Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июнь » 9 » Бир-биридан норози журналист
    09:50
    Бир-биридан норози журналист

     

    Бир-биридан норози журналист ва хонандалар: орани очиқ қилсак…

    Шоу-олам янгиликларини ёритиб борувчи журналист ва хонандаларнинг фаолияти бир-бири билан узвий боғлиқ. Хонанда ва актёрлар журналистлар орқали мухлисларга бир қадам яқинлашса-да, кўпинча уларга муносабатлари ижобий бўлавермайди. Улар орасида жанжалли ва дўстона муносабатларни ҳам кузатиш мумкин. Қуйида сизга қалам соҳиблари ва шоу-олам вакиллари орасидаги баъзи келишмовчиликлар, газета юзини кўрмай, таҳририятда қолган гапларни ҳавола этамиз.

    НОРОЗИ ХОНАНДАЛАР

    maxresdefaultАваз Охун: — Бир журналист мендан, сизни “Мирзо” театрига ишга таклиф этишган экан, деб сўради ва мен бунга ижобий жавоб бердим. Интервью эълон қилинганда эса, жавобимнинг акси чоп этилганининг гувоҳи бўлдим.

    zzat-ibragimov-tИззатилла Ибрагимов

    Ушбу хонандадан интервью олганимизда, суҳбат чоп этилишидан аввал кўриб чиқиши кераклигини қайта-қайта таъкидлади. Бир сўз билан айтганда, бизга ишончсизлик билдирди. Биз бундан ранжиганимизда, хонанда хавотирини шундай изоҳлади:

    “Аёллар учун мўлжалланган йирик газетага интервью берганимда, мен айтмаган гапларни ҳам чоп этишди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида журналистга қўнғироқ қилганимда, у бу ўзгартиришларни муҳаррир киритганини айтди, муҳаррир эса айбни унинг ўзига ағдарди, хуллас, менинг саволларим жавобсиз қолди.”

    hilola-1Ҳилола Ҳамидова: — Мендан интервью олгани бир аёл журналист келди. “Келинг, диктофонни ёқишдан аввал дилдан суҳбатлашсак. Бу суҳбатимизни қоғозга туширмайман”, деб ваъда берди. Мен у билан сирдошлардек суҳбатлашдим. Кейин диктофонни ёқиб, савол-жавоб қилдик. Газетада эса, не кўз билан кўрсамки, сирдошлардек суҳбатлашган гапларимиз чоп этилганди. Мен бундан қаттиқ ранжидим, чунки омма учун мўлжалланмаган фикрларим ҳам бор эди. Таҳририят менга, агар бу суҳбатнинг оммага етиб боришини истамасам, газетанинг ҳаммасини сотиб олишим кераклигини айтди ва мен ночор аҳволда қолдим.

    АЛАМЗАДА ЖУРНАЛИСТЛАР

    Толибжон Исроилов билан суҳбат уюштирганимизда, интервьюни ўзига кўрсатмасдан чоп этмаслигимизни тайинлади. Биз ҳам ваъдага мувофиқ, унга тайёр бўлган суҳбатни интернет орқали жўнатдик. Аммо хонанда тез орада суҳбатни кўриб беравермади. Ўқигач эса, мен бундай демагандим, шекилли, деб, ҳали у жумлани тўғрилайди, ҳали бу жумлани ундай эмас, бундай ёзинг, дейди. Хуллас, суҳбатдошимиз ҳафта давомида турли баҳоналар билан суҳбатга ўзгартириш киритаверди. Биз эса, хонанданинг тасмага муҳрланган жавобларини оқизмай-томизмай оққа кўчирган бўлсак-да, инжиқликларини ҳам инобатга олдик.

    tolibtУмида Мирҳамидова журналистларни кутишни хоҳламайди. Хонанданинг ўзи журналистларни ҳафталаб куттириши мумкин, бироқ журналист бир дақиқа кеч қолса ҳам, кутишни эп кўрмайди.

    umidatОтабек Маҳкамов суҳбатдош журналистларини синовдан ўтказади. У интервью жараёнида “Сиз ўзи журналистмисиз? Журналистикада ўқиганмисиз? Маълумотингиз борми?” каби сўзлар билан писанда қилиб туради.

    Otabek_Mahkamov

    АКТЁР ВА АКТРИСАЛАР

    Ёш актёр ва актрисаларга суҳбат уюштириш мақсадида қўнғироқ қилсак, йўқ, дейишмайдику-я, лекин “кечроқ қўнғироқ қилинг” ёки “эртага гаплашамиз”, “индин учрашамиз” деб, лафзсизлик қилиб, хуноб қилишади. Учрашув жойига кечикиб келишса ёки келмай қолишса, доимий баҳонаси ҳам бор: “Узр, тадбирда эдим. Огоҳлантира олмадим”. Аммо тадбир ва конференциялар тасодифан рўй бермаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Аввалдан таклиф этилган тадбирга боришини билган актёр журналистга лафз қилиб, учрашув белгилашнинг нима кераги бор? Бироқ ёши катта устоз санъаткорлар билан суҳбат уюштирганда, уларда бунинг акси бўлади. Ёши улуғ санъат дарғалари ёш актёрларга хос кибрдан йироқ ва ҳеч қачон суҳбатга кечикиб ёки умуман ёддан чиқариб, келмай қолган вақтлари бўлмаган. Ҳатто актриса Тўти Юсупованинг хонадонига интервьюга борганимизда, дарров ошга уннаб, кишини хижолат ҳам қилганди.

    САМИМИЙЛИК

    Кўпгина хонандаларни суҳбатга чорлаганимизда, уларда самимийликни топиш ёки уйғотиш қийин бўлади. Улар баландпарвоз юзаки гаплар билан билан саволларга жавоб қайтаришади. Аммо ўқувчи уларга яқин бўлишни, интервьюни ўқиб, севимли хонандаси ва актёри билан ёнма-ён суҳбатлашгандай бўлишни истаётганини тушунишмайди. Баъзилари эса, “Суҳбатни чиройли қилиб ёзинг, биз ҳақимизда одамларда яхши фикр уйғонсин”, деб гоҳида буйруқ ҳам беради.

    Ҳурматли омма кўз олдидаги шоу-олам вакиллари, журналист сиз ҳақингизда қандай ёзмасин, мухлислар ўз “кумир”ининг ҳақиқий ўзлигини ахтаради. Ёлғондан яратилган образга эса, ўқувчилар ишонмайдилар. Келинг, мухлисларни алдамасдан, ранжитмасдан, биргаликда уларга борингизни очиқ ёзайлик.

    АНОРА тайёрлади

     

    Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

    Просмотров: 585 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar