Усмон Азим
СЕВГИ (биринчи қисм)
Бошимга тушди ғам тиғи, бало тоши, ажал захми,
Кўр, эй, ҳижрони золимким, нелар бошимга келтурдинг.Алишер Навоий
Абдураҳмон Чаганада вояга етган. «Туғилиб, вояга етган» деб ёзмаётганимизнинг сабаби шундаки, унинг қаерда туғилганини ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам билмайди. Вояга етган жойи эса аниқ — Чагана, болалар уйи, мактаб, стадион, уларга элтадиган кўчалар, кўчалар четидаги тупроқ томли пастқам уйлар, аллақандай ноқулай тарзда мувозанат сақлаб турган деворлар, деворлар ортидаги дарахтлари бир-бирига мингашган боғлар… Шу…Эсида қолгани шу. Аммо шунга ҳам шукур этмоқ керак, чунки Абдураҳмон Чаганага бормаганига йигирма беш йилча бўлиб қолди. Йиллар ўтгани сайин хотира вақтнинг беадад кенгликларида чўзилиб ётган узун вужудини йиғиштириб, бир жойга тўплаб оларкан. Энди Абдураҳмон Чаганани ўйласа, юқоридаги маназара «лип&raqu
...
Читать дальше »