Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Февраль » 8 » ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Н. А. НАЗАРБАЕВНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА МАКТУБИ
    13:00
    ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Н. А. НАЗАРБАЕВНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА МАКТУБИ

    ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ПРЕЗИДЕНТИ Н. А. НАЗАРБАЕВНИНГ

    ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА МАКТУБИ

    “Қозоғистоннинг учинчи 
    замонавийлашуви:
    дунёвий рақобатбардошлик”


    Ҳурматли қозоғистонликлар!
    Янги давр арафасида Қозоғистон 
    халқига Мактуб билан мурожаат эт-
    моқдаман. 

    Мамлакат 25 йиллик ривожланиш 
    давридан шараф билан ўтди. Биз 
    ўз Ватанимиз билан фахрланамиз. 
    Мустақилликнинг 25 йиллиги байра-
    ми доирасида биз Қозоғистоннинг 
    эришган марралари ва ютуқларини 
    қайд этдик. Улар яхши маълум ва 
    жаҳон ҳамжамияти томонидан баҳо-
    ланмоқда. 
    2017 йилдан бошлаб Қозоғистон 
    Бирлашган Миллатлар ташкилоти 
    Хавфсизлик кенгашининг муваққат 
    аъзоси бўлди. 
    Бу йил Астанада «ЭКСПО-2017» 
    Халқаро кўргазмаси ўтади. 
    Биз МДҲ ва Марказий Осиё мам-
    лакатлари орасида биринчи бўлиб 
    жаҳон миқёсида шундай аҳамиятга 
    эга тадбирларни ўтказмоқдамиз. 
    Алмати шаҳрида “Универсиада – 
    2017” доирасида спорт мусобақалари 
    бошланди, уларда 57 мамлакатдан 
    2000 спортчи ва делегация аъзолари 
    иштирок этишмоқда. 
    Буларнинг ҳаммаси тўғри сиёсий 
    йўлимиз ва Қозоғистоннинг халқаро 
    миқёсдаги юксак обрўси туфайлидир. 
    Қозоғистон 2050 йилга бориб жа-
    ҳоннинг ривожланган 30 мамлакати 
    қаторига кириши керак. Биз, шу мақ-
    сад сари дадил бормоқдамиз. 
    Жаҳонда рақобатнинг ўсиши ва 
    барқарорликнинг йўқлиги туфайли 
    мен 2012 йили халқимизга таклиф 
    этган “Қозоғистон – 2050” стратегия-
    сининг долзарблиги ошмоқда. Биз 
    олдимиздаги қийинчиликларни ўз 
    вақтида кўра олдик. 
    «Нурли Йўл» иқтисодий сиёсати 
    ва «100 аниқ қадам» Миллат режаси 
    туфайли биз мураккаб дунёвий ўз-
    гаришларнинг дастлабки босқичидан 
    муносиб ўтмоқдамиз. Фақат 2014–
    2016 йилларнинг ўзида иқтисодиётни 
    қувватлаш учун қўшимча 1,7 трил-
    лион тенге ажратдик. Бунинг ҳам-
    маси иқтисодий ўсиш ва бизнесни 
    қувватлаш, 200 000дан ортиқ янги иш 
    ўринлари яратиш имконини берди. 
    Натижада, 2016 йил якунига кўра 
    ички ялпи маҳсулотнинг 1 фоизга 
    ўсиши таъминланди. Бугунги мурак-
    каб шароитларда бу жуда муҳим.
    Жаҳондаги вазият жўшқинлик би-
    лан ўзгармоқда. Бу – янги дунёвий 
    воқелик ва биз уни қабуллашимиз 
    керак. 
    Ҳурматли ватандошлар!
    Қўл қовуштириб, кутиб ўтирмас-
    дан, келажакдан ўзиб, давр таҳдид-
    ларига қарши чиққан халқларгина 
    ғолиб бўла олишади. 
    Жаҳонда навбатдаги, Тўртинчи 
    саноат инқилоби бошланди. 
    Иқтисодиётни ёппасига ра-
    қамлаштириш бутун бошли бир со-
    ҳанинг йўқолиб кетиши ва янгисининг
    пайдо бўлишига олиб келади. 
    Кўз ўнгимизда юз бераётган буюк
    ўзгаришлар миллат учун бир вақт-
    нинг ўзида ҳам тарихий таҳдид, ҳам
    имкониятдир. Бугун мен Қозоғистон-
    нинг учинчи замонавийлашувини
    амалга оширишни таъминлашни мо-
    дернизация қилиш вазифасини қўя-
    ман. Мамлакатнинг дунёвий рақобат-
    бардошлигини таъминлай оладиган
    иқтисодий ўсишнинг янги моделини
    яратиш зарур. 
    Ҳозирги вақтда кўплаб мамла-
    катлар худди шундай вазифани ҳал
    этишга ҳаракат қилмоқда. Ўсишнинг
    янги моделига ўтиш услуби ҳар ерда
    ҳар хил бўлишига ишончим комил.
    Биз эса, ўзимизнинг кучли жиҳатла-
    римиздан келиб чиқиб, мустақил-
    лигимизнинг 25 йили мобайнида
    биргаликда эришган салоҳиятимизни
    йўқотмаслигимиз лозим. 
    Қозоғистоннинг Биринчи замона-
    вийлашуви жараёнини биз ҳаммамиз
    эслаймиз. Чорак аср муқаддам СССР
    вайроналарида ўз йўлимизни бошла-
    ганимиз ёдимизда. 
    “Қозоғистоннинг учинчи 
    замонавийлашуви:
    дунёвий рақобатбардошлик”

    Ўшанда бизнинг авлод жаҳон хари-
    тасида мавжуд бўлмаган янги давлатни 
    пойдевордан бошлаб барпо этди. Режага 
    асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисо-
    диётига ўтиш амалга оширилди. Ўшанда 
    мамлакатимизни силсилалардан, фуқа-
    ролар урушидан, иқтисодий қашшоқлик-
    дан сақлаб қола олганимиз мен учун ўта 
    муҳимдир. Ўша даврдан Қозоғистон жуда 
    оз талафотлар ва жуда катта ютуқлар 
    билан чиқди.
    Иккинчи замонавийлашув “Қозоғистон 
    – 2030” стратегиясини қабуллаш ва янги 
    пойтахт – Астанани барпо этишдан бош-ланди. 
    Унинг натижалари яққол кўриниб 
    турибди. Мамлакат иқтисодий қолоқлик 
    майдонидан чиқиб олди ва жаҳоннинг энг 
    рақобатбардош 50 мамлакати қаторига 
    кирди. 
    Икки муваффақиятли замонавийла-шув 
    бизга бебаҳо тажриба берди. Энди 
    биз дадиллик билан олдинга қадам қў-
    йишимиз ва Учинчи замонавийлашувни 
    бошлашимиз лозим. 
    Бу замонавийлашув жорий дунёвий 
    таҳдидларга қарши курашиш режаси 
    эмас, келажакка, “Қозоғистон – 2050” 
    стратегияси мақсадлари сари ишончли 
    кўприкдир. У “100 аниқ қадам” Миллат ре-
    жаси асосида амалга оширилади. 
    Мен унинг 5 та асосий устуворини кў-
    риб турибман. Улар иқтисодиётимизнинг 
    жаҳон ўртача суръатларидан юқори ўси-
    шини ва 30 та илғор мамлакат қаторига 
    изчил яқинлашиб боришимизни таъмин-
    лашга қаратилган. 
    Биринчи устувор, 
    бу – иқтисодиётнинг жадал 
    технологик замонавийлашуви. 

    Биз рақамли технологиялардан фой-
    даланган ҳолда яратилаётган янги са-
    ноатни ёйишимиз лозим. Бу муҳим 
    мажмуавий вазифа. Мамлакатда, шу 
    жумладан, соғликни сақлаш, таълим 
    ва бошқа истиқболли соҳаларда, 3D 
    принтинг, онлайн савдо, мобил банкинг, 
    рақамли хизматларни ривожлантири-
    шимиз шарт. Бу саноат ривожланган 
    мамлакатларнинг иқтисодиёти тузил-
    масини ўзгартириб ташлади ва анъана-
    вий тармоқларга янгича сифат берди.
    Шу муносабат билан Ҳукуматга алоҳида 
    “Рақамли Қозоғистон” дастурини ишлаб 
    чиқиш ва қабул қилишни топшираман. 
    Қонунчилигимизни янги воқеликка 
    мослаштиришимиз зарур. 
    Шунингдек, коммуникацияларни ри-
    вожлантириш, ҳамма ерда оптик толали 
    инфратузилмаларга уланиш имкония-
    тини таъминлаш ҳам муҳим. Рақамли 
    саноатнинг ривожланиши бошқа барча 
    соҳаларнинг ўсишига туртки беради. 
    Шунинг учун Ҳукумат IT-соҳасини ривож-
    лантириш масаласини алоҳида назарда 
    тутиши лозим.
    Янги саноатнинг юксалишида инно-
    вацияларни қувватлаш ва уларни ишлаб 
    чиқаришга жадал жорий этиш ҳам муҳим 
    шартлардан ҳисобланади.
    "ЭКСПО – 2017" объектларидан би-
    ри базасида IT-стартаплари халқаро 
    технопаркини барпо этишни Ҳукуматга 
    топшираман. У бутун дунёдан тадбир-
    корлар ва сармоядорларни жалб этиш 
    учун майдонча бўлиши лозим. Бунинг 
    учун тегишли инфратузилмалар ва солиқ 
    имтиёзлари, енгиллаштирилган виза ва 
    меҳнат тартибини ҳам қўшганда, қулай 
    шароитлар яратиш зарур.
    Шунингдек, биз олий ўқув юртлари, 
    Назарбаев Университети ва “Алатау” ин-
    новациявий технологиялар парки асоси-
    да ўз илмий ва инновациявий имконият-
    ларимизни ривожлантиришимиз зарур. 
    Иккинчи мажмуавий вазифа. Янги ин-
    дустрияни яратиш билан бир вақтда биз 
    анъанавий асосий тармоқларимизнинг 
    ривожланишига туртки беришимиз зарур.
    Булар саноат, қишлоқ хўжалиги, транс-
    порт ва логистика, қурилиш шўъбаси ва 
    бошқалардир. 
    Биринчи. Меҳнат унумдорлигини 
    муайян даражада ошириш керак. Асосий 
    омил сифатида Тўртинчи саноат инқило-
    би элементларини ҳамма жойда жорий 
    этишимиз зарур. Бу автоматлаштириш, 
    роботлаштириш, сунъий заковат, улкан 
    маълумотларни алмашув ва бошқалар.
    Ҳукуматга бизнес билан биргалик-да 
    асосий тармоқларни 2025 йилгача 
    технология қайта қуроллантиришнинг 
    мажмуавий чораларини ишлаб чиқишни 
    топшираман. 
    Иккинчи. Устувор тармоқларда рақо-
    батбардош экспорт ишлаб чиқаришини 
    ривожлантиришга урғу берган ҳолда ин-
    дустрлаштиришни давом эттириш зарур. 
    Ҳукумат олдида 2025 йилга бориб нохо-
    машё экспортини икки баравар кўпайти-
    риш вазифаси турибди.
    Ушбу йўналишда ишларни фаоллаш-
    тириш учун экспортни ривожлантириш ва 
    олға силжитиш дастаклари битта маҳка-
    мада жамланиши зарур. Экспорт қилув-
    чиларга, шу жумладан, минтақаларда 
    ҳам, “ягона дарча” қоидаси асосида ёр-
    дам кўрсатилиши керак. 
    Ҳукумат қошида экспорт сиёсати бў-
    йича Кенгаш тузишни топшираман. Унга 
    бизнес ҳамжамияти вакиллари кириши 
    лозим. 
    Жорий йилнинг 1 сентябригача Ҳуку-
    мат ҳокимлар ва бизнес билан бирга яго-
    на экспорт стратегиясини ишлаб чиқиши 
    лозим. 
    Қозоғистон хорижий сармояларни 
    жалб этиш бўйича етакчиликни сақлаб 
    қолиши керак. “Астана” халқаро молия 
    маркази мамлакат иқтисодиётига молия-
    вий ресурсларни жалб этишда муҳим рол 
    ўйнаши зарур. 
    Биз товарлар ишлаб чиқариш ва со-
    тиш ҳамда хизматларнинг ягона дунёвий 
    занжирига улана олишимиз лозим. Бунга, 
    энг аввало, трансмиллий компанияларни 
    жалб этиш ҳисобига эришиш керак. 
    Хитой билан ҳамкорликда Қозоғистон-
    да ишлаб чиқаришни барпо этишга доир 
    сармоявий дастурни самарали амалга 
    ошириш зарур. Хитой томони билан кели-
    шувга эришилган. Объектлар белгилан-
    ган. Амалий ишлаш керак.
    Бу қозоғистонликлар учун 20 мингга 
    яқин янги иш ўринини берувчи замонавий 
    корхоналар бўлади. Бугунги кунда олти-
    та лойиҳа амалга оширилмоқда, иккита 
    корхона ишга тушди. Улардан бири – JAC 
    русумли гибрид ва тўлиқ электрлашти-
    рилган автомобилларни йирик қисмлар-
    дан йиғиш заводи.
    Зарур инфрақурилмаларни яратишни 
    кўзда тутган ҳолда экспортга мўлжаллан-
    ган электромобиллар ишлаб чиқаришни 
    янада ривожлантириш масаласини му-
    каммаллаштиришни топшираман. 
    Умуман олганда, Қозоғистоннинг ўз 
    сармоявий стратегияси бўлиши керак. 
    Ҳукумат уни жорий йилнинг 1 сентябрига-
    ча тайёрлаши лозим. 
    Халқаро ҳамкорлик доирасида мил-
    лий иқтисодий манфаатларни ҳимоя 
    қилиш ва тарғиб этиш зарур. Бу, аввало, 
    Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Шанхай 
    ҳамкорлик ташкилоти ичида, Ипак йўли 
    Иқтисодий белбоғи билан боғлиқ ишлар. 
    Бунинг учун иқтисодий дипломатия иши-
    ни қайта қуриш ва фаоллаштириш зарур.
    Учинчи. Мамлакатнинг тоғ-металлур-
    гия ва нефть-газ мажмуалари иқтисодий 
    ўсишнинг барқарорлиги учун стратегик 
    аҳамиятини сақлаши лозим. 
    Жаҳонда талабнинг сусайиши шарои-
    тида янги бозорларга чиқиш ва маҳсулот 
    етказиш жўғрофиясини кенгайтириш за-
    рур. Минерал-хомашё базасини кенгайти-
    ришга катта эътибор қаратилиши лозим. 
    Геология-қидирув ишлари фаол олиб 
    борилиши керак. 
    Бу тармоқларнинг янада ривожланиши 
    хомашёнинг мажмуавий қайта ишлани-
    шини чуқурлаштириш билан маҳкам боғ-
    ланиши зарур. 
    Йил охиригача Ерости бойликлари тўғ-
    рисида янги Кодекси қабул қилинишини 
    таъминлаш ва солиқ қонунчилигига зарур 
    қўшимчалар киритилишини таъминлашни 
    топшираман. 
    * * *
    Тўртинчи. Аграр шўъба иқтисодиёт-
    нинг янги таянч нуқтаси бўлиши лозим. 
    Қозоғистоннинг агросаноат мажмуаси 
    истиқболли келажакка эга. Кўп йўналиш-
    лар бўйича биз йирик аграр экспорт маҳ-
    сулоти ишлаб чиқарувчи бўлишимиз мум-
    кин. Айниқса, экологик тоза маҳсулотлар 
    ишлаб чиқаришда “made in Kazakhstan” 
    бренди бундай маҳсулот эталони бўлиши 
    керак. 
    Шу билан бирга, биз бутун Евроосиё 
    материгида дон етиштирувчи “нон сава-
    ти”га айланишимиз зарур. Биз хомашё 
    ишлаб чиқаришдан сифатли, қайта иш-
    ланган маҳсулот чиқаришга ўтишни таъ-
    минлашимиз зарур. Шундагина халқаро 
    бозорларда рақобатлаша оламиз. 
    Шу муносабат билан Ҳукумат ва ҳо-
    кимларга қуйидагиларни топшираман:
    биринчидан, субсидиялар ажратиш 
    қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва аста-
    секин маҳсулотни суғурталашга ўтиш 
    лозим;
    иккинчидан, 5 йил ичида 500 мингдан 
    ортиқ уй хўжаликлари ва кичик фермер 
    хўжаликларини ширкатларга бирлашти-
    риш учун барча шарт-шароитларни яра-
    тиб бериш лозим;
    учинчидан,маҳсулотни қайта иш-
    лаш даражасини ошириш, товарларни 
    сақлаш, ташиш ва сотишнинг самарали 
    тизимини барпо этиш зарур;
    тўртинчидан,меҳнат унумдорлиги 
    даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш 
    харажатларини қисқартириш керак;
    бешинчидан, биз ердан фойдаланиш 
    самарадорлигини оширишимиз лозим. 5 
    йил мобайнида суғормали ер майдонла-
    рини 40 фоизга кенгайтириб, 2 миллион 
    гектарга етказиш зарур;
    олтинчидан,ишлаб чиқаришда талаб 
    қилинадиган қишлоқ хўжалигига оид ил-
    мий тадқиқотларга сармоялар ҳажмини 
    ошириш даркор; Қишлоқ хўжалиги маҳсу-
    лотлари ишлаб чиқаришни диверсифика-
    циялаш йўли билан озиқ-овқат товарлари 
    экспортининг 2021 йилга бориб 40 фоизга 
    оширилишини таъминлашни топшира-ман. 
    Бу вазифалар агросаноат мажмуасини 
    ривожлантиришга оид янги давлат дасту-
    ри доирасида амалга оширилиши зарур. 
    * * *
    Бешинчи. Янги Евроосиё логистика 
    инфратузилмасини ривожлантириш 
    муҳим устуворлардан бири. Катта сар-
    моялар тортилган. Эндиликда улардан 
    иқтисодий самара олиниши зарур. 
    Ҳукуматга 2020 йилга бориб транзит 
    ташувлари йиллик ҳажмининг қуйидагича 
    ўсишини таъминлашни топшираман:
    – контейнерлар билан ташиладиган 
    юкларни 7 марта – йилига 2 миллион кон-
    тейнергача;
    – ҳаво транспортида йўловчилар 
    ташишни 4 марта – йилига 1,6 миллион 
    транзит йўловчига.
    Транзит ташувлардан олинадиган да-
    ромадни 5,5 марта – йилига 4 миллиард 
    долларгача ошириш зарур. 2015 йилда 
    мен «Нурли Йўл» инфратузилмавий 
    ривожлантириш дастурини тайёрлаш 
    ташаббуси билан чиққан эдим. Ўтган икки 
    йил давомида дастур ўзини тўла оқлади. 
    Жорий йилда 4400 километр узун-
    ликдаги республика аҳамиятига эга ав-
    тойўллар қурилиш ва таъмирлаш ишлари 
    билан қамраб олинади. Йил охиригача 
    улардан босқичма-босқич тўловли усул 
    жорий этиладиган камида 600 километри 
    фойдаланишга топширилади. 
    Мамлакатнинг транспорт ва транзит 
    салоҳиятини тўла очиб бериш учун қўш-
    ни мамлакатлар билан ҳамкорлик зарур. 
    Юк транзити эркинлигини, транспорт даҳ-
    лизларини барпо этиш ва замонавийлаш-
    тиришни таъминлаш керак. Транспорт 
    инфратузилмасини бошқариш, хизмат 
    кўрсатиш даражасини юксалтириш, 
    маъмурий тўсиқларни бартараф этишга 
    алоҳида эътибор зарур. Транскаспий 
    даҳлизи орқали юк ташиш ҳажми ортиши 
    муносабати билан Қуриқ порти қурили-
    шининг иккинчи босқичи – автомобиль 
    ўтиш жойига киришиш лозим.
    Олтинчи. Урбанизация жараёнлари 
    қурилиш шўъбасини ривожлантиришни 
    талаб этади. У мамлакат иқтисодиёти-
    нинг тўлақонли таянч нуқтаси бўлиши 
    керак. 
    Унутмаслик керакки, йўллар, уйлар, 
    бошқа инфратузилмаларга сармоя қуяр 
    эканмиз, биз шаҳарларимизнинг жисмий 
    ва технологик қиёфасини кўп йиллар 
    олдиндан белгилаймиз. Шунинг учун 
    қурилишга, ҳам қурилиш материаллари 
    ишлаб чиқаришга энг янги технологиялар 
    трансфертини таъминлаш муҳимдир. Бу-
    нинг учун бизда ҳозир яхши имкониятлар 
    бор. 
    Топшириғимга кўра ушбу йилдан эъти-
    боран «Нурли Ер» уй-жой дастури амалга 
    оширила бошлади. У ўта муҳим вазифа-
    ни ҳал этиш – яқин 15 йил мобайнида 
    1,5 миллион оилани уй-жой билан таъ-
    минлашга қаратилган.
    Дастурда уй-жой бозорини ривожлан-
    тиришнинг мажмуавий тадбирлари кўзда 
    тутилган. Қурувчилар учун “Даму” ҲЖ ор-
    қали давлат субсидияларини бериш йўли 
    билан банк кредитлари арзонлаштирила-
    ди. “Қозоғистон Ипотека Компанияси” ҲЖ 
    орқали банклардан аҳолига бериладиган 
    ипотека кредитлари субсидияланади. 
    “Жилстройсбербанк” омонатчилари учун 
    ҳокимликлар томонидан кредитга уй-
    жойлар қурилиши давом этади. Бунинг 
    учун аввал ажратилган маблағлар “ре-
    вольвер” қоидаси асосида такроран иш-
    латилади. 
    Аҳолининг ижтимоий ночор қатламла-
    ри учун ҳокимликлар сотиб олиш ҳуқу-
    қисиз ижара уйлар қурилишини ривож-
    лантириб боради. Оммавий уй-жойлар 
    қурилиши учун ҳокимлар тегишли ер 
    участкаларини ажратадилар.
    Биз шаҳарлардаги хусусий уйларнинг 
    ягона меъморий услубда қурилишига 
    эришишимиз керак. Бунинг учун давлат 
    тегишли инфратузилмалар билан ёрдам 
    беради. 
    Ҳукумат ҳокимлар билан бирга катта 
    шаҳарлар билан яқин аҳоли манзиллари 
    ўртасида транспорт алоқаларини ривож-
    лантириш чораларини кўриши зарур.
    Учинчи мажмуавий вазифа – меҳнат 
    бозорини замонавийлаштириш. 
    Анъанавий тармоқларда янги техноло-
    гияларнинг жорий этилиши натижасида 
    меҳнат захиралари бўшайди. Шундай 
    экан янги корхоналарнинг барпо этилиши 
    ва ривожлантирилиши фуқароларнинг 
    бандлиги ва аниқ даромадларини ўсти-
    ришнинг қўшимча манбаи бўлиши зарур. 
    Ҳукумат ва ҳокимларга ходимларнинг 
    бошқа соҳаларга бошқариладиган тар-
    тибда ўтиши учун шарт-шароитлар яра-
    тиб беришни топшираман. 
    Йирик корхоналаримиз ҳокимликлар 
    билан бирга тегишли “йўл хариталари”ни 
    ишлаб чиқишлари лозим. Уларда қисқар-
    тирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш 
    ва ишга жойлаштириш учун ҳамкорликда 
    сармоялаш кўзда тутилиши керак. Ишчи 
    кучи ортиқча минтақалардан, шунингдек,
    қишлоқлардан шаҳарга ишчи кучини са-
    фарбар қилиш жараёнларининг қўллаб-
    қувватланишини таъминлаш керак. 
    Ҳукумат бандлик марказларида исло-
    ҳот ўтказиши ва барча бўш иш ўринлари 
    ҳамда аҳоли манзиллари бўйича ягона 
    онлайн дастур ишлаб чиқиши лозим.
    Иккинчи устувор – бизнес-муҳитни 
    тубдан яхшилаш ва кенгайтириш.
    Бизнинг стратегик мақсадларимиздан 
    бири – 2050 йилга бориб мамлакатнинг 
    ички ялпи маҳсулотидаги кичик ва ўрта 
    бизнес улушининг камида 50 фоизга ет-
    казилишини таъминлаш.
    Бу – ўта буюк мақсад, бироқ унга эри-
    шиш мумкин. Уни ҳал этиш учун ҳозирги 
    босқичда қуйидагиларни бажариш лозим.
    Биринчи. Менинг топшириғимга кўра 
    Ҳукумат жорий йилдан бошлаб Самара-
    ли бандлик ва оммавий тадбиркорликни 
    ривожлантириш дастурини бажаришга 
    киришиб кетди.
    Эндиликда Қозоғистон фуқаролари ўз 
    бизнесини юритиш учун қишлоқда ҳам, 
    шаҳарда ҳам 16 миллион тенгегача кичик 
    насия ола олади.
    Кичик насия бериш доирасини кенгай-
    тириш, тадбиркорларга кафолат бериш 
    ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар-
    га хизмат кўрсатиш дастакларидан унум-
    ли фойдаланиш муҳимдир.
    Мазкур чоралар бизнесга ва молиявий 
    саводхонликка ўргатиш ишини ташкил 
    этиш билан бир вақтда бажарилиши ке-
    рак. 
    Оммавий тадбиркорликни қўллаб-
    қувватлаш дастакларини янада такомил-
    лаштирмоқ зарур. Қозоғистоннинг ҳар 
    бир минтақаси оммавий, шу жумладан, 
    оилавий тадбиркорликни ривожланти-
    ришга доир мажмуавий тадбирларни так-
    лиф этиши зарур. Барпо этилган янги иш 
    жойлари сони, худди аввалгидек Ҳукумат 
    ва ҳокимлар фаолияти самарадорлигини 
    баҳолашда энг муҳим мезонлардан бири 
    бўлиб қолсин.
    Иккинчи.Ҳукумат “Атамекен” Тад-
    биркорлар Миллий палатаси билан 
    биргаликда бизнес учун чиқимларнинг 
    барча турларини ёппасига озайтириш 
    юзасидан чора-тадбирлар кўриши лозим. 
    Бу, айниқса, энергетика, транспорт ва 
    логистика, шунингдек, уй-жой-коммунал 
    хўжалиги соҳаларидаги хизматлар баҳо-
    сига тааллуқлидир. Давлат хизматлари-
    ни кўрсатиш жараёнлари иложи борича 
    қулайлаштирилиши керак. Ҳужжатлар 
    муддати ва рўйхатини қисқартириш, бир-
    бирини такрорловчи жараёнларга барҳам 
    бериш зарур. Бунда жисмоний шахс-
    нинг иштирокисиз хизмат кўрсатишнинг 
    электрон шаклига тўлиқ кўчиш керак. 
    Бундан ташқари бизнеснинг амалдаги 
    созловчилик вазифаси ўсишнинг янги 
    моделини барпо этиш вазифасига тўғри 
    келмайди. 
    Ҳукумат ва ҳокимлар олдига шу йил-
    нинг июлигача бизнесни қайта созлашга 
    доир тизимли чора-тадбирларни ишлаб 
    чиқиш вазифасини қўяман. 
    Ривожланган мамлакатларнинг энг 
    яхши андазалари ва амалиётини жорий 
    этиш лозим. Бу ишни минтақавий дара-
    жада ўтказиш ўта муҳимдир. 
    Ҳокимлар Ҳукумат билан биргаликда 
    Бутунжаҳон банки рейтинги асосида 
    минтақаларда бизнес юритиш учун ша-
    роитларни яхшилашга мўлжалланган 
    мукаммал режалар ишлаб чиқишлари 
    даркор.
    Мамлакатда бизнес юритишни осон-
    лаштириш бўйича минтақалар ва шаҳар-
    лар рейтинги жорий этилиши зарур. Энг 
    яхшилар учун биз махсус мукофот таъсис 
    этамиз. Уни бир йилда бир марта, Ин-
    дустрлаштириш кунида топширамиз. 
    Учинчи.Давлатнинг иқтисодиётдаги 
    улушини ички ялпи маҳсулотнинг 15 фои-
    зигача, яъни Иқтисодий ҳамкорлик ва та-
    раққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатлари 
    даражасигача пасайтириш иқтисодий 
    ўсишга янги туртки бериши керак.
    Илгари 2020 йилга қадар хусусий-
    лаштириладиган 800га яқин корхонанинг 
    рўйхати тузилган эди. Бу борада ишлар 
    юритилмоқда. 
    ларни хусусийлаштиришни жадаллашти-
    ришни ва 2018 йил охиригача тугатишни 
    топшираман.
    Энг йирик компанияларимизни IPOга 
    тайёрлаш ва чиқаришни жадаллаштириш 
    ҳам керак. Yellow Pages тамойилларини 
    жорий этиш давлат учун иқтисодиётдаги 
    фаолият турларини 47 фоизга (652дан 
    346гача) қисқартиришга имкон берди. 
    Келаси босқичда ушбу тамойилларга 
    жавоб бера олмайдиган давлат тасарру-
    фидаги барча корхона ва ташкилотларни 
    2020 йилга қадар хусусий шўъбага ўтка-
    зиш ёки тугатиш лозим. Бундай корхона-
    лар сони эса бир неча мингга яқин. 
    Ҳар бир дастур ёки топшириқ баҳона-
    сида хуқуқий шахслар ташкил этиш таж-
    рибаси бундан буён тўхтатилиши керак. 
    Хусусийлаштиришнинг шаффофлиги 
    ва самарадорлиги таъминланиши шарт. 
    Шу билан бирга давлат холдингларининг 
    ролини қайтадан кўриб чиқиш зарур. 
    Ҳукуматга “Самруқ-Қазина” холдинги-
    ни сифатли равишда трансформациялаш 
    ишини таъминлашни топшираман. Ҳам 
    бошқарув, ҳам ишлаб чиқариш бизнес 
    жараёнларини тўлиқ тафтишдан ва оп-
    тимизациядан ўтказиш лозим. Натижада 
    у юқори самарали, ихчам ва касбий хол-
    дингга айланиши керак. Менежмент ва 
    корпоратив бошқарув сифатини халқаро 
    даражага етказиш лозим. 
    Давлатга қайси муҳим шўъбаларда, 
    қандай иштирок даражаси билан нима-
    ларни қолдиришни аниқ белгилаб олиши-
    миз зарур.
    Табиий монополияларни ва стратегик 
    аҳамиятга эга муҳим лойиҳалар, шу жум-
    ладан, Трансмиллий компаниялар қатна-
    шадиган лойиҳаларни амалга ошириш 
    вазифасини давлатга қолдириш керак. 
    Бундай лойиҳалар мультипликатив сама-
    ра бериши керак.
    “Байтерек” ва ”ҚазАгро” холдинглари-
    ни ҳам қайта ташкил этиш зарур. Улар 
    давлат тараққиёт дастурларини амалга 
    ошириш бўйича операторлар бўлиши 
    лозим. Бунда уларнинг вазифаларини 
    оптималлаштириш керак. Хусусий шўъба 
    амалга ошира оладиган нарсаларнинг 
    барчаси бизнесга топширилиши даркор. 
    Шунингдек, уларнинг дастурларни 
    амалга ошириш учун нодавлат манбала-
    ридан жамғармалар тузиш билан шуғул-
    ланишлари мақсадга мувофиқдир. 
    Тўртинчи.Давлат-хусусий ҳамкорли-
    гини кенгайтириш тадбиркорликни ри-
    вожлантиришда жуда катта имкониятлар 
    беради. Бунда гап қатор давлат хизмат-
    ларини бизнесга бериш ҳақида кетяпти. 
    Бизда уларни мактабгача таълимга 
    жалб этишда яхши натижалар кузатил-
    моқда. Агар ўтган уч йил мобайнида 
    давлат 40минг ўринли 189та болалар 
    боғчасини қурган бўлса, хусусий шўъба 
    100 минг ўринли 1300дан кўпроқ болалар 
    боғчасини очди. Очилган хусусий боғча-
    ларнинг аксарияти Жанубий Қозоғистон 
    (397), Алмати (221), Қизилўрда (181) ви-
    лоятларида.
    Мен учун хусусий шўъбадаги давлат-
    хусусий ҳамкорлигининг намунаси ўта 
    муҳим. У давлат билан бизнес энг муҳим 
    умуммиллий вазифалардан бири – 3-6 
    ёшли болаларни 2020 йилга бориб мак-
    табгача таълим билан 100 фоиз қамраб 
    олиш масаласини биргаликда ҳал этаёт-
    ганини кўрсатади.
    Давлат-хусусий ҳамкорлигининг ри-
    вожланиши ҳокимларнинг аниқ ва касбий 
    фаолиятига бевосита боғлиқ. Хусусий 
    сармояни жалб этиш учун давлат-хусу-
    сий ҳамкорлигининг мумкин бўлган барча 
    турлари ва шаклларидан фойдаланиш 
    керак. Булар давлат мулкини ишончли 
    бошқариш, хизмат кўрсатиш шартнома-
    лари ва бошқалардир. Шу ўринда кели-
    шувнинг барча жараёнларини, айниқса, 
    кичикроқ вилоятларга тааллуқли жараён-
    ларни имкон қадар соддалаштириш ва 
    жадаллаштириш мақсадга мувофиқдир.
    Давлат-хусусий ҳамкорлиги инфрату-
    зилмани, шу жумладан, ижтимоий инф-
    ратузилмани ривожлантиришнинг асосий 
    омили бўлмоғи лозим. Уй-жой-коммунал 
    хўжалиги объектларини замонавийлаш-
    тириш учун уларни босқичма-босқич, 
    хусусийлаштириш имкониятларини ино-
    цессияга топшириш лозим. Ҳукуматнинг 
    бир жойда депсиниб туриши ярамайди. 
    Ушбу йўналишда фаоллашув керак.
    Бешинчи.Баҳо ва тариф бўйича тил 
    бириктиришга йўл қўймаслик муҳимдир.
    Ҳукуматга “Атамекен” ТМП билан 
    биргаликда рақобатга тўғаноқ бўлувчи 
    меъёрларни аниқлашга оид барча қонун-
    ларни тафтиш қилишни топшираман.
    Учинчи устувор – макроиқтисодий 
    барқарорлик.
    Бундай асосий вазифа пул-кредит 
    сиёсатининг рағбатлантирувчи ролини 
    тиклаш ва иқтисодиётни молиялашти-
    ришга хусусий сармояни жалб қилишдан 
    иборатдир. 
    Биринчи. Бугун Миллий банк олди-
    да инфляциявий таргетлаш режимини 
    ривожлантиришга оид муҳим вазифа ту-
    рибди. Ўрта муддат ичида инфляция да-
    ражасини босқичма-босқич 3-4 фоизгача 
    пасайтиришга эришишимиз керак. 
    Иккинчи. Мамлакат молиявий шўъба-
    сини “қайта янгилаш” лозим. 
    Миллий банкка банк шўъбасини соғ-
    ломлаштириш юзасидан мажмуавий 
    чораларни ишлаб чиқишни топшираман. 
    Банклар балансини самарасиз насия-
    лардан тозалаш ишини жадаллаштириб, 
    зарурият туғилган тақдирда уларнинг 
    сармояси ҳиссадорлар ҳисобидан оши-
    рилишини таъминлаш керак. Банклар-
    даги вазият устидан жадал назорат 
    ўрнатиш учун Миллий банкка кўпроқ 
    ҳуқуқлар берилиши шарт. Миллий банк 
    банкларнинг хатоликларга йўл қўйишини 
    кутмай, уларга таъсир кўрсатадиган чо-
    ралар қўллаш учун расмий муносабатдан 
    эҳтимолли хатарларга йўл қўймайдиган 
    қадамларга кўчиши лозим.
    Шунингдек, аудитор компаниялари-
    нинг жавобгарлигини кучайтириб, ҳис-
    садорларнинг очиқлигини таъминлаш, 
    жамоавий бошқарувни яхшилаш зарур. 
    Буларнинг ҳаммаси қонун даражасида 
    мустаҳкамланиши керак. 
    Иқтисодиётдаги маблағ етишмовчили-
    ги ва насиялар бўйича юқори устамалар 
    муаммоларини ҳал этиш мақсадида 
    Миллий банк ва Ҳукуматга тенге турида 
    ҳаммабоп ўрта ва узоқ муддатга мўлжал-
    ланган жамғарма ташкил этилишини таъ-
    минлаш юзасидан мажмуавий қарорлар 
    қабул қилишни топшираман.
    Миллий банк инфляция учунгина эмас, 
    шунингдек, Ҳукумат билан бирга иқтисо-
    диётнинг ўсиши учун ҳам жавоб бериши 
    керак.
    Учинчи.Жамғарма бозорини янада 
    ривожлантириш. Хусусийлаштириш унинг 
    ривожланишига туртки бериши лозим.
    Юқорида айтиб ўтганимдай, жамғарма 
    бозорига “Самруқ-Қазина” жамғармаси 
    компанияларининг акцияларини жой-
    лаштириш зарур. Аҳоли тўплаган ўз маб-
    лағини, энг аввало, турли қимматбаҳо 
    қоғозларга алмаштириш орқали кўпайти-
    ришига имкониятни кенгайтириш даркор. 
    Биз 2016 йилнинг охирларида қонун-
    лаштириш мавсумини тугатдик. Унда 
    мамлакатимизнинг 140 мингдан зиёд фу-
    қароси қатнашди. Натижада 5,7 триллион 
    тенге, шу жумладан, пуллай ҳолда 4,1 
    триллион тенге қонунлаштирилди.
    Ҳукуматнинг вазифаси – ушбу маб-
    лағнинг иқтисодиётга, шу жумладан, ху-
    сусийлаштиришда иштирок этиш орқали, 
    фойда беришини таъминлашдан иборат. 
    Шу билан бирга Қозоғистоннинг хусусий 
    корхоналари облигацияларини чиқа-
    ришни субсидиялаш масаласини ишлаб 
    чиқиш керак. 
    Ҳукуматга Миллий банк билан ҳамкор-
    ликда мамлакат жамғарма бозорини жон-
    лантиришга қаратилган чоралар кўришни 
    топшираман.
    Навбатдаги муҳим вазифа – солиқ-
    бюджет сиёсатини янги иқтисодий ша-
    роитларга мойиллаштиришдир.
    Биринчи. Бюджет харажатлари сама-
    радорлигини тубдан ошириш мақсадга 
    мувофиқдир.
    2017 йилда биз давлат тараққиёт 
    дастурларини керакли ресурслар билан 
    тўла-тўкис таъминладик. Вазирликлар ва 
    маҳкамаларнинг маблағни самарали иш-
    латишини текшириб туриш керак. 
    кўпроғи улушига тўғри келадиган меҳнат 
    ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, соғлик-
    ни сақлаш, таълим ва фан вазирликла-
    ридан бошлаш лозим. Уларнинг натижа-
    лари ҳақида менга ҳисобот беришсин. 
    Самарасиз дастурларнинг маблағини 
    Учинчи замонавийлаштирув вазифалари-
    нинг амалга оширилишини таъминлайди-
    ган дастурларга қайта тақсимлаш керак. 
    Шунингдек, маблағни аниқ иқтисодиётга 
    имкон қадар тезроқ ва самаралироқ етка-
    зиш учун бюджет жараёнларини содда-
    лаштирган маъқул. 
    Биз фискал марказсизлантириш сиё-
    сатини давом эттиришимиз керак. Ўтган 
    йилларда марказдан маҳаллий жойларга 
    кўплаб вазифалар ва ваколатлар берил-
    ди. Эндиликда уларнинг етарли дара-
    жада молиявий мустақиллигини мустаҳ-
    камлаш лозим. Бир вақтнинг ўзида маб-
    лағ чиқими борасидаги ваколатларнинг 
    вилоят миқёсида тўпланиб қолишига йўл 
    қўймаслик муҳимдир. Уларни келгусида 
    туман ва қишлоқ жойларга бериш керак. 
    Ҳокимлар минтақавий ва маҳаллий аҳа-
    миятга молик масалаларни ҳал этиш-
    лари лозим, Ҳукумат эса – умумдавлат 
    масалаларига эътибор қаратиши зарур. 
    Иккинчи. Миллий жамғарма маблағ-
    ларидан фойдаланишга иложи борича 
    оқилона ёндашиш керак. 
    Миллий жамғармадан бериладиган ка-
    фолатли трансферт миқдори 2020 йилга 
    бориб, босқичма-босқич 2 триллион тен-
    гегача қисқартирилиши лозим. 
    Солиқ сиёсатини бизнеснинг “соя”дан 
    чиқишига мослаштириб, нохомашё шўъ-
    басидаги солиқ базасини кенгайтиришга 
    йўналтириш зарур. Амалдаги солиқ 
    имтиёзларини оптималлаштириш тад-
    бирларини ўтказиш муҳимдир. Умумий 
    декларациялаш арафасида махсус солиқ 
    тартибларини қайтадан кўриб чиқиш за-
    рур. 
    Солиқни расмийлаштириш дастакла-
    ри ҳам яхшилашни тақозо этади. Бу, энг 
    аввало, қўшимча қиймат солиғига таал-
    луқлидир.
    Учинчи. Ҳукумат квазидавлат шўъба-
    сининг ташқи ва ички қарзларига монито-
    ринг юритиш ва назорат қилиш тизимини 
    шакллантириб, унда тартиб ўрнатиши 
    керак. 
    Тўртинчи устувор – одам капитали 
    сифатини яхшилаш.
    Биринчи галда таълим тизимининг 
    роли ўзгариши керак. Бизнинг вазифа 
    – таълимни иқтисодий ўсиш янги моде-
    лининг марказий бўғинига айлантириш. 
    Ўқув дастурлари танқидий фикрлаш қо-
    билиятини ва ахборотни мустақил излаш 
    кўникмаларини ривожлантиришга йўнал-
    тирилиши лозим.
    Шу билан бир қаторда IT билимни, мо-
    лиявий саводхонликни шакллантиришга 
    ва ёшларда ватанпарварликни тарбия-
    лашга катта эътибор қаратиш даркор. 
    Шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги 
    таълим сифатидаги тафовутни қисқарти-
    риш керак. Ҳукуматга тегишли таклиф-
    лар тақдим этишни топшираман.
    Уч тилли таълимга босқичма-босқич 
    ўтиш масаласи бўйича таклифлар тайёр-
    лансин.
    Қозоқ тилининг устуворлиги сақлана-
    ди. Уни янада ривожлантиришга катта 
    эътибор берилади. Айни вақтда инглиз 
    тили янги технологиялар, янги ишлаб чи-
    қариш, янги иқтисод тили ҳисобланади. 
    Ҳозирги кунда жаҳондаги ахборотнинг 90 
    фоизи инглиз тилида тарқатилади. Ҳар 
    икки йилда унинг ҳажми икки баравар 
    кенгаяди. Инглиз тилини ўзлаштирмай 
    туриб, Қозоғистон умуммиллий тарақ-
    қиётга эриша олмайди.
    2019 йилдан бошлаб 10-11 синфларда 
    айрим фанлар инглиз тилида ўқитилади. 
    Ушбу масалани пухта кўриб чиқиш ва шу 
    бўйича оқилона қарор қабул қилиш керак.
    Шаҳар ва қишлоқлардаги мактаблар 
    ва ўқитувчиларнинг савияси муайян да-
    ражада фарқ қилади. Малакали педагог-
    лар камёблиги муаммоси долзарб. Шун-
    дай экан, ана шу жиҳатларнинг ҳамма-
    сини ҳисобга олган ҳолда инглиз тилини 
    босқичма-босқич жорий этиш мақсадга 
    мувофиқдир. 
    Тегишли таклифлар беришни 
    топшираман. 
    Жорий йилдан менинг ташаб-
    бусимга кўра “Ҳамма учун бепул 
    ҳунар-техника таълими” лойиҳасини 
    амалга ошириш бошланади.
    Бепул таълим биринчи навбатда 
    ишсиз ва ўзини-ўзи банд қилган 
    ёшлар, шунингдек, касбий таълимга 
    эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли 
    ёшдаги одамларни қамраб олиши 
    керак. 
    Белгиланган иқтисодиёт доира-
    сида янги ишлаб чиқариш мутахас-
    сисларини тайёрлаш учун касбий 
    таълим тизимини ривожлантиришга 
    туртки бериш зарур.
    Шу мақсадда меҳнат бозори та-
    лабларига ҳамда ишлаб чиқаришга 
    ўргатишнинг илғор жаҳон тажриба-
    сига мувофиқ равишда касбий анда-
    заларни янгилаш лозим.
    Шу билан бир қаторда олий таъ-
    лим тизими сифатига алоҳида эъти-
    бор қаратилади. Олий ўқув юртлари 
    кадрлар таркиби, моддий-техника 
    таъминоти ва таълим дастурлари 
    даражасига нисбатан назорат ва 
    талабни кучайтириш мақсадга му-
    вофиқдир.
    * * *
    Иккинчи.Таълим тизими билан 
    бир қаторда соғликни сақлаш ти-
    зими ҳам ўзгариши керак. Жорий 
    йилнинг биринчи июлидан давлат, 
    иш берувчилар ва фуқароларнинг 
    умумий жавобгарлигига асосланган 
    мажбурий-ижтимоий тиббий су-
    ғурта (МИТС) тизими жорий этила 
    бошлайди. Ушбу тизимнинг самара-
    дорлиги жаҳон тажрибасида исбот-
    ланган.
    Тиббий суғ урта қатнашчилариг а 
    кенг кўламдаги тиббий хизматлар 
    тақдим этилади. Аҳоли ижтимоий 
    ночор қатламларининг ундаги иш-
    тироки давлат томонидан қўллаб-
    қувватланади. 
    Ҳукумат соғликни сақлашнинг 
    керакли даражада ахборотлашти-
    рилишини таъминлаши керак. Рақо-
    батни ривожлантириш учун хусусий 
    тиббий ташкилотларга МИТС тизи-
    мида тенг шароитлар яратиб бериш 
    мақсадга мувофиқдир. Ҳукуматга ва 
    ҳокимларга кенг кўламда ахборий-
    тушунтириш ишларини ўтказишни 
    топшираман. 
    Шунингдек, ҳамма доривор воси-
    таларга баҳоларнинг созлаб тури-
    лишини қонуний турда жорий этиш 
    лозим. 
    Учинчи. Ижтимоий таъминот 
    соҳаси.
    Менинг топшириғимга кўра 2017 
    йил 1 июлдан бошлаб, 2,1 миллион 
    нафақадорнинг пенсиялари 2016 
    йилга нисбатан 20 фоизгача кўпай-
    тирилади. 
    Бундан ташқари 2018 йил 1 июл-
    дан базавий пенсияни тайинлаш 
    янги усулда амалга оширилади. 
    Унинг миқдори пенсия тизимида 
    қатнашиш стажига боғлиқ бўлади. 
    Бу чоралар 2018 йилда базавий 
    пенсия миқдорининг 2017 йилга ни-
    батан 1,8 баравар кўпайтирилишини 
    таъминлайди. 
    Ҳар йили мамлакатда 400 мингга 
    яқин бола туғилмоқда. Бу 1999 йил-
    ги даражадан деярли икки баравар 
    ортиқ. Бундай яхши анъанани келгу-
    сида ҳам қўллаб-қувватлаш зарур.
    Менинг топшириғимга кўра 2017 
    йил 1 июлдан бола туққанлик учун 
    бир сафарлик нафақа миқдори 20 
    фоизга кўпайтирилади.
    Яшаш минимумини ҳам қайта кў-
    риб чиқиш даркор. У қозоғистонлик-
    ларнинг ҳақиқий истеъмол харажат-
    ларига мутаносиб бўлиши керак. Бу 
    эса 2018 йил 1 январдан 3 миллион 
    кишининг базавий пенсиялари, но-
    гиронлар учун нафақалар, боқувчи-
    сини йўқотган оилаларга манзилли 
    ёрдам ҳамда ногирон болаларни 
    тарбияловчилар учун нафақалар 
    миқдорини оширишга имкон беради. 
    2018 йил 1 январдан манзилли 
    ижтимоий ёрдам кўрсатиш поғона-
    сини яшаш минимуми миқдорининг 
    40дан 50 фоизига кўтариш ва унинг 
    янги шаклини жорий этиш лозим. 
    Бунда меҳнатга лаёқатли одамлар-
    нинг ҳаммаси бандлик дастурида 
    қатнашиш шарти билангина қўллаб-
    қувватлашга эга бўлиши керак. 
    Бешинчи устувор – 
    институционал ўзгаришлар, 
    хавфсизлик ва коррупцияга 
    қарши кураш. 
    Биринчи. Учинчи замонавийла-
    шув доирасида Ҳукумат Иқтисодий 
    ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти-
    нинг энг яхши амалиётлари ва тав-
    сияларини ўзимизга мослаштириш 
    бўйича иш олиб бориши зарур. 
    Иккинчи.Биз хусусий мулкни ҳи-
    моялаш, ҳуқуқ устуворлиги ва қонун 
    олдида ҳамманинг тенглигини таъ-
    минлашга йўналтирилган ислоҳот-
    ларни олиб бормоқдамиз. Бу ишни 
    давом эттириш керак. 
    Ҳукуматга “Атамекен” Тадбиркор-
    лар Миллий палатаси ва фуқаролик 
    ҳамжамияти билан биргаликда 
    мулкдорлик ҳуқуқларини ҳимоялаш-
    ни кучайтириш учун бутун қонунчи-
    ликни тафтиш қилишни топшира-
    ман. 
    Шунингдек, маъмурий ва жиноий 
    қонунчиликни инсонпарварлашти-
    риш лозим. Маъмурий жарималар 
    адолатли ва содир этилган ҳуқуқбу-
    зарликка мувофиқ бўлиши даркор. 
    Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбу-
    зарликлар учун жазо чораларини 
    енгиллатиш бўйича ишларни давом 
    эттириш керак. Катта ижтимоий 
    хавф туғдирмайдиган иқтисодий 
    ҳуқуқбузарликлар учун жиноий 
    жавобгарликни бошқа чораларга 
    алмаштириш зарур. 
    Суд тизимига ишончни оширишга 
    эришиш зарур.
    Суд тизимига ҳар қандай шаклда 
    ноқонуний таъсир ўтказиш имкони-
    ни бартараф этиш лозим. 
    Учинчи. Хавфсизлик даражаси 
    кучли ва рисоладагидек давлат ме-
    зонларидан бири ҳисобланади. 
    Замонавий шароитларда инсо-
    ният терроризмнинг ўсиши билан 
    тўқнашди. Бунда қўпорувчи кучлар-
    ни молиялаштириш ва уларнинг 
    хориждаги террорчилик ташкилот-
    лари билан курашиш масалалари 
    асосийларидир. 
    Диний экстремизм тарғиботининг, 
    шу жумладан, интернет ва ижти-
    моий тармоқлар орқали, олдини 
    олиш бўйича иш юритиш зарур. Жа-
    миятда радикал кўринишлар (айниқ-
    са, диний муносабатларда), билан 
    боғлиқ ҳар қандай фаолиятга муро-
    сасизликни қарор топтириш лозим. 
    Озодликдан маҳрум қилиш жой-
    ларида илоҳий реабилитация хиз-
    матлари жавобгарликка тортилган-
    лар билан аниқ мақсадни кўзлаб 
    ишлаши керак. Улғаяётган авлодни 
    руҳий-маънавий жиҳатдан етук 
    тарбиялаш учун қўшимча қадамлар 
    зарур. Бундай фаолиятга нодавлат 
    шўъбаси ва диний бирлашмаларни 
    фаол жалб этиш лозим. Бу чора-
    тадбирларнинг барчаси топшири-
    ғимга кўра тайёрланаётган 2017-
    2020 йилларга мўлжалланган диний 
    экстремизмга қарши кураш Давлат 
    дастурида ҳисобга олиниши керак. 
    Кибержиноятчиликка қарши ку-
    раш тобора долзарблашмоқда. 
    Ҳукумат ва Миллий хавфсизлик 
    қўмитасига “Қозоғистоннинг кибер-
    қалқони” тизимини яратиш чорала-
    рини кўришни топшираман.
    Тўртинчи. Биз мамлакатимизда 
    коррупция даражасини пасайтириш 
    борасида салмоқли қадамлар қўй-
    дик. Шу билан бирга, коррупция оқи-
    батлари билан курашга ҳам жиддий 
    эътибор берилмоқда. 
    Коррупция сабаблари ва уни кел-
    тириб чиқувчи ҳолатларни аниқлаш 
    ҳамда бартараф этиш бўйича иш-
    ларни кучайтириш зарур. 
    Асосий масалалардан бири ха-
    ридлар соҳасини мукаммаллашти-
    риш ҳисобланади. 
    Ҳукуматга марказлаштирилган 
    хизмат қоидасига кўра давлат ха-
    ридларининг ягона тизимини жорий 
    этишни топшираман. 
    Квазидавлат шўъбасида, табиий 
    монополиялар ва ер ости бойлик-
    ларидан фойдаланишда ҳам харид-
    ларни ўтказиш масаласини диққат 
    билан кўриб чиқиш керак. 
    Коррупцияга қарши курашда кўп 
    нарса бутун жамиятнинг фаол иш-
    тирокига боғлиқ. Ижтимоий тармоқ-
    лар ва бошқа медиаресурсларнинг 
    ривожланиши туфайли кўпчилик-
    нинг нафрати коррупцияга қарши 
    курашнинг қудратли қуроли бўлиши 
    зарур.
    Азиз қозоғистонликлар!
    Ушбу Мактуб орқали мен янги 
    воқеликдаги ривожланиш йўналиш-
    лари ҳақидаги ўз нуқтаи-назаримни 
    ҳар бир фуқарога етказиб бермоқчи 
    эдим. 
    Ҳукуматга 2025 йилгача мўл-
    жалланган “Қозоғистон миллий 
    технологик ташаббуси” деб аталган 
    мамлакатнинг учинчи замонавийла-
    шуви стратегик тараққиёт режасини 
    ишлаб чиқишни топшираман. 
    Бизнинг замон талабларини му-
    носиб кутиб олиш ва мамлакат-
    ни замонавийлаштиришда давом 
    этишдан бошқа имконимиз йўқ. 
    Мен буюк халқимизнинг ушбу 
    мисли кўрилмаган тарихий имко-
    ниятдан фойдаланиб қолишига 
    ишонаман. 
    Қадрли дўстлар!
    Қозоғистон – навқирон, кўпмил-
    латли, келажагига ишонган, жадал 
    ривожланаётган мамлакат. Биз 25 
    йиллик тикланиш давридан ўтдик. 
    Олдиндаги чорак асрда бизни янада 
    юксак марралар кутмоқда. 
    Давлатчилик барпо этишда ға-
    ройиб, бой тажриба тўплаган ҳолда 
    биз янги босқичга қадам қўйдик. 
    Олдимизда қандай қийинчиликлар 
    учрамасин, биз уларни енгиб ўти-
    шимизга ишонаман. Қудратимиз – 
    бирликда. Биз Қозоғистонни авлод-
    ларимиз учун энг гуллаб-яшнаган 
    мамлакатга айлантирамиз. 

     

    Просмотров: 585 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar