Ўрдак билан Қоравой
Эртак
Бир ҳовлида Ўрдак билан Қоравой исмли кучукча яшар экан. Бир куни у тухум босиб ётган Ўрдакни емоқчи бўлиб, кўп уринибди. Лекин Ўрдак Қоравойни ҳайдаб юбораверибди. Кучукчанинг жаҳли чиқибди. Пайт пойлаб туриб, Ўрдак овқатланишга кетганда 2та тухумини ўғирлаб емоқчи бўлибди. Шу пайт олдидан Мушук ўтиб қолибди. Қоравой у кетгунча бироз тухумларни босиб ётибди. Мушук кетгач, энди тухумларни иштаҳа билан емоқчи бўлибди. Шу пайт тухумлар бирданига қимирлаб, ичидан ўрдакчалар чиқибдида, Қоравойни иштаҳаси очилиб, "яхши бўлди, энди тухумини ўрнига ўрдак жўжа ейман", деб, оғзини очган экан, ўрдакчалар ўз болаларидек, исиниш учун Қоравойни пинжига тиқилишибди. Уни ўрдакчаларга меҳри тушиб, ўз нафсидан қайтибди. Уларни бағрига босиб иситибди. Она ўрдак келиб, Қоравойдан болаларини беришини сўрабди. Ўрдакчалар эса кучукка талпинишибди. Буни кўриб, она ўрдак йиғлабди. Қоравойни Ўрдакка раҳми келибди. Ўрдакчаларга ҳақиқий онаси Ўрдак эканини тушунтирибди.
Шундай қилиб, Қоравой билан она ўрдак дўстлашиб, ўрдакчаларни бирга парваришлаб, катта қилишга келишибди. Нафсдан меҳр устун келибди ва Ўрдак билан Кучукча муроду мақсадига етибди.
Лола ҲАСАН қизи.
|