Яқин-яқингача кўпчилигимиз дунёда шундай халқ борлигини дурустроқ билмасдик. Келиб-келиб яна кимларни ден? Буюк туркий улусининг асл шажараларидан бўлмиш икки юз минг нуфусдан кўпроқ қадимий халқни. Оға-ини халқларнинг ўзлигини танишидан оловдан қўрққандек қўрқиб, уларнинг бир-бирлари билан яқинлашишидан ичи куйиб келган ёвуз империя бизнинг орамизда хитой девори ўрнатган эди.