Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Март » 29 » Достонга айланган тўй
    06:00
    Достонга айланган тўй

    Достонга айланган тўй

    0

    Ҳар бир инсон ёшлигида кўнгил қўйиб, танлаган ёри билан қўшилишни, ҳаётнинг оғир — енгилини, хурсандчилиги-ю ташвишини ўз жуфти ҳалоли билан бирга тортишни орзу қилади. Ана шу орзу — армонлар ушаладиган он – тўй кунидир.

    Довруғи бутун жаҳон ўзбегимнинг тўйлари,
    Урф — одати урар туғён, ўзбегимнинг тўйлари.
    Ҳеч нарсага алишмам, унинг латофатини,
    Ифтихорим, номи достон ўзбегимнинг тўйлари.

    1. 1
    2. 2
    3. 3

    Тўй ўз номи билан тўй, унда ўйнаб — кулиш, завқ-у шавққа тўлиш керак… Бу борада, айниқса, қизларнинг висол оқшомига тайёргарлиги ўзгачадир. Келин бўлмишнинг эса, янги хонадонга илк қадам қўйишидаги истакларининг чеки йўқ. Ҳар бир қиз шу кунни ўзига хос, ажойиб, бошқаларнинг висол оқшомидан ўзгачароқ бўлишини хоҳлайди. 
    Мана, бугун қишлоғимизнинг эътиборли кишиларидан бири – Мирзакарим ота Абдуқодиров хонадонига невара келин тушмоқда. Тўйга ташриф буюрган қариндош — уруғлар, маҳалла — кўй аҳли ўзгача бир ғайритабиий ҳолатнинг гувоҳи бўлдилар. 
    Урф — одатимизга кўра, карнай — сурнай садолари остида оқ фотиҳа олиб, йўлга тушган бир хил миллий кийимдаги куёв — жўралар, одатдагидек, чет эл русумидаги оқ — қора “Лимузин”га эмас, гижинглаган, чиройли безатилган тулпорларга ўтирдилар. Улар “кўз нурини оладиган” даражада безатилган шоҳона аравани ўртага олиб, қизнинг уйи томон йўлга тушишди. Бу ҳолатга қизиқмаган киши қолмади. Катта йўлдан ўтаётган ҳайдовчиларнинг ҳайратга тушганини айтмайсизми? 
    Улар чорраҳага яқинлашганларида аравада кетаётган миллий кўйлакдаги йигитлар чап қўлларини кўтариб, бурилиш аломатини билдирдилар. 
    Қуда бўлмиш Тожимат ота Роҳатов хонадонида тўпланган меҳмонлар ҳам карнай — сурнай ва ёр-ёр садолари остида келинни аравага ўтқазиб, узатиб кетдилар. Келин ва куёв – Юлдузхон ҳамда Аброржонлар ҳам миллий либосда.
    Қалбида миллий ғурури бўлган ҳар бир киши учун бу тўй унутилмас кечага айланди. Келинни аравада узатиб келиш ғоясини, даставвал миллий урф — одатларимизнинг жонкуяри бўлган Мирзакарим ота Абдуқодиров илгари сурди. Ҳар икки томоннинг оила аъзолари, ёшлар ҳам бу фикрни қўллаб — қувватладилар. Бир ой давомида уста Олимжон Норметов томонидан тайёрланган арава қуда томонга ҳам манзур бўлди. 
    Аҳилликда гап кўп. Ёш бўлишига қарамай, келин — куёвнинг ота — оналари Шавкатбек ва Лобархон, Нусратжон ва Муҳайёхонлар ҳам унутилаёзган қадриятларимизни тиклаш тарафдори бўлишди. Қишлоғимизнинг фахри, пир-у бадавлат Тожимат ота ва Мирзакарим оталарнинг оқ фотиҳаларини олган келин — куёвга шу куни бахтдан оппоқ поёндоз солинган бўлса — не ажаб!
    Тинчлигимиз – бирлигимиздадир. Отахонларимиз қаерда бўлишмасин, эл — юрт тинчлиги, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратадилар, тинчлик — тотувликка чақирадилар. Бебаҳо насиҳатлари билан халқ ҳурматига сазовор бўлган икки қуданинг тўйлари ҳам ҳамқишлоқлар орасида достонга айланди.
    Элимизда бу йил Мустақиллик байрами қаторида Қозоғистон Халқи ассамблеясининг 20 йиллиги, Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги каби кўпгина тантаналар нишонланмоқда. 
    Илоҳим, юртимиздаги тинчлик ва осуда ҳаёт орқасида тўйлар тўйларга улашаверсин.
    .Умрой КАРИМОВА,
    Манкент қишлоғи.
    Просмотров: 550 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar