Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2018 » Июль » 4 » Тўйдан ортган пулга мошина оладиганни кўрганмисиз?
    10:44
    Тўйдан ортган пулга мошина оладиганни кўрганмисиз?

    Тўйдан ортган пулга мошина оладиганни кўрганмисиз?

     

    Тўйдан ортган пулга мошина оладиганни кўрганмисиз?

    “XXI asr” газетасида “Дабдаба бизни дабдала қилмаяптими?” сарлавҳа остида  мақола берилган эди. Унда  тўйлар дабдабаси ортидан юпун кишиларнинг моддий жиҳатдан дабдаласи чиқаётгани гапирилганди. Шу кунгача бу мавзуда ОАВ орқали турли мақолалар чоп этилди. Ҳали ҳам ёзилмоқда. Тўйларни ихчам ва камхаржли қилиб ўтказиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини аста-секинлик билан кўрсатмоқда. Эндиликда, орамизда  тўйдан ортган пулга мошина оладиганлар ҳам топилаяпти. Гап исботи учун “Ҳуррият” газетасида чоп этилган ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.  
     

    “ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?” ЁХУД ЯНА ТЎЙ МАШМАШАЛАРИ

    —Одамлар билан нима ишим бор. Тўйдан кейин улар мени боқармиди ёки қарзга ботсам тўлаб берадими? — деди Олим ака хотинига. — Бўлди, тамом  уч юз кишидан ортиқ меҳмон чақирмайман. Шундоқ ҳам сарпо-суруқ, латта-путталаринг бир тўйнинг пулини еди.

     — Ия, нима деганингиз бу? Ҳалиям импортнийларидан кам бўлди. Шукр денг, қуда бўлмишлар тушунган одамлар экан. Шунинг учун ҳам тўйни беш юз кишидан кам қилмасдан ўтказиш керак. Бўлмаса қудалар олдида уятга қоламиз, – деди хотини ҳар кунги дийдиёсини бошлаб.

     — Ким чиқарган экан, шунақа тўй қилишни, —  Олимжон зорланди.

    Тўй бошлагандан бери уйда тинчлик йўқ. Она бола бир томон, ўзи бир томон бўлиб, тўй харажатлари устида тортишгани тортишган. Хотини ҳам, ўғли ҳам “Буни қилиш керак, уни қилиш керак, бўлмаса одамлар кулади” деган гапни ҳар куни чайнайверишади. “Эртага тўйдан кейин ҳам кун бор. Бироз кичикроқ қилайлик. Бирон сўм орттирсак, қолгани шу болаларга”, дея қанча гапирди аёлига. Қани гап кор қилса. Ҳар икки куннинг бирида бозорда.

    Унаштирувдан сўнг Олим ўғлини чақириб, ётиғи билан тушунтирди.

    – Ўғлим, бир кунлик тўй ўтади-кетади. Кел, ихчамроқ қилиб ўтказайлик. Бир-икки сўм тежалсак, ўзингга бирор нима оларсан. Нима дейсан?

    Ўғли бироз жим туриб:

    — Сиз нима десангиз шу, – деди норозироқ оҳангда. Кейин бор дардию орзу-ҳавасини онасига тўкиб солибди.

    Ўша кунларда Юртбоши тўйни ихчам қилиш ҳақида гапириб қолдику, Олим аканинг куни туғди. Худо деган одам-да. Ўзида йўқ хурсанд. Бу гап-сўзлардан бохабар хотини ҳам  тўйни кичикроқ  ўтказишга рози бўлақолди.

    — Энди, хотин ишхонанинг катталари билан маслаҳатлашдим. 150-200 кишидан оширманг деяпти, — деди аёлига.

    Аёли ҳам “тўйхонага бормаганларни бошқа келди-кеттиларга чақираман”, деб мажбур кўнди. Неча ойлик машмаша бўлган тўй ихчамгина, озгина-созгина бўлиб ўтди.  Лекин биров ғинг деган гап-сўз қилмади. Тўй чарчоқлари чиқиб, келди-кеттилар тингандан сўнг, Олим ака ўғлини ёнига чақирди.

    — Тўйдан кўнглинг тўлдими? Ҳеч ким кулмадими ишқилиб?

    — Билмасам...

    — Кўрдингми ўғлим, бир кунлик тўй ўтди-кетди. Одамларнинг эсидан ҳам чиқиб кетди ўша тўйинг.  Шу десанг, тўйдан ортган озгина пул бор. Нима қилсак экан? Ўғлининг юзи ёришиб, кўзлари чақчайиб кетди.

    — Қанча дада?

    — Бирор кичикроқ машинага етар-этмасов.

    —Йўғе?! Ундай бўлса, машина олайлик. Кам бўлса ўзим қўшаман, ўртоқларим тўёнага озгина пул йиғиб беришганди...

     “Агар шу тўйдан бир сўм орттирсам, борини боламга бераман” деб ният қилганди. Шу-шу ўғлига машина олиб берди. “Тўй  қиламан” деб машина сотганини эшитган эдигу, аммо тўйдан ортган пулга машина олганни ҳеч кўрмагандик. Ҳаётда шунақаси ҳам бўларкан-да.

    Юртбошимизнинг тўйларни ихчамлаштириш ҳақидаги ташаббуси кўпчиликни, айниқса, тўй бошида турганларни қувонтирди. Тўй қилган биладики, уни бошладингми, сарф-харажатларнинг кети кўринмай қолади. Маблағи бор-ку қилар. Аммо йўқ-чи?...

    Буни қарангки, неча юз йилдан буён “одамлар гапиради” деб ўзимизни ўққа-чўққа уриб, қарзга ботиб тўй қилаётирмиз. Бу ҳақда юз йил олдин маърифатпарвар Беҳбудий, Абдулла Қодирийлардан ташқари давлат бошқаруви хонлик ва амирлик даврида ҳам тўйларни ихчамлаштириш бўйича фармонлар эълон қилинган. Унга бўйсунмаганлар 100 даррадан жазо олиши ҳам белгиланган. Лекин тартибга солиш ҳамон қийин кечмоқда.

    Истиқлол йиллари илк бор 1998 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди. Бироқ унга амал қилиш ҳар бир фуқаронинг мажбурияти бўлишига қарамай, 20 йил ичида унинг ижроси йўлда қолиб кетди. Умидимиз эса Олий Мажлиси Сенати қарорига биноан тузилган Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида. Агар унда барча тўй-маъракаларнинг тартиб-таомиллари аниқ белгиланиб, жавобгарликлар ҳам тўлиқ кўрсатилса, кўзланган мақсадга етиш мумкин. Бу кунларга ҳам етамиз Худо хоҳласа.

    Манба

    Билдирилган фикрлар

    Собирова Р. Партия фаоли.2018-04-25 14:16:38

    Тартибга солиш яхши, аммо Тўй хашамлар ҳамма жойда ҳам бир хил дабдабабозлик асосида ўтказилмайди. ўзбек халқи орзу-ҳавас шайдоси, бизни туманимизда менимча ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйилган холатлар кам, ҳар ким ўз оилавий шароитидан келиб чиқиб тўй қилаяпти.


    Мелибоева Маъмура Толиповна2018-04-23 12:15:18

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёв Навойи вилоятига ташрифларида ўтказган йиғилишида халқимиз томонидан қилинаётган тўй-маросимлар хамда урф одатлар хақида алохида тўхталиб ўтдилар. Мен ўзбек халқининг қариндош-уруғи, оғайни-ошналари кўп. Қабул қилинаётган қарорда туйхонадаги одамлари сони майли 400-500 кишига рухсат берилсин, лекин туйга ва туйдан кейинги урф-одатларни камайтириш керак деб ўйлайман. Қолаверса Жиззахнинг кўплаб худудларида келинларни қўш келин бўлиб тушади. бундай холатларда 150-200 киши билан тўй қандай холатда ўтади бу жуда кам сон эмасми? Икки томоннинг кудалари, қариндошлари, ҳамкасблари бор, Тўйдан олдинги ва кейинги маросимларни қисқартириш керак менимча.


    Ўрмонова Ачахон2018-04-23 09:10:24

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёв Навойи вилоятига ташрифларида ўтказган йиғилишида халқимиз томонидан қилинаётган тўй-маросимлар хамда урф одатлар хақида алохида тўхталиб ўтди.Менимча тўй маросимларни ихчамлаштириш,ортиқча расм русумларни йўқотишда мфй раиси, отинойиси ва фаолларнинг ўз ўрни бўлиши керак.Тўй қилаётган хонадонга қаттий талабни қўйиб тўй арафасида киёв хонадонига 40 тоғора ва хар куни 3 махалдаги зиёфатларга чек қўядиган пайт келди.Аввало тўй маросимларга рахбарлар амал қилишлари зарур.


    Хислат Зайниддинов2018-04-23 08:59:47

    Ўзбек халқини қариндош-уруғи, оғайни-ошналари кўп. Қабул қилинаётган қарорда туйхонадаги одамлари сони майли 400-500 кишига рухсат берилсин, лекин туйга ва туйдан кейинги урф-одатларни камайтириш керак деб ўйлайман. Қонун қабул қингач қонунга амал қилмаган фуқароларни ким бўлишидан қатий назар матбуотда, халқ орасида аёвсиз танқид қилиш керак.


    Аброр Отабоев2018-04-23 08:24:13

    Тўйларни иҳчамлаштириш ва камҳаржлаштириш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Лекин бу борада асосий эътиборни жамоатчилик назоратига қаратиш лозим. Маҳалла ва қишлоқларда тўйларни иҳчам ўтказишда маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларининг фаоллигини ошириш лозим

    Просмотров: 396 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar