Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июнь » 15 » МЕҲР
    12:50
    МЕҲР

    Дилноза аяси Азиза опа   билан   шаҳардан қишлоққа —    тоғасиникига   меҳмонга келган эди.           

    Ёзнинг айни жазирамасида  шаҳардаги   кўпқаватли уй хонасида  диққинафас   бўлгани учун шабадали қишлоқ  ҳавоси   Дилноза ва аясига ҳам хуш   ёқиши табиий эди.       

    Боз устига тоғаси Мирзақул аканинг қишлоқнинг бир четидаги анҳорга   туташ ҳовлиси кенг,  шинам эди. Уйнинг айвонига  қўндирилган   темир ишкомда чирмашиб ўсган   ток навдаларидаги қуюқ барглари   атрофга соя ташлаб турарди.    

    Ҳовли уй жониворларига тўла эди.   Мол-ҳол, кучук, мушук, паррандалар эмин-эркин озиқланиб,  дон-дунлаб юрарди.    

    Паррандалар орасида айниқса   Дилнозанинг  диққатини ўзига тортгани полвонлардай келбат билан   салмоқланиб қадам ташлайдиган   оёқлари узун-узун хўроз эди.   Унинг   бошидаги нимпушти тожи бошқа   хўрозларникидай шалвираб осилиб   турмас,  ўзининг келбатли гавдасига   ярашиқли эди.    

    Атрофида дон-дунлаб юрган   турли рангдаги ўнга яқин товуқ,  жўжаларни ҳимоя қилар,   ташланган озуқалар учун кучук,   мушуклар билан талашгудай   бўлса ўз ризқини уларга бермас эди.      

    Дилноза хўрозга ҳаваси келганидан бир неча  бор ичкарига   кириб,  майдаланган жўхори   донларини кафти орасида олиб чиқиб   берди.     

    Жажжи жиянининг хўрозга   бўлган меҳрини кузатиб турган   Мирзақул ака:   

    — Қалай, жиян...   Сенга хўроз ёқдими,  дейман? — дея томоқ қириб   одати бўйича дўпписини бошдан   олиб бир-икки бор кафтига қоқиб олди.  —  Бу хўро-оз.  Билсанг,   даканг хўроз.      

    — Даканг хўроз дегани  нима,  тоға?   

    — Уришадиганларини даканг  дейишади.   Бу фақат жўхори   емайди.  Яхши уришиши,  бақувват   бўлиши учун гўшт бўлаклари   ҳам бериб тураман.   Бугун   бунинг уришадиган куни.   Наби  чиранчиқ деган бир оғайним  бор.   Ўшанинг мақтаган хўрози   билан уриштирмоқчиман.   Оёғининг кучини бир кўрсатиб   қўйсин  ҳали.    

    Тоғасининг сўзларидан ўзига   хулоса чиқарган Дилноза  «Қизиқ...   Кап-катта одамларга хўроз уриштиришнинг нима кераги бор экан?   Кейин...  кейин шундай чиройли   жониворга ачинишмасмикан? — дея   хаёлидан ўтказди.    

    Хўроз чиройли,  думалоқ пирпираётган кўзлари билан ҳадеб  Дилноза   тарафга термулар,  у қаёққа борса ортидан эргашар эди.   Қизча   қизиқсиниб  уни ушлаб кўрмоқчи  ҳам бўлди.  Энди қўли тегай   деганда хўроз патларини ҳурпайтириб нари тисарилар эди.  

    Бу ҳолатни айвондан кузатиб турган аяси:     

    — Эҳтиёт бўл, қизим,  тағин   хўроз сени чўқиб олмасин, — дея  огоҳлантирар эди.   

    Тушки овқатдан сўнг Дилноза   салқин хонага кириб бироз мизғиб олди.   Уйғонгач ҳовлига   чиқди.    Паррандалар орасидан ўзига қадрдон бўлган хўрозини қидирди.      

    Лекин у кўринмасди.     

    — Ая, хўроз қани?    

    Дилнозанинг саволига аясининг   ўрнига тоғасининг хотини Холида опа жавоб берди.  

    — Дакангни сўраяпсанми?   Уни...    уни  тоғанг боя уриштиргани   олиб чиқиб   кетган.      

    Дилноза ўзаро гурунглашаётган аяси ва келинойиси олдига — хонтахта атрофидаги   кўрпачага келиб ўтирди.   Бироз  хаёлга берилгач:   

    — Ая...   аяжон... — дея эркаланиб   онасига мурожаат қила бошлади.    

    — Нима дейсан?    

    — Даканг хўроз бор-у...   ўшани   шаҳарга олиб кетайлик  жо-он ая...

    Қизининг хоҳишига Азиза опа   кулимсираб жавоб берди.     

    — Ўйлаб гапиряпсанми,  қизалоғим?  Кўп қаватлида уни қандай қилиб   боқамиз?  Кейин тоғанг  уни бизга бермайди ҳам.    

    Раъйи қайтган Дилноза бироз маъюс тортди.   Тоғаси тезроқ   хўрозни олиб қайтишини кутарди.     

    Бир пайт тоғаси кайфиятсиз   ҳолатда хўрозни кўтариб   ҳовлига кириб келди.   Дилнозанинг жониворга кўзи тушдию,   очиғи уни таниёлмай қолди.     

    Нимпушти тожининг бир томони   узилиб,  қонталаш бўлиб қолган,   кўзлари ўрни ҳам ситилиб қонаган эди.   Боши солиниб,  зўрға-зўрға нафас олаётган эди.     

    — Бояги хўрозимизми шу?!  — Беихтиёр ажабланиб сўради Дилноза.        

    — Дакангга нима бўлди?!  И-е кўзлари кўрмаяптими? — Холида опа ҳам ташвишланиб   эрига юзланди.    

    — Э-э! — Жаҳл билан қўл силтади тоғаси. — Наби чиранчиқнинг дакангидан енгилди-и.   Буни шунча боққаним...   Хайф-эй-й... — Шу тоб Мирзақул  аканинг зардаси қайнаб,  хотинига қичқирди. — Пичоқни олиб  чиқ!  Ҳозир буни сўйиб,  ошга   босамиз!  

    Кечаси ош сузилиб дастурхонга қўйилди.   Ошга  босилган парранда гўштини   тоғаси эринмай қийматахтада майдаларди.   

    Аяси ёнида ўтирган Дилноза  тоғаси тўғраётган гўштга   ишора қилиб:   

    — Ая, ая,  бу ўзимизнинг даканг хўрознинг гўштими? — деб қайта-қайта сўради.   

    — Ҳа-а...   гўштини ейиш бизга   насиб қилган экан-да, — деди бамайлихотир аяси.  

    Ўша кеча қанча қисташса ҳам Дилнозанинг томоғидан   ош ўтмади. Эрталаб боз устига у   барвақт уйғонди.  

    — Ая туринг,  туринг... — ёнида   ётган  онасини уйғота   бошлади.    

    — Нима дейсан қизим?  Ухлайвермайсанми?     

    — Ая,  туринг...  туринг уйимизга   кетайлик.   

    — Нима?  Нима ёқмаяпти сенга?    Қишлоқ ёмонми?   Ахир келайлик деб ўзинг қўймагандинг-ку.   Ҳали  кўп турамиз дегандинг.   Энди  бу нимаси?! — Уйқусираётган кўзларини ишқалаб аясининг ҳайрати ошди.   

    — Хўрозим...   хўрозим...  энди  йўқ!   Туринг...  туринг...  бу ердан кетамиз! — дея Дилноза бирдан   йиғлаб юборди.   Жажжи елкалари силкина-силкина   йиғлаётган қизчасини Азиза  опа шу топда қандай овутишни билмасди.      

    Улуғбек  Мустафо

    Просмотров: 502 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar