Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » ҲАРОМ МОЛ ЮҚМАЙДИ
    17:14
    ҲАРОМ МОЛ ЮҚМАЙДИ

    Ҳаётимизда турли-туман ҳалол касб эгаларини кўплаб учратсак-да, минг афсуски, атрофимиздаги одамлар орасида ҳаромни касб қилган ёки ўзгаларнинг ҳақи эвазига ҳаром луқма топиб, оиласига олиб бораётганлар ҳам йўқ эмас. Лекин кимгадир ҳаромни Аллоҳ раво кўрмайди ёки гуноҳ эканлигини билдириш учун бу дунёнинг ўзида қандайдир азоб-уқубатлар юборади. Кимларнидир эса гуноҳларини ҳозирча жавобсиз қолдиради. Уламоларнинг фикрича, мана шу гуноҳларимизнинг жавобсиз қолишидан қўрқишимиз керак. Чунки бир кичик гуноҳ ортидан яна бири содир бўлиб, охиратда улкан юк бўлишидан Аллоҳ ўзи асрасин.
    Турмуш ўртоғим кўп бор айтадилар: "Менга ҳаромни Аллоҳ раво кўрмайди ёки гуноҳ иш қилганимни англатувчи воқеалар содир бўлади". Бундан олти йил аввал, 2010 йилнинг ёзларида Англиянинг Лондон шаҳридаги бизнес коллежини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтаётганида шундай воқеалардан бири содир бўлган экан. Лондон-Москва, Москва-Тошкент йўналишидаги самолёт чиптаси бўлган. Москва аэропортига етиб келганида Тошкентга учиш учун маълум вақт кутишига тўғри келган. Шу вақт орасида эҳтиёж учун озроқ пул зарур бўлиб қолган. Ҳамёнида Англия банкининг карточкаси бўлганлиги учун ноилож шу карточкадан 50 доллар миқдорида пул сарф қилган. Лекин кўнглида бу иши тўғримаслигини (чунки энди ўқиш муддати тугаган, Лондонга қайтиб боролмайди. Шунинг учун банкга ишлатган пулини қайтаролмайди) билсада, ўзига бошқа чора топа олмаган экан. 
    Қарангки, бошқа давлатни банкига тегишли пулдан сарфлагани албатта Аллоҳга ҳам ҳуш келмагандирки, ана шу ернинг ўзида, Москва аеропортида ичида 5000 долларга яқин қийматли буюмлари ва зарур нарсалари билан бир чамадонини йўқотиб қўйган эканлар. Бир неча марта чет-эл сафарларига чиқиб бундай вазиятга тушмаганидан бироз ҳайратланган бўлсада, кейин ўзимнинг номаъқул ишим жавобсиз қолмади деб Аллоҳга тавба қилган эканлар. 
    Бу каби воқеалар барчамизнинг ҳам ҳаётимизда кўп бор учрайди. Биз фақат унга бееътибор бўлмаслигимиз ва содир бўлаётган воқеалардан ўзимизга тегишли хулосаларни чиқариб боришимиз керак деб ўйлайман. Бошимизга тушадиган ҳар бир яхши-ёмон ҳолатлар албатта беҳикмат бўлмайди. Асосийси, Аллоҳ ҳар бир ишимизни ҳикматини яхшиликка қилсин. Гуноҳларимизга тавба қилииб, ҳар бир амалимизга фикр юритиб тўғри йўлдан боришимизга Ўзи мададкор бўлсин. 


    Гулхумор Сидиқова.

    Просмотров: 535 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar