Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » БУЮК ДАРС
    14:30
    БУЮК ДАРС


    БУЮК ДАРС

    Бу воқеани Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида истиқомат қилувчи бир акамиз, ўз дўстларининг ҳаётидан сўзлаб бердилар.
    Акамиз ҳикоя қиладилар: Бир дўстим бўлар эди, ёшлигида дунё маишатларига берилган йигит эди. Бундан 12 йил олдинги кечаларнинг бирида, дўстим машъум қора оғунинг "наша" деб аталувчи турини истеъмол қилган эди. Қанча қайтармай фойдаси бўлмади, гар Роббиси қайтармаса, бандасининг қайтаргани бир тийин эканлигига ўша куни яна бир бор амин бўлдим.
    Вақт анча кеч бўлиб қолган, дўстим эса ўша оғуни ҳаво орқали ўз организмига қабул қилганди. Мен оз вақтдан сўнг дўстимни тарк қилдим. 
    Энди уйга қараб йўл олар эканман, дўстимнинг онаси дод-вой солиб қўнғироқ қилиб қолди. Гўшакни кўтарсам, дўстимнинг онаси йиғларди. Қаттиқ қўрқиб кетдим ва дарҳол дўстимнинг уйи томон югурдим. Борсам, дўстим ҳудди тутқаноғи тутаётган бемордек типирчиларди, тилини ушлашга ҳаракат қилдик, қошиқ тиқсак, қошиқни шу қадар қаттиқ тишлар эдики, бу даҳшатнинг ўзгинаси эди, тасаввур қилинг шундоққина кўз ўнгингизда дўстингиз ҳаёт ва ўлим орасида уёқдан-бу ёққа сарсон.
    Амаллаб тилини ушлаб қолдик. Бир маҳал дўстим ҳаракатланишдан тўхтади, томир уришини текширсам, жим-жит. Дўстимни йўқотдим деб ҳам ўйладим. Онаизор ва отанинг кўз ёши авжига чиқди. Бир оздан сўнг дўстим ўзига келди, бундан бир неча дақиқа олдин, оғунинг таъсирида сармаст юрган йигитнинг кўриниши энди анча жиддий, илк айтган сўзи эса "Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ" бўлди, қаттиқ сесканиб кетдим.
    Дўстимдан нима учун бу қадар қўрқув билан уйғонганини сўрсам жавоб берди:
    «Ўзимни йўқоттим, қарасам қоронғу бир жойда ётардим. Олдимга оппоқ кийинган, бўй басти жудаям баланд, оппоқ ва узун соқолли бир мўйсафид келди ва устимга чиқиб мени эза бошлади, жудаям дахшатли қийноқ. Устимни мажақлар экан сўрарди: «Амалинг нима, амалинг нима?», қаттиқ қўрқиб кеттим, шу қадар дод вой солдимки, аммо ҳеч ким ёрдам бермасди, сабаби у зулматда биз иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди! Бир маҳал уйғониб кетдим, қарасам ота-онам ва дўстим устимда ўтириб кўз ёш тўкишарди, мен эса ҳамон бир оз олдинги воқеадан қўрққанимдан, "Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ" деганча Роббимга истиғфор айтардим!»
    Акамиз ҳикоя қиладилар: «Шу воқеа сабаб, дўстим Аллоҳни таниди, Роббим унга шу қадар буюк дарс ўтдики, бу дарс дўстим учун ўта ибратомуз дарс бўлди, дўстим ҳозир ўзини йиғиштириб олган, Роббисининг ибодатида доимо қоим бўлгувчи бандалардан бири бўлиб етишди.»

    Музаффар

    Просмотров: 438 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar