Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » КЎЗИМНИ ҚАЙТАРИБ БЕРДИ
    16:07
    КЎЗИМНИ ҚАЙТАРИБ БЕРДИ

    КЎЗИМНИ ҚАЙТАРИБ БЕРДИ

    Ҳали мактабда ўқиб юрган чоғларимдаёқ, чап кўзимнинг яхши кўрмаслигини сезганман. Аммо иккинчи кўзим саломат бўлганлиги сабабли, унча эътибор бермай юраверганман. Орадан йиллар ўтиб, университетда таҳсил олиб юрганимда чап кўзимнинг яна ҳам хиралашганини сездим ва шифокор кўригига боришга қарор қилдим. Чунки узоқни кўришим кундан-кунга қийинлашиб, саломат бўлган кўзимга ҳам оғирлик сезиларди. Натижада бироз китоб ўқисам, кўзим оғришни бошларди. Хуллас, шифокорлар кўзимни текшириб, контакт линза тақишимни маслаҳат беришди. Лекин бу муолажа ҳам натижа бермади. Чап кўзим борган сари хиралашарди. Бу орада ўнг кўзим ҳам хиралашишни бошлади. 
    Орадан бир неча ой ўтгач, жиддий текширувлардан кейин шифокорлар менинг кўзларимда одамларда кам учрайдиган (ҳар 2000 одамдан 1 тасида) кўз шоҳпардасининг юпқалашиши касаллиги борлигини айтишди. Кўз жарроҳлиги билан шуғулланувчи ташкилотда ишлайдиган шифокор ушбу касалликни даволаш учун кўзда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, бошқа донорнинг (бошқа одамнинг) кўз шоҳпардаси менга ўтказилиши кераклигини, лекин соғайиб кетишга имконият элликка эллик эканини тушунтирди. 
    Шифокор ҳузуридан жуда тушкун кайфиятда чиқдим. Чунки бу орада ота-онамдан айрилиб қолган, бир ўзим амаллаб кунимни кўрардим. Бунинг устига уйланган эдим, ўғлим икки ойлик, ўзим эсам магистратурада таҳсил олардим. Яратган унинг тақдиридан нолиганларни хуш кўрмаслигини, аксинча унинг синовларига чиройли сабр қилганларни яхши кўришини билганим учун тушкунлигим бироз тарқалгандай бўлди. 
    Ўзим ҳали бирор жойда ишламаганим учун жарроҳлик операцияси учун кариндош, дўстлар ва яқинлардан қарз сўрашни бошладим. Анча катта пул керак эди. Афсуски, ўша вақтда ҳатто ўзига тўқ яқинларим ҳам ёрдам қўлини чўзишмади. Ахийри аммамнинг катта ўғиллари бироз ўйлаб кўрганидан кейин керакли суммани ёзгача бериб туришини айтди. Шундан кейин декабр ойида чап кўзимга бошқа донорнинг шоҳпардаси кўчириб ўтказилди. Аммо камида 2-3 ой уйда ўтириб даволанишим, кўзни шамоллатмаслигимни тайинлашди. Чунки бу жиддий жарроҳлик амалиёти бўлиб, агар кўз шамолласа оқибати ёмон бўлишини айтишди. 
    Оллоҳга шукр, кўзим кундан-кунга яхшиланиб борди. Ёз ҳам келди. Лекин қарзни қайтаришга пул тополмаган эдим. Қандай қилиб қайтарар эканман энди, деб жизғанак бўлиб юрганимда, Россиядан совуқ хабар келди: менга қарз берган аммамнинг ўғли чуқурда ишлаётган пайтида устига тупроқ ўпирилиб тушиб, оламдан ўтибди. Уч боласи етим қолди. Табиийки, бундай вазиятда қарзни тезроқ қайтариш керак эди. Талаба бўлганим сабабли ҳали тайинли иш топмаганим учун бундай пулларни қайтаришим анча мушкул эди. Барча маъракалар ўтгандан кейин акамнинг завжалари – кеннойимга вазиятни тушунтириб, имконияти бўлса яна бироз вақт беришларини илтимос қилдим. Улар аҳволимни тушуниб, айни пайтда пулга муҳтожликлари йўқлигини, яна вақт беришларини айтишди. 
    Орадан бир қанча вақт ўтиб, уйимизга бошқа шаҳарда яшайдиган раҳматли онамнинг амакиваччалари меҳмонга келишди. Улар менинг аҳволим билан қизиққанларида, бўлган воқеаларни уларга айтиб бердим. Ҳар куни қарздан менга нажот беришини сўраб дуо қилардим. Чунки ич-чимдан бунинг бир синов эканлигини ва Яратган менга албатта ёрдам беришини сезардим. 
    Бир куни, Рамазон ойи эди адашмасам, онамнинг ўша амакиваччалари менга қўнғироқ қилиб, молларини закотини бермоқчи эканликларини ва бунга мендан кўра яхшироқ номзод топмаганини айтди. Мен – қарздор, қариндош ва бунинг устига талаба бўлганлигим учун улар менга закот беришга қарор қилибдилар ва агар қарши бўлмасам ушбу пулларни олишимни сўрадилар. Бу каби нарсаларни тушунганим учун ушбу пулларни олишга рози бўлдим. Худога ҳамдлар айтдим. У ўзи сабаблар орқали бандасига ёрдам беришига яна бир бор гувоҳ бўлдим. У бандаларини ҳеч қачон ташлаб кўймаслигига яна бир бор амин бўлдим. Пулларни олганимдан кейин ёнига оз-моз қўшиб, қарзларимни уздим. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.
    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўқишни битирганимдан кейин нуфузли ташкилотга ишга олиндим. Бошимдан ўтказган барча мушкулотлар тушга айланди. Ҳа! Яратган бандаларига меҳрибон. Кўзимдан ажраб қолиш остонасида турганимда, жарроҳлик амалиётига пул тополмай қийналганимда тушкунликка тушган бўлсам-да, аммо ҳаргиз ношукрлик қилмаганман. Чунки ношукрлик бу бандани Яратгандан узоқ қилади. Сабр ва шукр эса яқинлаштиради. Сабримнинг мукофоти, албатта, кўзимнинг нур эди...Чунки уни ҳеч нарса билан сотиб олиб бўлмайди. Уни менга Яратганнинг ўзи яна қайтариб берди.

    Мавлон Марасулов

    Просмотров: 436 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar