Огоҳ бўлайлик!
Қоронғу дилларда чиркин ғоялар,
Қора юраклардан чиққан соялар –
Тамаддун йўлига тўсиқпоялар,
Огоҳ бўл, эй халқим, огоҳ бўлайлик!
Тинчлик қайғусида яқин-йироқлар,
Фарёд чекаётир Шому Ироқлар,
Кимсасиз етимни ким ҳам сўроқлар?
Огоҳ бўл, эй халқим, огоҳ бўлайлик!
“Рангли инқилоблар”, “Араб баҳори”,
Миллатни хор этди чиркин шиори.
Ўзига буюрсин хунхўрлар дори,
Огоҳ бўл, эй халқим, огоҳ бўлайлик!
Ҳур бўлиб туғилдинг, ҳур бўлиб яша!
Ғанимат ҳаётда нур бўлиб яша!
Эзгу ниятларга жўр бўлиб яша!
Огоҳ бўл, эй халқим, огоҳ бўлайлик!
Мусаффо осмоним, нурли қуёшим,
Келажаги буюк, гўзал ошёним.
Таҳдидларга қарши дейди Юртбошим:
Огоҳ бўл, эй халқим, огоҳ бўлайлик!
Пармон РАСУЛОВ.
|