Алишер Навоий — буюк даҳо

Алишер Навоий туркий ва форс адабиётлари ўртасидаги баҳс авж олган бу даврда у ўз она тили ва адабиётининг тараққиёти учун хизмат қилишни умрининг асосий мазмуни деб билди, миллат ҳамда она Ватанга хизмат қилишнинг буюк намунасини кўрсатди. Буюк мутафаккир 16 хил жанрда эркин ижод қилган, “Хамса”, “Чордевон” каби дурдона асарлар муаллифи , ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси. Алишер Навоийдек буюк зотга авлодлик ҳисси ҳар бир ўзбек қалбини ғурур ва ифтихор туйғулари билан тўлдиради, унинг мероси таълим –тарбия маскани вазифасини ўтайди. Улуғ шоир ижодидан илҳомланиб, 10-“А” синф ўқувчилари “Алишер Навоий—575 ёшда” мавзусида адабий кеча ўтказдилар. Тадбирда Иззат Султоннинг шоир ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар мароқ билан томоша қилинди, ижод намуналари завқ билан тингланди.Тадбир якунида ўзбек тили ва адабиёти фанлари бўйича илмий мудира Феруза Эргешова адабий кеча талаб даражасида ўтганлигини, айниқса, саҳнада шоир ролини ва мумтоз қўшиқни ижро этган Аҳроржон Мўминжоновнинг санъатга меҳри юксаклигини , Алишер Навоий каби ижодкору ватанпарвар ўзбек ўғлони бўлиб мустақил Қозоғистонга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Х.БОТИРОВ.
|