Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » НАСИБА
    16:08
    НАСИБА

    НАСИБА

    2013 йилнинг Рамазон ойи. Вилоятдан Тошкентга тақдир изми ила келиб, ризқимни териб юрган пайтларим. Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшайман. Бир ўзим. Кўпчилик билан яшай олмаганим боис, “хозяйкали” уй топиб ўша ерда яшайман. Хонадон соҳибаси рус миллатига мансуб қари аёл. 
    Табиийки, ишдан кеч чиқаман, чарчайман, бунинг устига чала қилинган ифторлик, буларнинг барчаси одамни толиқтиради. Сахарликка у-бу харид қилгани дўконга кираман. Одатда тухум ёки сут оламан ва шулардан тайёрланган масаллиқлар билан сахарлик тайёрлайман. 
    Ўша куни иш кеч тугади. Билардимки, уйда ҳам ҳеч нарса йўқ. Ҳатто нон ҳам (бўйдоқчилик)... Мен яшайдиган мавзеда биргина дўкон очиқ турибди. Хурсанд бўлиб кетдим. Ўша томон юрдим. Дўконга кираверишда икки фарзандини ёнига эргаштириб олган бир эркак билан рўбарў бўлдим. У аввал, ортидан мен дўконга кирдик. Дўконга кираверишда, чап қўлдаги пештахтада нон маҳсулотлари тахланиб турарди. Ҳалиги эркак ўша ердан бир дона нон олиб, эшик ёнидан жой олган сотувчи ёнига қўйди ва фарзандлари билан дўкон ичкарисига кириб кетди. Бу пештахтадаги охирги нон эди. Роса алам қилди. Асабийлашдим. Энди нима қиламан, деган умидда сотувчидан бошқа нон бор йўқлигини суриштирдим. 
    - Йўқ, - деди у хотиржам ва совуққонлик ила.
    “Унга нима, ким бугун нонли бўлади, ким нонсиз. Муҳими сотуви яхши бўлса, бўлганида”, деб ўйладим.
    - Шу нонни менга сота қолинг, қимматроқ ҳақ тўлайман, - дедим ярим хазил, ярим чин маънода.
    - Эй окаа... Қўйсангизчи... – деди сотувчи ҳам ярим ҳазил, ярим чин маънода.
    Миям автоматик тарзда тез ишларди. Нима харид қилса бўлади? Нима сотиб олган тақдирда ҳам нонсиз татирмиди ўша масаллиқ. Яқин орада дўкон ҳам йўқ, нон ҳам йўқ... 
    Ана шундай хаёллар билан каловланиб турганимда, нонни сотиб олган ҳалиги эркак қайтиб келди-да, сотувчига қарата:
    - Узр, синглим. Болаларим қидирган музқаймоқ, сизларда йўқ экан. Уйимизга яқин жойдаги дўкондан олиб берарман. Биз меҳмондан қайтаётгандек, болаларим қўймаганига, бирров кириб ўтай дегандим. Ҳа, айтганча, нонни ҳам ўша дўкондан харид қиларман, минг бор узр..., - деди-да сотувчи олдида турган охирги нонни олиб пештахтага қўйди ва дўкондан хижолат тортиб чиқиб кетди.
    Сотувчи ҳам, мен ҳам бир-бировимизга қараб қолган эдик. Мана шу нон менинг ризқим экан, у менга аталган экан, ҳатто бировнинг қўлидан ҳеч бир қийинчиликсиз, ўзимга келди. Биров уни олиб кетаман, деб турган жойидан, менга насиб этди.

    Сарвар Анвар ўғли

    Просмотров: 467 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar