Танишларимиздан бири ўлим тўшагида эди. Кўп ўтмай, унинг қазо қилганини эшитдик. Жанозага борганимизда, марҳумнинг аёли бир-иккитамизни чеккага чақириб қулоғимизга шивирлади:
— Жони чиқаётган вақтда телефонимга видеога олдим. Ҳали сал одам камайсин, кейин кўрсатаман.
Неча йиллик ёстиқдоши, умр йўлдошининг жони чиқаётганини видеотасвирга суратга тушириш учун одам қанчалик бефарқ бўлиши керак? Жон талвасасида ётган эрини тасмага муҳрлаш бу аёлга нега керак бўлди? Айни саволлар дилдан тилга кўчмаса-да, аламли оғриқ уйғонди. Лекин кейинги жараёнлар мени бутунлай ҳайратда қолдирди. Жанозадан олдин марҳумнинг ёнида ўтириб саловат айтишнинг ўрнига, одамлар тезроқ уни ўз телефонига муҳрлаб олишга шошилишарди.