Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 24 » Севгини асранг, дўстлар...
    21:21
    Севгини асранг, дўстлар...

        *Турмуш чорраҳаларида.              
    Севгини асранг, дўстлар!

     Шундай дамлар бўладики, уларни эслашнинг ўзи оғир. Айниқса, улар  келтирган оғриқлар оғир. 

    Лекин, тақдирни турмушнинг аёвсиз зарбаларисиз  тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳаётнинг аччиқ 

    сабоқлари  менинг кейинги умримни хавфу-хатарлардан асрашига ишончим комил.
    Оғир  дамлар ортда қолиб, яна бахтли оиланинг бахтли бекасига айландим, тўрт фарзандим ва 

    суюкли ёрим қошимда парвона.
    ...Турмуш ўртоғим билан эрта баҳорда танишдик, кузда тўйимиз бўлди. Эгизак қизларим дунёга 

    келди, мен декретга чиқдим. Адҳамбекнинг иши юришмай қолди, вилоят марказига кўчиб бориб, 

    ижарада тура бошладик. Бу ерда ҳам аввал у ишлаётган корхона ёпилди, кейин у анча вақт иш 

    излаб юрди. Сўнг,  иш топилди, лекин,  ойлик ололмади. Ич-ичдан эзилиб юрган пайтда мен 

    унинг асабига тегавердим. 
    – Бошқаларнинг эри хазина топганми, қаранг, қўша-қўша иморатлар қуришяпти, биз эса ижарада 

    яшаяпмиз.
    Орадан бир ҳафта ўтиб,  Адҳамбекнинг қаршилигига қарамай, акамнинг далаҳовлисига кўчиб 

    бордик. 
    – Ижара ҳақини тўлай олмаяпмиз, нега нозланасиз, – дедим.  Янги жойда  ҳам аччиқ 

    сўзларимни ундан аямадим,  қўлидан бир иш келмайдиган  ландовур эканига ишонтирдим. У эса 

     шу кундан бошлаб иш излаб, эрта кетиб, кеч келадиган бўлди. 
    Бир куни у даромадли иш бошлаганини, қизларига яхши ота бўлишини айтди. 
     – Мен энди сизга ишонмайман. Ҳаётимизни заҳарладингиз, – дедим. Начора, мен, ўзига 

    ишонмаган одам, бошқага қандай ишонишим мумкин. Бу сўзлар унга оғир ботди, шекилли,  уйга 

    келмай қўйди. Орадан бир ой ўтиб, дугонам Адҳамбекнинг марказий бозорда мато сотувчи 

    аёлга ёрдам бериб юрганини, улар бирга бир уйда яшаётганини  айтди. Мен дарров унга 

    қўнғироқ қилдим. 
    – Мен бундан буён сенинг ҳаётингни заҳарлашни истамайман.  Қонуний ажрашамиз, қизларимга 

    алимент тўлаб тураман, – деб гапни қисқа қилди.
    Гарчи, уни йўқотишни истамасам ҳам, ғурурим хато қилганимни тан олишга йўл қўймади. Бир 

    ярим йил муқаддам бошланган севги бу куни поёнига етган эди. Асабланиб, у бир ярим йил 

    муқаддам  менга смс орқали юборган шеърни қайта-қайта ўқидим:
    Томиримда оққан қон ўзинг, 
    Ҳаётимнинг маъноси ўзинг.
    Юрагимга ўт солган ўзинг, 
    Севганимсан, ягонам, ўзинг....
    Шеърни ўзига қайта юбормоқчи бўлдим, лекин дарҳол бу фикримдан қайтдим.
    Кўп вақт ўтмай, уйда егулик тугади. Мен қайнонамга қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган воқеалардан 

    уни хабардор қилдим. У бир соат ўтар ўтмас, етиб келди ва бизни қишлоққа олиб кетди. 

    Шимкентга бориб, Адҳамбек билан гаплашибди, мендан ва оиласидан кечганига ишонч ҳосил 

    қилиб қайтди. 
    – Ёнидаги жодугар дуо қилиб қўйганга ўхшайди, – деди у. – Илгари ўғлимни ҳеч қачон бундай 

    ҳолатда кўрмаганман.
    Орадан уч-тўрт ой ўтиб, 9 май куни у  совға-салом олиб уйга келди ва қизларини соғинганини 

    айтди.  Дастурхон ёзиб, чой дамладим. 
    Қайнонам  "Келин, Адҳамбек келди, ош дамла", деди.  Мен эса фурсатни бой берсам, бир умр  

    афсусланиб юришимни ҳис қилдим. Юрак ютиб,  хато қилганимни айтдим  ва ундан кечирим 

    сўрадим. 
    У бир муддат ўйланиб турди ва: 
    – Мен ҳам сизларсиз ҳаётимни тасаввур қила олмаслигимни  ҳис қилдим.  Аслида, хато мендан 

    ўтди, кечиролсанг, сен кечир, онаси, – деди .
      Ўпкам тўлиб турган эканми, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Бир қарасам, Адҳамбекнинг ҳам 

    кўзи ёшга тўлиб турибди. 
    Шундан бери орадан олти йил ўтди, қизларим мактабга боряпти. 
    Икки ўғлимиз ҳам бор. Адҳамбек пайвандчи бўлиб ишлаяпти.
    Ҳаётда тушунганим, бир оғиз сўз оилани бузиб юбориши мумкин экан. Севгисини асрашни 

    истаган инсон доимо  ўз хатоларини тан ола билиши керак. Оилавий муносабатларни ҳеч қачон 

    бир қолипга солиб бўлмайди. Муҳими, ҳар бир ҳаракатда мантиқ бўлиши лозим.  Шунинг учун  

    самимий бўлишга интилиш, ўз қалбига қулоқ тута билиш 
    муҳим. Ёш келин-куёвларга маслаҳатим:

    Асранг, дўстлар, бир-бирингизни, 
    Замондошу яқинларингизни. 
    Қисқа умр берилган бизга, 
    Майли, яхши-ёмонингизни. 

    Бир кун келар, соғинасизу, 
    Бир дам эсга олибон қўйинг. 
    Майли, сизга ёрдами тегмас, 
    Ширин сўзлар айтибон қўйинг. 

    Қолар биздан яхши амаллар, 
    Яхшилигу, қурган бу уйлар.
    Ҳеч бўлмаса ахир, қолади, 
    Яхши истак , ширин бу сўзлар.
    Шундан бери 9 майни, ҳаётда ғалабага эришган куним, деб биламан. Ўз манманлигим устидан 

    ғалаба қозонган куним.. Баъзан ғолиб бўлиш учун биргина ширин сўз кифоя эканлигини 

    унутманг, азизлар! 
                 Барнонинг дил сўзларини  Баҳорой ДЎСМАТОВА оққа туширди.
    Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан газетхонларимизни хабардор қилишни истасангиз, 

    биринчи саҳифада эълон қилинган ижтимоий тармоқдаги электрон манзилларимиз билан 

    боғланинг.

    Просмотров: 604 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar