“Жануб жарчилари” газетаси томонидан эълон қилинган “Энг яхши мақола” танлови поёнига етиб, Янги йил арафасида унга якун ясалди.
Газета бош муҳаррири З. Мўминжонов жорий йил-ги танловнинг ижодкорлар орасида катта қизиқиш уйғотганини эслатиб, бу сафарги ижодий мусобақада номи кўпчиликка яхши таниш доимий жа-моатчи мухбирлар Эр-кин Абдуна-қибов, Ҳакимжон Абдулҳасанов, Турсунхўжа Хонхўжаев, Суннатулла Акрамов, Каримжон Юсвалиев, Умрой Каримова, Гулбаҳром Оботова, Гулбаҳор Парпиевалар билан бир қаторда Муҳаббат Ниёзбекова, Победа Абдазимова, Ойсултон, Муҳаббат Абдирасилова каби янги иштирокчиларнинг кўринганини алоҳида таъкидлади.
– Бу галги танловда жами 23 жамоатчи мухбирнинг турли мавзулардаги 40 дан ортиқ мақолалари эълон қилинди, – деди у. – Мақолаларнинг барчаси совринли ўринга сазовор бўлишга лойиқ. Бироқ танловда учта ғолиб чиқиши кўзланган. Демак, бу сафар ҳар бир ўринга иккитадан номзодни кўрсатишни маъқул, деб топдик…
Айтиш жоиз-ки, мақолаларни саралаш учун махсус баҳолаш ме-зонлари иш-лаб чиқилди. Шу асосда танлов иштирокчиларининг ишлари холис баҳоланди. Тан-лов натижасига кўра, Эркин Абду-нақибов ва Гулбаҳром Оботова 1-ўринга, Ҳакимжон Абдулҳасанов ва Гулбаҳор Парпиева 2-ўринга, Каримжон Юсвалиев ва Умрой Каримова 3-ўринга сазовор бўлишди.
Танлов ғолиблари ва совриндорларига диплом ва белгиланган пул мукофотлари топширилди.
Ўз мухбиримиз.