Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » МЕҲР ВА МУРУВВАТ
    16:39
    МЕҲР ВА МУРУВВАТ


    Онам турмушга чиқишларидан аввал уйларидан бироз узоқда, яъни туман марказидаги бир ўқув курсида ўқиган эканлар. Уй билан ўқиш жойи орасидаги масофа узоқ бўлгани сабаб, марказда яшовчи бир гуруҳдошлари уйига бирга туришга таклиф қилибди. Онамнинг айтиб беришларича, бу оила онамни жуда катта меҳр ва эътибор билан қабул қилибди. Ваҳоланки, улар унчалик тўкин-сочин шароитда яшамас экан. Оддий чиптачи ва чилангар ва уларнинг 6 фарзанди бир кичиккина уйда тотув яшашар экан. Шунга қарамай, бир мусофирга ёрдам бўлади, деб онамни ҳам бирга туришга ундаб, шу ердан ўқишига қатнашга ёрдам берган эканлар. 
    Курсни битириб, онам шу ўқиган соҳалари бўйича ишлаб, марказда турмушга чиқиб, шу ерда яшай бошлабдилар. Тақдирни қарангки, орадан йиллар ўтиб, биз бу оила билан маҳалладош бўлдик. Маҳаллада ҳар сафар бу оила аъзоларини учратганимизда ота-онам албатта уларнинг ўшанда кўрсатган юксак меҳр-муҳаббатини, беминнат яхшиликларини сўзлаб беришар эди. Шундан бўлса керак, ҳали-ҳануз бу кишиларни кўрсам, ўз қариндошимни кўргандек хурсанд бўламан. Ҳозир фақат оила бошлиғи, яъни чилангар бобо ҳаётлар. Бу киши ҳар сафар мени кўрганида, ўз набирасидек, бағрига қаттиқ босиб кўришади, дуолар қилади. 
    Мен бўлсам, бир вақтлар онамга нон-туз, жой берган, мурувват кўрсатган одамларни танишимдан ва улар билан яхши алоқада эканлигимдан жуда хурсанд бўламан. Уйимизда доим уларни яхши ном билан эслашимизни айтаман. Қизиқ, негадир, ҳар гал шу инсонни кўрганимда, ота-онангиз учун улардан кейин қиладиган энг яхши ишингиз дуоларингиз ва уларнинг дўст-яқинларини ҳурмат этишингиздир, дейилган ўша машҳур ҳадис ёдимга тушаверади. Эҳтимол, уларнинг руҳи бундан шод бўлар… Аллоҳ барча ўтганларимизни ўз раҳматига олсин!

    Баҳодир Хўжаев 
    Тошкент ислом университети битирувчиси

    Просмотров: 440 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar