Таҳоратдаги макруҳ амаллар
Таҳорат одобларига зид саналувчи барча амаллар таҳоратдаги макруҳ амаллардир. Жумладан: Нажосат бор жойда таҳорат қилиш. Маълумки, таҳорат покланишдир. Бу амални пок жойда, либос ва баданга ифлос нарсалар сачрамайдиган тоза жойда қилиш лозим. Таҳоратнинг суннатларидан бирини узрсиз тарк қилиш. Бунда ўша суннат амалларга эътиборсизлик ва хафсаласизлик бўлади. Таҳоратдаги барча суннат амаллар таъкидланган бўлиб, уларсиз таҳорат мукаммал бўлмайди. Сувни исроф қилиш. Маълумки, таҳоратда аъзоларни учун мартадан ювиш суннат. Агар уч ёки икки марта ювганлик ҳақида шубҳа қилинса, уч марта ювган деб ҳисобланади. Сабаби аъзоларни икки марта ювиш билан кифояланса, ҳечқиси йўқ.
...
Читать дальше »