Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » ИХЛОС
    14:28
    ИХЛОС


    ИХЛОС

    Рўза вақти жума намозидан сўнг уйга қайтяпмиз. Ҳаво ҳарорати жуда баландки, киши бошқа нарсага чалғишни ўйламайди. Тезроқ уйга етиб олсаму, тезроқ салқин хонада дам олсам дейди.
    Мошинага ўтирганимизда орқадан намоздан чиққан кишилардан яна бири ўтирди. Салом аликдан сўнг йўл давомида гапга солиб кетди. Ўзи ҳаво иссиқ, гаплашиш кишига ёқмайди, саволларига хоҳламайгина жавоб берябман :
    - Қаердансиз, деганида, "ҳа, палон маҳалладанман", - деб жавоб бердим. 
    - Унда ўша маҳалладаги эшонбобони танийсизми?
    - Ҳа, - нимага энди танимас эканман, дедим ичимда.
    Суҳбатнинг давоми, тўғрироғи монологнинг давоми шу киши хақида кетди. Гапираётганида тўлиб-тошиб ихлос билан гапирарди:
    - Бу киши 90-йилларнинг бошида кўчиб келганди. Қариндошимиз Назар аканикида хатм қуръон бўлган эди. Ҳатми Қуръонни шу киши ўтказиб бергани эсимда. Биринчи марта шунда кўргандим. Амри маъруф, наҳй мункар қилганди. Айниқса намоз ўқиш масаласида қаттиқ гаплар гапирганди. 
    90-йиллар боши бўлса. Собиқ тузимдан энди қутилган давримиз. Кўпчилик намоз тугул динини қисман ҳам билмайди. Ўша вақтларда хаттоки шу ерда яшайдиган аёллари ҳам ўтиришларда, базмларда "элликта-элликта" қилиб туришарди.
    - Хатми Қуръондан сўнг намоз ўқишга кўнглимда қандайдир иштиёқ пайдо бўлганди. Лекин мактабни амал-тақал қилиб тугатган боламан. Умримда шеър тугул доскага чиқиб икки жумлани қўшиб айтиб берган одам эмасдим. Эшонбободан намозни қандай қилиб ўқишни сўраганимда аввалига бошланғич ҳаракатларини кўрсатиб бердида бир китобчани қўлимга тутказди. Ундан ёдлашим керак бўлган сураларни белгилаб берди. Аниқ эсимда, сиёҳли қўл ёзувида ёзилиб нима учундир оқ-қора расмга тушуриб чиқарилган бир энликкина китобча, ичиди Қуръондан суръалар крил харфида ёзилган эди. Сўнг, белгиланган суръаларни ёд олишимга дуо қилдилар. Бир қанча вақт ўтди, китобча мен билан, хотиним эса ёдламайсизми деб койийди. Ёдлашга харакат қилишдан қўрқаман. Бир вақт таваккали Аллоҳ деб китобни қўлимга олдимда "аъузу..." дан бошлаб ўқий боладим. Ҳеч қанча ўқимасимдан тилим келишяпти, қарасам ёд олиб бўлгандайман. Хотинимни чақириб китобга қарамасдан айтиб бердим. Ишонмади. Олдиндан билгансиз деб туриб кетди. Аллоҳнинг марҳамати ва Эшонбобонинг дуолари натижаси бўлдию намознинг керакли суръаларини ўқиб, ёд олдин. Аллоҳга шукур мана намозхонлардан биримиз.
    У киши гапириб келарди, мени эса олдинги рамазондаги воқеа эсимга тушди. Кун ҳозиргидай иссиқ, жуда кўпчилик иссиғига чидай олмай оғзини очворишган. Эшонбобо шу иссиқда 75 ёшлар бўлишига қарамай ёшларга ибрат бўлиб доимгидай рўзани қазо қилмасдан тутаётган экан. Ўшанда Эшонбобони қон босими кўтарилиб мазаси қочиб қолганди. Тез ёрдам келиб мажбуран укол қилиб кетибди. Бир неча йиллардан бери узлуксиз, қазо қилмасдан рўза тутаётган одамга албатта ачинарли ҳолат. Шу куни кўзларида ёш кўрдим.
    Биз рўзанинг кунида иссиқни баҳона қилиб тажанглашяпмиз. Кўзимизга соя-салқиндан бошқаси кўринмай қоляпти. Ихлос билан гапираётган одамларнинг сўзларини ҳам беписанд ўтказворяпмиз. Ёши улуғлар эса узрли бўлишларига қарамасдан бизга ибрат бўлиб жисмоний рўзада ҳам маънавий рўзада ҳам бизга ибрат бўлаолишяпти. 

    Акбаржон Абдулмажид

    Просмотров: 453 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar