Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 26 » Беҳаёликнинг бир кўриниши
    15:59
    Беҳаёликнинг бир кўриниши

    Беҳаёликнинг бир кўриниши

    PicsArt_1470115239421Интернет сайтларида янгиликларни ўқир эканман www.diydoraziz.uz сайтида актрисаларнинг беҳаё қилиқлари танқид остига олинганлиги ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Аввало, хабарни қисқача келтириб ўтаман:

    Актрисалар Жамила Ғофурова ва Ойдин Юсупованинг Шакира ва Бейонсенинг «Beautiful liar» қўшиғига тушган рақсларига қилган тақлидлари «Madaniyat va ma’rifat» телеканалида намойиш этилиб, танқид остига олинди. Актрисаларнинг бу рақсларини ғарбда «стриптиз» деб аталади. «Madaniyat va ma’rifat» каналида уларнинг ўхшамаган рақсларини ғарб маданиятига тақлид ва аёл киши учун уят деб билдилар. Актрисаларнинг тақлид-шоуси «Shok-lady»ни ташкиллаштирган журналист бу танқидлардан асло хафа бўлгани йўқ. Аксинча, у «Кўрсатувни тушунмай танқид қилишди. Майли нима бўлганда ҳам текин реклама», дея фикр билдирди.

     

    Мазкур хабарни ўқиганимдан сўнг қизиқишим ортиб видеони топиб кўрдим. Ҳақиқатда видеодаги актрисаларнинг қилиқлари ҳорижий мамлакатлардаги актрисаларнинг қилиқларидан фарқ қилмайди. Шаҳсан мен мазкур кўрсатувни синглимга, укамга кўрсатмас эдим. Оилам даврасида эса кўра олмай чиқиб кетган бўлардим. Сабаб актрисаларнинг эҳтиросга бой қилиқлари-ю, қоматларининг ликкиллатишларидадир. Улар фақат ўзларининг қадди-қоматларини реклама қилишгандай таассурот уйғонди.

    “Оммавий маданият” деб бонг урамиз-у, аслида унинг тарғиботини телевидениеларимиз, хонандаларимиз, киноларимиз билиб-билмай тарғиб қилмоқдалар!

    Каминага энг алам қилгани бир тийинга қиммат кўрсатув тайёрлаб туриб, яна ҳамма ишни дўндириб қўйгандай “Кўрсатувни тушунмай…” миш. Шунақа ҳамкасбларинг борлиги одамга оғир ботади.

    Балки мен ҳам бу роликни тушунмасдан танқид қилаётгандирман. Лекин танқиддан хулоса қилмаган ва бундай бачкана ишини ҳотиржамлик билан қабул қилаётган, шунингдек, ўз қоматини реклама қилаётканларга нисбатан кимдир нимадир дейиш керакку! Бўлмаса кўпчилиги “кети”ни очиб, бачкана қилиқларини янада кўпайтираверишади! «Madaniyat va ma’rifat» телеканалидан эса мана шундай беҳаёларнинг қилиқларини танқид қилишда чарчамасликларини тилайман.

    P/s: Мазкур фикрлар юзасидан ўзингизнинг мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!

    Электрон манзилимиз: mulohaza@umail.uz ёки mulohaza@mail.ru

    Абдували Қурбонов

    Просмотров: 565 | Добавил: albine | Рейтинг: 2.0/1
    Всего комментариев: 0
    avatar