Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июнь » 9 » Ҳалиги, “мағзава” кинолар ҳақида
    09:59
    Ҳалиги, “мағзава” кинолар ҳақида

     

    Ҳалиги, “мағзава” кинолар ҳақида

    Мухлисларни қийнаманг!

    Суҳбатдошингиз ҳар икки гапнинг бирида каловланиб “ҳалиги, ҳалиги” деб турса, у ҳақида қандай фикрга борасиз? Кечирасиз-у, бу довдирми, бир оғиз гапни ҳам эплаб гапира олмайди, демайсизми? Нима бўлганда ҳам, суҳбатдан сўнг у ҳақидаги фикрингиз ижобий бўлмайди. Суҳбатдошни-ку кечириш мумкин, лекин равон тил, адабиёт мутахассиси ва маданият ходимининг ҳар икки гапнинг бирида “ҳалиги” деб туришига ҳаққи йўқ. Кинога ўхшаш, киносифат (уларни тўлақонли кино дейишга тил бормайди) “Супер қайнона”, “Қудамни кўрмадингизми?”, “Яна бошланди” каби фильмларни томоша қилар экансиз, қаҳрамонлар тилидан “ҳалиги” деган сўз тушмайди. Ўрни бўлса-бўлмаса, қаҳрамон “ҳалиги” деб гапини бошлайди, яна шу сўз билан тамомлайди. Режиссёр “ҳалиги”лаб довдираб юрадиган анқовлар гуруҳини тасвирга олишдан қандай мақсадни кўзлади экан, деб одамнинг боши қотади. Кино сценарийси, диалогларни ёзган мутахассис (агар уларни шундай аташ мумкин бўлса) “ҳалиги” сўзини ишлатмай, диалог ёза олмайдими ёки? Ёхуд актёрлар импровизациясида доим ёрдамга келадиган навбатчи сўз “ҳалиги”ми? Актёрми, сценарийнависми, режессёрми, қай бири “ҳалиги”ларга эътибор бермай, асарини оммага тақдим қила олди экан? Балки ўша ижодкорларнинг ўзи ҳам “ҳалиги” демасдан, икки гапни эплаб сўзлай олмас… Агар шундай бўлса, мухлисларни қийнамай, кино суратга олиш каби “хобби”ларидан воз кечганлари маъқул эмасми?!

    Овсарликми ёки актёрлик?

    Мурод Ражабов, Алишер Узоқов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Жавлон Шодмонов, Санжар Шодиев, Жаҳонгир Позилжонов каби экран юлдузи бўлган актёрларимизнинг “ҳалиги” сўзини қайта-қайта, ўрта ҳисобда 15 маротабадан кам ишлатмаган биронта фильмини топа олмадик. Бу актёрлар соқов ролини ижро этганда ҳам, “ҳалиги” деб юборади-ёв. Уларнинг сўнгги йиллардаги фильмографиясини томоша қиларканмиз, ўз-ўзидан шундай савол туғилади: “ҳалиги”лаб гап бошлаш овсарликми ёки актёрлик? Одатда, ижодкорларнинг ижод маҳсулини “асар” деймиз. Лекин оқ қоғозга тўкилган ҳар қандай жумлалар асар бўла олмайди, видеотасмага муҳрланган “ҳалиги”лардан иборат диалог ҳам кино бўлиб кетавермайди. Уларни асар даражасига етказиш учун қайта ишлаш керак. Маромига етмаган ижод маҳсуллари эса, ҳалиги “брак”, “хом” дейилади.

    “Совуқ нутқ ўликка ҳам озор етказади”

    Адибимиз Абдулла Қаҳҳор “Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?” деганларида нақадар ҳақ эдилар. “Ҳалиги”чиларга ким қачон ҳуштак чалади? Улар “мағзава” киноларини қачонгача мухлисларга тортиқ этадилар? Биргина “Яна бошланди” фильмида 29 маротаба шу сўз қайтарилган. Биринчи синф ўқувчиси ҳам доскага чиқиб жавоб бераркан, икки-уч маротаба “ҳалиги”, “анақа” деса, баҳоси икки бўлиши аниқ. Киноасарлардаги олий маълумотли қаҳрамонларнинг “ҳалиги”лаб каловланишига “икки” ҳам ҳайф эмасми? Мулоҳазаларимизн и яна Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзлари билан якунлаймиз: “Тирик, яъни, юракдан чиққан жўшқин нутқ ўликни тирилтирса, ўлик, яъни, юракдан чиқмаган совуқ нутқ дарҳақиқат, ўликка ҳам озор етказади”.

    КУЮНЧАК

    Просмотров: 526 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar