“Миртемир” адабий уюшмасининг раиси, таниқли шоир
Эрназар Рўзиматов Туркистон шаҳрида таваллуд топган.
Отахоннинг шеърлари енгил, тушунарли, бироз ҳажвга
яқин, айниқса, болажонларнинг ёдида тез сақланади.
Жорий йил ноябрь ойида 85 ёшга тўлиши муносабати
билан азим Туркистоннинг тўрида республика
даражасидаги юбилейини ўтказган шоирни
ўзбекистонлик адабиёт ихлосмандлари ҳам қутлаб,
бу ҳақда “Гулхан” болалар журналида берган
мақолалари ва табрикларида ўзларининг суюкли
адибига бўлган меҳрини намойиш этдилар.
Ҳар бир шеър аҳли ўзининг дунёдан ташқари
“ўз дунёсини” яратиши мумкин. Мен Э. Рўзиматовни
ўз оламини топган шоир, деб баҳолайман.
Ижодкор юртдошимизнинг икки мамлакат
эътиборига лойиқ инсон бўлиши бизнинг
ҳам ютуғимиз!
М. САФАРОВА.
Қуйида шоирнинг ижодига
эътиборингизни қаратамиз.
УЙЛАНИШНИ ИСТАСАНГ
Уйлангинг келса агар,
Қизларнинг сарасига.
Парво қилма ҳеч махал,
Оқ, сариқ, қорасига.
Сенга содиқ ёр керак.
Ор номуси бор керак.
Яхши ёмон кунингда,
Дилкаш вафодор керак.
Гўзаллар бор димоғдор,
Ўзин осмон тутади.
Бир хатога йўл қўйсанг,
Ўзга ёрни кутади.
Илми, одоб бўлса бас,
Гул-раънони излама.
Сўнгра эса дод солиб,
Нор туядек бўзлама.
Бой қизида ноз бўлар,
Саховати оз бўлар.
Тенгинг топиб уйлансанг,
Уйда баҳор, ёз бўлар.
Қадди расо ёр керак,
Ақли хуши бор керак.
Эрназар сўзи малҳам,
Бир парий рухсор керак.
БИРИНЧИ БЎСА
Сайрамлик бир гўзал қиз,
Май ичирмай маст қилди.
Менинг севиб қолганим,
Билмам у қайдан билди.
Эс-хушимни йўқотдим,
Изҳор этдим муҳаббат.
Изҳор этиш айб эмас,
Ҳар йигитга хос одат.
Қанча баҳор, ёз ўтди,
Юракда ҳарорати.
Мухрланиб қолганди-я,
Юрагимда сурати.
Қанча бордим бепарво,
Қадримга ҳеч етмади.
Лек бўсанинг шарбати,
Лабларимдан кетмади.
Қарибўлиб қолгандир,
Ҳозир бориб бир кўрсам.
Ёдига тушармикан,
Менинг олган бир бўсам.
Пинхона иш пинхона,
Ошкор қилмайди кампир.
Қалбдаги чўµ бўлиб,
Қолар экан бундай сир.
Уйқудан кеч уйғондим
Хотинидан қўрқар-деб,
Ҳазиллашар баъзилар.
Кимга ҳазил,кимга чин,
Юрак бағрим эзилар.
Бу гаплардан бехабар,
Хоним юрар бепарво.
Бақир-чақир қилади,
Дардига пулдир даво.
Кўз кетганда уйқуга,
Титкиланар кастюм-шим.
Бор йўғидан айрилиб,
Сўнгра ётар бўб ғижим,
Тартибга мен чақирсам.
Ўғил- қиз ёнин олар,
Амалга ошмай сўзим.
Инобатсиз бўб қолар,
Ўзин хотин “хон” санар.
Менчи унга ҳеч киммас,
Очирмайди оғзимни.
-Тўхтанг,-дейди илтимос
Нима қилай мен энди,.
Ёрдам беринг акажон.
-Ёғоч бўшин қурт ейди.
Шундаймасми укажон.
Барча гуноҳ ўзингда,
Бермабсан унга сабоқ.
Таъзирингни тортавер,
Бошингдан кетмас тўқмоқ.
ҚЎШ ХОТИНЛИК...
Қулоқ осмай уйландим,
Зокир қизиқ гапига.
Тезда қўшиб олишди,
Хотинвозлар сафига.
Тинч хаётим бузилди,
Сотиб олдим урушни.
Уруши хам майлига,
Жанжалга кон турмишни.
Куз келса дарахтларнинг,
Барги аста тўкилар.
Дош беролмай юрагим,
Чоки бир бир сўкилар.
Бошим қолди чор ичра,
Эр талашу мол талаш.
Топиш керак бир чора,
Беролмай қолдим бардош.
Қўш хотинлик ёмон дер,
Умринг хазон этади.
Белдан қувват кетганда,
Сени ташлаб кетади.
Эрназар РЎЗИМАТОВ.
|