бир мудом,
Эслаб яна севги изҳорларини.
Болаликнинг олтин остонасида
Муҳаббатдан илк бор гап очганларин.
Ўзи билмай ишқнинг кўчаларида
Хаёлида тонггача кезганларин.
Оқибатда бир-бирини чиндан севиб,
Қолишдилар, ўчиролмай ишқ оташин,
Юракдаги муҳаббат нолаларин,
Умримнинг бир парчаси – синфдошларим.
Илк севгининг достонларин ёздилар,
"Наҳот мумкин, шу ёшда муҳаббат", дея.
Узун йўлдан секин юриб кетдилар,
Ажралмасдир, дўстларим – синфдошларим.
Қалбларда ёнган бу меҳр муҳаббатни,
Оқ қоғозга , ширин хотира дея,
Туширдилар, эслаб, шўх болаликни,
Умримнинг бир парчаси – синфдошларим!
Дилфуза ҲАСАН қизи.
|