Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2016  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июнь » 9 » Ўн беш минг долларлик номус
    10:12
    Ўн беш минг долларлик номус

    Ўн беш минг долларлик номус

    Наргиза бугун ёмон туш кўрди. Тушида ёввойи ҳайвонлар бир-бирини қувлаётган экан, уни ҳам бир ит қувлади-ю, у қочиб кетолмаганмиш…

    «Ойи, худди оёғимни ит тишлагандек қўрқиб уйғониб кетдим…» Қиз онасидан кўрган тушининг таъбирини сўради. «Қизим, сенга одамларнинг кўзи теккан, ўзиям бир қараган одамнинг суқи кирадиган қиз бўлдинг. Тезроқ жойингни топиб узатсам, кўнглим жойига тушарди». Онаси Наргизага исириқ тутатди. «Бугун кечқурун тунги навбатчилигим бор», деган бўлса-да, Наргиза кун бўйи тинмади. Уй тозалади, кирларни ювди. Ҳаммаёқ ораста, топ-тоза бўлди-ю, лекин қизнинг кўнглидаги ғашлик тарқамади. Ишга кетиш олдидан ойисидан доимгидек дуо олди-ю, йўлга тушди.

    У тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор бўлиб ишлар, ўз касбини чиндан ҳам жуда яхши кўрарди. Кимгадир ёрдам берса, беморининг аҳволи яхшиланса, ўзидан кўнгли тўлар, беморлар дард чекиб қийналса, ўзи ҳам у билан тенг дард чекарди. Ўша куни тунгача навбатчилик вақти деярли тинч ўтди. Баъзи кунлари худди келишиб олингандек оғир касаллар кетма-кет келади-ю, шифокорлар шошиб қолишади. Бугун эса бўлимдаги беморлар ҳолидан бирма-бир хабар олган Наргиза хотиржам бўлди. Яхши, бу сафар оғир бемор йўқ экан. У ўз одатича шифокорлар хонасига кирди-ю, китоб варақлай бошлади. Шу пайт хонага кириб келган ҳамшира «Вой, опа, ухламайсизми? Бироз мизғиб олсангизчи», деди. Унинг ниятини тушунган Наргиза «Сиз бемалол ухлайверинг, мен уйғоқ бўлиб тураман», деди китоб ўқишда давом этиб. Ҳамшира қўлидаги касаллик варақаларини стол устига қўйиб чиқиб кетди.

    Соат тунги 00.30 ларда уни ҳамшира чақирди. «Опа, қаранг, сизни сўрашаяпти». Ҳамшира уйқуси бузилганидан аччиқланибми, «тезроқ чиқинг» дегандек жаҳл билан гапирди гўё.

    Наргизани бўлимда бир йигит кутиб турарди. “Бемор ким? Сизми?” Шифокор йигитнинг туришидан унчалик ҳам касалга ўхшатмади. Унинг саволига жавобан йигит, «Синглим, ёрдамингиз керак, уйда уста ишлатаётгандик, қўлини кесиб олди, шунинг учун мен билан юрсангиз, унга биринчи ёрдам кўрсатиб, кейин шифохонага олиб борардик. Бечора бировнинг боласи кўп қон йўқотиб, бирор кор-ҳол бўлмасин яна», деди йигит рад этиб бўлмайдиган оҳангда.

    «Хўп, ҳозир, мен ҳайдовчини чақирай», деди Наргиза ҳеч нарсадан шубҳаланмай. «Ҳеч қанақа ҳайдовчи керакмас, ўзимнинг машинам бор, сизни ўзим олиб бориб, яна қайтариб олиб келиб қўяман.» Наргиза «хўп» дея унга эргашди.

    Тун. Кўчалар қоронғу ва салқин. Гарчи баҳор бўлса-да, кечалари аччиқ шабада эсарди. «Баъзи нопок кимсалар учун мана шундай қоронғулик ёқади. Кимлардир пасткаш, жирканч ишларини бекитиш учун тунни пойлаб яшайдилар». Наргиза хаёлига келган фикрдан қўрқиб кетди. Ҳайдовчига бироз шубҳаланиб қаради-ю, унинг шошиб ҳаракат қилаётганлиги, бироз безовталигини кўриб, ҳақиқатдан ҳам, беморнинг ёнига шошаяпти, дея фикр қилди ичида.

    Машина кўп қаватли уй ёнида тўхтади. «Учинчи қаватга чиқамиз». Йигит юқорига ишора қилди. Наргиза тиббий асбоблари солинган сумкасини олиб тепага кўтарилди. Уй эшигини очган йигит Наргизани ичкарига киритди-ю, эшикни қулфлади. Эшик ёпилганини сезмаган Наргиза «Бемор қайси хонада?» деб сўради.

    Йигит кутилмаганда Наргизанинг билагидан ушлаб ўзига қаратди-ю:

    — Овозингни чиқарма, сенга бу ерда ҳеч ким ёрдам беролмайди.

    Қиз шўрлик нима бўлаётганини ҳам англолмай қолди.

    – Агар ҳозир овоз чиқарсанг, ҳаммаёғингни кескир тиғ билан кесиб, кейин ўлдираман.

    Йигит зўрлик билан унинг кийимларига ёпишди. Наргиза қўрқувдан титрар, лекин бу кимсасиз жойда унга ёрдам берадиган одам йўқ эди. Йигит ўз мақсадига етишга киришганда, эшик очилиб расмий кийинган икки киши кириб келишди.

    — Бу ерда нималар бўляпти? Биз тегишли идораданмиз. Бу масалага ойдинлик киритишимиз керак, — дея қизни уяли телефон аппаратида суратга ола бошлашди. Аслида бу йигитларнинг ҳаммаси ҳамтовоқ бўлиб, барча ҳаракатлар олдиндан тузилган машъум режа асосида амалга оширилаётганди.

    Наргиза ҳар қанча ҳаракат қилиб, дод-вой солмасин, унга чўзилган бирорта нажот қўли топилмасди…

    Номуси топталган қизни тонгга яқин йигитлар ишхонаси томонга ташлаб кетишди. Бир неча соатда ҳаёти остин-устин бўлиб кетган қиз ҳеч нарсани ўйлай олмас, қаёққа боришни билмасди. Уни шу тобда йигитларнинг, кечгача 15.000 доллар топиб бермасанг, суратларингни яқин қариндошларингга кўрсатиб, шарманда қиламиз, деган гаплари ўйлантираётганди . «Нима учун мен кимнингдир 15.000 долларлик нафси учун қурбон бўлдим? Ота-онам-ку менга ишонар, бошқа ким ҳам улардаги суратларни кўриб, менинг бугуноҳлигимга ишонарди?! Тушимда ортимдан қувган итлар шулар экан-да.»

    Наргиза оз фурсат ичида ўзича тўғри қарорга келди. Мен ўлсам, бу сир сирлигича қолади. У алам устида уйига борди, йўл-йўлакай дорихонадан хапдорилар сотиб олди. Уйга келиб, ювиниб чиқди-ю, 40 та дорини кетма-кет ичаверди, ичаверди…

    Уни оғир аҳволда касалхонага олиб келишди. Вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли ҳаёти сақлаб қолинди. Ушбу жиноятни содир этган йигитлик шаънига иснод келтирган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши очилди ва улар қонун доирасида жазоланди.

    Гулдек қизнинг умри эса кимларнингдир нафси йўлида барбод бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, бу воқеа Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қорабулоқ қишлоғида рўй берган.

    Жиноят иши материаллари асосида diydor тайёрлади

    Просмотров: 524 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar