Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Март » 29 » Гагаузлар — Ҳақўғузлар тафсилоти
    07:23
    Гагаузлар — Ҳақўғузлар тафсилоти

    Яқин-яқингача кўпчилигимиз дунёда шундай халқ борлигини дурустроқ билмасдик. Келиб-келиб яна кимларни ден? Буюк туркий улусининг асл шажараларидан бўлмиш икки юз минг нуфусдан кўпроқ қадимий халқни. Оға-ини халқларнинг ўзлигини танишидан оловдан қўрққандек қўрқиб, уларнинг бир-бирлари билан яқинлашишидан ичи куйиб келган ёвуз империя бизнинг орамизда хитой девори ўрнатган эди.

    Тарихий маълумот:

    “Гагаузларлар — туркий халқ, асосан СССРда (157 минг, 1970), МолдССРнинг жанубий районларида, УССРнинг Одесса ва Запорожье областларида, қисман Қозоғистон (Сирдарё бўйлари) ва Ўзбекистонда (Тошкент обл. Оржоникидзе ва бошқа районларда) ва Болгарида (10 минг, 1963) яшайди. Турк тилларининг ўғуз группасига кирадиган гагауз тилида гаплашади. Болгар ва рус тиллари гагауз тилига кучли таъсир кўрсатган. Диндор гагаузлар христиан динининг православие мазҳабига эътиқод қилишади. СССРда яшайдиган гагаузларнинг ота-боболари XVIII аср охири XIX аср бошларида (рус-турк уруши даврида) Болгариядан кўчиб келиб, Россияда (асосан Бессарабияда) ўрнашиб қолган. XIX аср охирларидан Ўрта Осиёга ҳам кўчиб келган. Гагаузлар хўжалик юритиш, турмуш маданияти жиҳатидан болгарларга жуда ўхшаб кетади. Гагаузларнинг анъанавий хўжалиги чорвачилик (қўйчилик XIX аср ўрталаригача етакчи ўринда турган), деҳқончилик, боғдорчилик. Революциягача маҳаллий ҳунармандлар орасида гилам тўқиш, жун ва шойи газлама тайёрлаш кенг ёйилган эди”.

     

    Ўзбек совет қомуси 3-жилдидан (1972 йили нашр этилган) келтирилган бу маълумотлар ҳам гагаузларнинг асл тарихида ҳақида тўлиқ тасаввур бера олмайди. Унда гагаузларнинг Булғориягақай юртдан ва қандай бориб қолганлиги тўғрисида лом-мим дейилмаган. “Узун карвон” биринчи гагауз романининг муаллифи, таниқли олим ва адиб Дионис Танасўғлининг тарихий очеркида ёзилишича, гагаузлар ўзларининг бобокалонлари бўлмиш ўғузлар орқали икки минг йилдан ортиқтарихга эга бўлган халқдир. У шундай деб ёзади: “…Ўғузларнинг аждодлари қадим даврлардан то VI асрнинг ўрталарига қадар Олтой тоғи этакларида яшаб келишган. Турк ҳоқонлигининг вужудга келиши муносабати билан улар Ғарб томон силжиб, Ўрта Осиёга, Сирдарё ва Орол денгизи атрофидаги чўлларга келиб жойлашадилар. VIII асрдан XI асрнинг бошларига қадар бу ерда Ўғуз давлати ҳукмронлик қилган. Сўнг у инқирозга юз тутиб, учта бўлинди. Унинг исломни қабулқилмаган бир қисми ўзларини “ҳақ ўғуз”лар (“асл ўғузлар”) деб атаб жанубий рус чўлларига кўчиб борадилар ва у ердан 1064 йилнинг кузида Дунай дарёсини кечиб ўтиб, Болқонда макон тутибқоладилар. Гагаузлар XIX асрнинг бошларида яна Дунайдан ортларига қайтиб ўтиб Бужоқчўлларига келиб жойлашадилар”

    Икки йилча бурун бурун Молдова жанубида яшовчи гагаузлар ўз миллий ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганлиги, Комрат деган шаҳарда ур-сурлар бўлиб ўтиб, Гагауз Республикаси тузилганлигини эшитдик. Бироқ уни Молдова парламенти тан олмаганини билсак-да, у ерда кечаётган жараёнларнинг асл моҳияти, гагаузларнинг ҳақиқий талабларидан бехабар эдик.

    Август фитнаси арафасида шу ёққа йўл олаётиб, кўнглимнинг бир четида ташвиш ҳам йўқ эмасди: марказий матбуот кунора ёзиб турганидек Молдова нотинч бўлса, миллий ихтилофлар тугамаган кезда бу сафар менга татирмикан? Айни пайтда туркий улуснинг бизга шу чоққача яхши маълум бўлмаган яна бир шажараси ҳаёти билан танишишга иштиёқ ҳам кучли эди. Бунинг учтига шу халқнинг тилида чиқаётган “Она сўзи” (“Ана созу”) газетаси йиғин чақириб, барча туркий халқлардан меҳмон чорлаган.

    Аэропортнинг шаҳарга чиқиш йўлагида “Она сўзи”ни боши узра баланд кўтарган йигит мезбонларга хос такаллуф ила кулиб турар эди. Танишдик: шу газетанинг бош муҳаррири, шоир ва адиб Тодор Занет экан. Йўлда у Туркиядан ношир Ирфонбей Насриддинбек ўғли ташриф буюргани, яна шоир Алибей Тонгюлдуз ва унинг рафиқаси Севимхонимлар келаётгани, Озарбойжондан, Қиримдан ва бошқа туркий жумҳуриятлардан меҳмон кутаётганини айтди. Газета кунлари учун харажатларни унинг муассиси — Молдова ҳукумати ўз зиммасига олибди. “Кодры” 

    меҳмонхонасигда Туркиядан ва Озарбойжондан келган дўстлар билан танишдик. Тушдан сўнг Матбуот уйига бораётиб “тарихий воқеа”нинг гувоҳи бўлдик. Худди бизнинг Мустақиллик майдонимиздаги сингари салобат тўкиб турган пролетариат доҳийсининг таг-томири билан қўпориб ташланган бир уюм бетон синиқлари ва темир-терсаклар қолибди, холос. Экскаватор шошилмасдан ҳайкалнинг қолган-қутганини машинага ортар, атрофдан ўтган-кетганлар эса бунга бепарво эди. Ҳеч ким йиғилиб “протест” билдигани ёки босқинчи саркарда ҳайкалини йиқитгани қўймаймиз деб Тошкентнинг Фрунзе майдонида бўлгани каби ультиматум билан чиққани йўқ.

    Умуман, бу ердаги ихтилофлар хусусида марказий матбуот кўнглимизга солган ғулулар ҳам кунора биз дуч келаётган одатдаги васвасаларнинг бири экан. Гагаузлар билан молдованларнинг иноқликларини кўриб “Ё, фалак!” дедим. Ҳақиқий нотинчлик 19 августда бошланди. Бироқ бу миллатлар ўртасидаги низо эмас, фитна хуружи — тоталитаризм билан эрк ва озодлик, миллий ҳаракат ўртасидаги ҳаёт-мамот кураши эди. Бу тўқнашувни Молдовада истиқомат қилувчи халқлар бир тан, бир вужудга айланиб кутиб олгани ҳамон кўз ўнгимда турибди. Унинг ўзи бир тарих — биз учун сабоқ бўларли тарих! Ўша кунлари Кишиневдаги мана шу майдон турли миллатлар вакилларига тўлиб-тошди. Улар ўша “бронза даҳо”нинг раҳнамолигисиз оёққа қалқиб, бутун Молдованинг дахлсизлиги, миллий давлатчилиги ва мустақиллигини асраб қолди…

    “Она сўзи” кунлари чинакам байрам, халқ сайлига айланиб кетди. 15 август куни газета муҳарририяти жойлашган матбуот уйида тантанали учрашув бўлди. Унга Молдова жамоатчилиги намояндалари, матбуот ходимлари йиғилдилар. Тодор Занет билан учрашувни очаётиб меҳмонлар ва мезбонларни таништирди. Узоқ-яқиндан келган телеграммалар орасидан биринчи бўлиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг табригини ўқиб берди. Сўнгра гагауз халқининг миллий ҳаракати, кураш йўллари, бу борада “Она сўзи” зиммасига тушаётган масъулият хусусида сўзлади. “Сизларни газетамиз кунлари муносабати билан чорлашдан мақсад бутун туркий оламни Молдова ва Гагауз ерларида кечаётган жараёнлар билан яқиндан таништирмоқ, ҳақиқий аҳволни ўз кўзингиз билан кўриб, холис хулосага келишингизга имкон яратмоқдир. Бизнинг эрк йўлидаги интилишларимиз, асл мақсадларимиз хусусида найрангбозликка асосланган марказий матбуот бутун жаҳонга сафсата тарқатаётган бир шароитда бу ниҳоятда зарурдир”, деди.

    Насриддин Ирфонбей гагаузларнинг ўз миллий маданиятини тирилтириш ҳаракатига тушгани барча туркийлар учун қувончли ҳол эканлигини қайта-қайта эътироф этди. Туркияда нашр этилган гагауз туркчаси сўзлиги ва гагауз фольклори китобларини туҳфа этиб, бир-биримиздан бехабар, ажралган ҳолда яшасак фақат бизни кўролмайдиганларнинг тегирмонига сув қуямиз, деди. Молдова Ёзувчилар уюшмаси раиси Михаил Чимпой гагауз шоир ва ёзувчилари, олимлари ижодида миллий уйғониш янги поғонага кўтарилгани, уюшманинг “летуратура ша арта” ҳафталигида илк бор ташкил этилган гагауз саҳифаси “Она сўзи”нинг дунёга келишида мкҳим қадам бўлганини айтди. Газета оёққа тургунча бағридан жой бериб, вақтинча ўз иловаси сифатида чиқариб тургани учун рус тилидаги республика газетасига миннатдорчилик билдирилди. Унинг бош муҳаррири ҳам гагауз ижодкорларини қутлади.

    “Она сўзи”ни Озарбойжонда ҳам севиб ўқишаркан. Бурноғи йили у ерда эллик мингдан ортиқ обуначи бўлган. Газетанинг Бокудаги жамоатчи мухбири, туркий халқлар адабий алоқалари бўйича тадқиқот олиб бораётган ёш олима Гуллу Гулмамедова умумтуркий газета яратиш зарурлиги, бунда лотин ёзуви ҳаммага қўл келиши мумкинлиги ҳақида сўзлади. Учрашувда ҳамма ўз она тилида эмин-эркин гапириб, тушунмаганларга таржима қилиниб турилганлиги учун мен ҳам шу имкониятдан фойдаландим. Туркий халқларни муштарак мақсадлар йўлида бирлаштириш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ўзбек адибларининг фаол ҳаракатига айланганини айтдим. Ҳафталигимиз жамоасиинг қутловлари, ўзбек шоир ва ёзувчилари, олимларининг янги асарлари билан бирга Чўлпон нашриёти чиқарган “Темурнома”ни ҳам “она сўзи” жамоасига топширдим. Бу учрашувдагина эмас, умуман барча жойда Ўзбекистонга алоҳида эътибор беришлари, бу заминни ота юртимиз, деб ифтихор билан тилга олишлари, бизда кечаётган жараёнларга катта қизиқиш билан қарашларининг гувоҳи бўлдим. Симферополда чиқадиган “Дўстлик” газетаси бош муҳаррири Шавкат Рамазонов қирим ва гагауз халқларининг қадим алоқалари, 30-йилларда биргина қирим тилида ўн олтита газета чиқиб, у гагаузларга ҳам тарқалгани хусусида сўзлади. Озарбойжонлик сайёҳ Алишер Аҳмадзода эса “Биз икки юз миллионлик турк халқлари бир-бирларимиз билан ўзга тилда эмас, худди бугунгидек барча жойда ўз тилимизда танишайлик. Тил, дил, маслак, мақсад бирлигини истаюрам” деб ҳамманинг олқишига сабаб бўлди.

    “Она сўзи” эндиликда мустақил ҳафталик бўлиш билан бирга ўтган йилдан бошлаб ҳар уч ойда бир марта болалар учун махсус журнал ҳам чиқармоқда, у “Қирланҳач” (“Қалдирғоч”) деб аталади. Журналист ходимлар етишмаслиги сабабли 21 киши ўрнига атиги беш киши ишлаётган жамоа учун ҳам газета, ҳам болалар жаридаси чиқариш осон эмас. Бироқ барча гагауз адиблари унга фаол кўмак бермоқда. Бугунги миллий уйғониш ҳаракати боис туғилган зўр иштиёқ Тодор Занет, Сўна Адаева сингари ўз халқининг фидойи журналистларига қанот бағишламоқда.

    Таниқли шоир ва олим Дионис Танаўғли биринчи гагауз газетаси асли 1910 йили кирилл ёзувида чиққан, 50-йилларда нашр этилган газета эса бу нашрлар ичида энг зўри эди, деди. Комратда нашр этиладиган русча газетада 1969—1978-йиллар оралиғида гагауз саҳифалари бериб борилган. Сўнгги йилларда бу анъана яна тикланибди. Бироқ янги шароитда, миллий уйғониш заминида вужудга келган “Она сўзи” ўз мустақил адабиёти, ёзма матбуоти бўлишини неча ўн йиллар оша орзу қилиб келган гагауз халқи ва адабиётининг ойнаси бўлмоқда. Тиниқли гагауз шоири ва Молдова маориф вазири ўринбосари Николай Бобоўғли, Молдова давлат миллатлар департаменти раҳбарлари, Фанлар академиясининг гагауз бўли олимлари, гагаузча бадиий адабиётлар нашр этувчи ноширлар, матбуот намояндалари бу жараённинг муаммолари ҳақида ҳам сўзладилар. Хусусан, бошқа туркий қавмларгина эмас, ҳатто гагаузларнинг аксарияти ҳам ўз тарихини мутлақо билмайди. Гагауз тили ва гагауз халқи тарихи дарсликлари ни яратиш яратиш ва уларни нашр этиш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу дарсликларни 

    “Она сўзи”ни Озарбойжонда ҳам севиб ўқишаркан. Бурноғи йили у ерда эллик мингдан ортиқ обуначи бўлган. Газетанинг Бокудаги жамоатчи мухбири, туркий халқлар адабий алоқалари бўйича тадқиқот олиб бораётган ёш олима Гуллу Гулмамедова умумтуркий газета яратиш зарурлиги, бунда лотин ёзуви ҳаммага қўл келиши мумкинлиги ҳақида сўзлади. Учрашувда ҳамма ўз она тилида эмин-эркин гапириб, тушунмаганларга таржима қилиниб турилганлиги учун мен ҳам шу имкониятдан фойдаландим. Туркий халқларни муштарак мақсадлар йўлида бирлаштириш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ўзбек адибларининг фаол ҳаракатига айланганини айтдим. Ҳафталигимиз жамоасиинг қутловлари, ўзбек шоир ва ёзувчилари, олимларининг янги асарлари билан бирга Чўлпон нашриёти чиқарган “Темурнома”ни ҳам “она сўзи” жамоасига топширдим. Бу учрашувдагина эмас, умуман барча жойда Ўзбекистонга алоҳида эътибор беришлари, бу заминни ота юртимиз, деб ифтихор билан тилга олишлари, бизда кечаётган жараёнларга катта қизиқиш билан қарашларининг гувоҳи бўлдим. Симферополда чиқадиган “Дўстлик” газетаси бош муҳаррири Шавкат Рамазонов қирим ва гагауз халқларининг қадим алоқалари, 30-йилларда биргина қирим тилида ўн олтита газета чиқиб, у гагаузларга ҳам тарқалгани хусусида сўзлади. Озарбойжонлик сайёҳ Алишер Аҳмадзода эса “Биз икки юз миллионлик турк халқлари бир-бирларимиз билан ўзга тилда эмас, худди бугунгидек барча жойда ўз тилимизда танишайлик. Тил, дил, маслак, мақсад бирлигини истаюрам” деб ҳамманинг олқишига сабаб бўлди.

    “Она сўзи” эндиликда мустақил ҳафталик бўлиш билан бирга ўтган йилдан бошлаб ҳар уч ойда бир марта болалар учун махсус журнал ҳам чиқармоқда, у “Қирланҳач” (“Қалдирғоч”) деб аталади. Журналист ходимлар етишмаслиги сабабли 21 киши ўрнига атиги беш киши ишлаётган жамоа учун ҳам газета, ҳам болалар жаридаси чиқариш осон эмас. Бироқ барча гагауз адиблари унга фаол кўмак бермоқда. Бугунги миллий уйғониш ҳаракати боис туғилган зўр иштиёқ Тодор Занет, Сўна Адаева сингари ўз халқининг фидойи журналистларига қанот бағишламоқда.

    кирилл имлосида чиқаётган лотин ёзувидами? Насриддин Ирфонбей имло масаласи ҳал бўлса, бу борада турк дўстлар ёрдам беражаклигини билдирди…

    Тарихий маълумот:

    “XV аср турк тарихчиси Али Язижиўғли араб олими Ибн Бибининг “Рум салжуқлари тарихи” асарига асосланиб битган “Ўғузнома” (ёки “Салжуқнома” китобида Болқонда ўғуз (ҳақўғуз) давлати бўлганлигидан гувоҳлик беради. Болгар олими Г.Д.Баласчев ва поляк олими П.Витак ҳам 1953 йили нашр этилган “Гагаузлар — Кайковус одамлари” деган асарида буни кўрсатиб ўтадилар… Демак, гагаузлар ҳамқавм, қон-қариндош қабилаларнинг тили ва этник жиҳатдан яқинлиги, қадимги кўчманчи элатлар маданиятига хос муштараклиги, умумий турконақиёфалари, иқтисодий алоқалари, дини ва бошқа жиҳатлари асосида умумий ҳудудда халқсифатида шаклланганлар. Бу жараён Болқондаги ўзига хос шарт-шароитлар тақозоси, бинобарин, ўзга тилли кучли давлатлар қуршовида эканлиги ва уларнинг доимо таҳдид солиб туриши боис анча тез кечган бўлиши ҳам мумкин. Шу асосда айтиш мумкинки, усмонли турклар келгунига қадар гагаулар халқ сифатида шаклланиб бўлган, бу ерда болгарлар ва византияликлардан насроний динини қабул қилиб, тўлиқ ўтроқ ҳаёт тарзига ўтган, ўз хўжалиги ва маданиятини йўлга қўйган эди.

    Бу маданият ва хўжалик манзаралари бугун ҳам батамом унутилиб кетган эмас. Гагаузларнинг турмуш тарзида 

    қўйчиликдан тортиб, гиламдўзликкача, уй қуришдан тортиб тўй-томошаларигача ўтмиш маънавий ёдгорликлари сақланиб қолган. Виночилик эса санъат даражасига кўтарилган. Бунга Комрат ва Конгазда бўлганимизда ишонч ҳосил қилдик. Кишинев яқинидаги гагауз йигити Дионис Киса раҳбарлик қилаётган машҳур виночилик комбинати эса бутун дунё билан алоқа боғлаганю меҳмонларни ана шу жойга таклиф этишди. Сафимизга Туркиядан бир оз кечикиб келган Алибей Тонгюлдуз ва унинг рафиқаси Севимхонимлар, таниқли молдован шоири, уюшма раиси Михай Чимпой ҳам қўшилишди. Май тайёрлаш жараёнлари билан танишгач, ажойиб узумзорлар ўртасида ғор шаклида қурилган ерости омборларига тушдик. Мшътадил ҳарорат яратилган, 20-25 йиллик майлар шишаларда тахланиб ётибди. Қуйи қаватларга тушганингиз сайин ҳайратингиз ошади. Ғорнинг энг тўрида худди минг бир кеча афсоналаридагидек оппоқ нурга чўмилган маҳобатли қаср намоён бўлди. Иски шуур билан англадикки, юз киши бемалол мулоқот қура оладиган бу кошона коммунистлар ҳукмронлик қилган яқин ўтмишда олий раҳбарларнинг меҳмон кутадиган жойи бўлган. Айтишларича, ҳатто Гагариндек зот ҳам шу ерга келиб, “бурнидан булоқ бўлиб отилгунча” майхўрлик қилган экан…

    Минг йил бурунги ерости ғорларига ўхшаш иккинчи бир кошонага кирдик. Шамчироқлар нимқоронғу ёритган шу жойда бир фурсат ҳордиқ чиқаришга таклиф этишди. Ўрта аср манзараларини эслатувчи узун тахта столга биллур қадаҳлар, енгил, яхна егуликлар, мева-чевалар дид билан қўйилган…

    Дионис Танасўғли скрипкасини қўлга олганда нимқоронғилик бағрида ҳазин садолар таралди. Нимаси биландир ўзимизнинг шарқона оҳангларга эш бўлиб кетадиган бу наволар халқ сифатида ўзлигини тамом йўқотиш ёқасига келиб қолган ва баногоҳ буни англаб етган одамларнинг мунгли ноласига ўхшарди. Шу куни туркий забонда шеърлар, қўшиқлар янгради, дил сўзлари айтилди. Гўё олис диёрларнинг дард ва армонлари бирлашгандай, шу бирлашув қанотида ўзлигини қайта топгандай бўлди. Айниқса, Севимхонимнинг ишқ оташига йўғрилган дилбар қўшиқлари кўнгилларга таскин бўлди.

    Тарихшунос, бастакор, шоир ва носир, бугунги кирилл ёзувига асосланган гагауз имлоси яратувчиларидан бири бўлган Дионис Танасўғли маърифий зиёпарварлик ишлари билан элда танилган. Унинг тўрткўлари (гагаузлар сўзни — лоф, қўшиқни эса тўрткў деб атар эканлар), куйлари беҳисоб. Сози “йиғлаган кўзларга нур тушгани каби” шўх оҳангларга эш бўлганида эса ҳамма ўйинга тушиб кетар, гагауз зиёлилари, адиблари шодон қўшиқларга жўр бўлиб куйлашар эди. ҳамон қулоқларим остида уларнинг “Оҳ, Мари қиз” қўшиғи, опа-сингил Дукаллар бошлиқ фольклор дастаси ижросидаги гагауз қўшиқлари, шоира Сўнахонимнинг “Истасанг долғали бир денгиз бўлайин” мисралари садоланиб турибди.

    Тарихий маълумот:

    гагауз халқ оғзаки ижоди, қадимий санъати асосан шарқ анъаналарига уйғун бўлиб, у Болқон ва Бессарабияга хос хусусиятлар билан ҳам бойиган. Таниқли туркшунос профессор Н.А.Баскаков рус тилининг этимологик луғатида “гагауз” номи “гёк” (кўк, осмон) ва “уз” (ўғузларнинг номи)дан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган тахминни назардан қочирмаган ҳолда ўз нуқтаи назарини илгари суради ва “гагауз” номининг келиб чиқишига доир яна бир этимология борлигини кўрсатиб ўтади. Яъни “гагауз” сўзи, айнан, “ҳақўғуз” (асл ўғуз)дан келиб чиққан дейди. Бу ғоятдақимматли далилдир. “Ҳақўғуз вақт ўтиши билан русча талаффузлар таъсирида “гагауз”га айланиб кетган бўлиши мумкин”.

    Бу биринчи гагауз романнависи Д.Танасўғлининг кўп йиллик изланишлари ва тадқиқотлари натижасида юзага келган энг сўнгги хулосасидир. Ҳа, давр шамоллари, олис ва шиддатли тарих бўронлари ҳақўғузларнинг тили ва маданиятини буткул ўзгартириб юборолмаган бўлса-да, уларнинг халқ сифатидаги ўзига хос номида муҳрини қолдирди. Ҳақўғузлар бугун гагаузлар бўлиб қолишди. Яхшиям, XXI аср бўсағасида жаҳон буюк янгиланиш эпкинларига юз бурди. Акс ҳолда тоталитаризм тегирмони ҳақўғузлар сингари не-не катта-кичик халқларнинг номинигина эмас, ўзини ҳам янчиб, мажақлаб, кулини кўкка совурган бўлар эди. мана шу мудҳиў тегирмондан омон қолган халқ қудратли пўлат ғилдираклар эзиб ўтганидан сўнг ҳам бош кўтаришга ўзида куч ва қудрат, ирода топа олган маъсума гулга ўхшайди. Шуълага интизор гиёҳга ўхшайди!

    …Оламда Гагаузистон деган бетакрор бир юрт ҳам бор. У бугун ўзлигини англаб, жаҳон меҳваридаги ўрни, миллий ҳақ-ҳуқуқи, инсоний қадр-қиммати учун курашмоқда. Ҳали бу йўлнинг сабоқлари кўп…

    Мурод Абдуллаев

    ____________________________________

    “ЎзАС”, 5(3161)-сон,

    1992 йил 31 январь

     
    Просмотров: 528 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar