ДАРДИМ СИҒМАС ДУНЁГА
Одам борки, ҳаётда умид билан яшайди. Одам борки, ҳавас билан яшайди. Баъзиларга қарайман, ҳавас қиламан, баъзиларга қараб ўртанаман. Баъзилар қўлидаги бахтнинг қадрига етмай ношукурчилик қилса оғринаман. Аслида одам учун кўп нарса керак эмас экан.
Ҳар одам турлича фикрлайди. Биров ҳаётнинг ёзиғини тақдирга йўйса, яна бири кишининг ўзининг нўноқлигига, ношудлигига йўяди. Баъзан ўзим ҳам бу ҳақда ягона фикрда тўхтай олмай қийналаман. Ҳозирги битикларимни эса, Худодан бошимга тушган бу кўргуликлар бошқа бир қизнинг бошига тушмаслиги учун тилаган ҳолда қоғозга битмоқдаман. Сиёҳдан қоғозга томаётган ранг кўз ёшларим билан қоришиб борарди. Тақдири азал ҳукмими ё ўзимнинг ношудлигим сабабми, тўғриси, билмайман, дунёга келиб рўшнолик кўрмадим. Жуда ночор,
...
Читать дальше »