Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 8 » СОЛИҲ ФАРЗАНД
    16:46
    СОЛИҲ ФАРЗАНД

    Дўстим Суннатуллоҳ “Суннатзиё” ўқув марказига раҳбарлик қилади. Кеча пешин намозидан дўстим билан кўришиб, мароқли суҳбат қурдик. 
    Йўл бўйида бир машина тўхтаб, ундан ёши каттароқ киши тушиб, дўстим билан қуюқ сўрашди. Унинг ўғли дўстим Сунатуллоҳ билан араб тилида равон гаплашди. Мен болага разм солиб, унинг “Суннатзиё” ўқув марказида араб тилидан таълим олган бўлса керак деб ўйладим. 
    Мен боланинг ёш бўлишига қарамасдан араб тилида равон гапираётганидан ҳайратланиб, отасидан ўғлининг ёши нечада эканини сўрадим. 12 ёшда экан. 
    Суннатуллоҳ болакайни мақтай кетди. Унинг таъкидлашича, бола “Мабда ул-қироат”, “Шифоҳия”, “Дурусун наҳв”, “Сарф” ва “Наҳв” бўйича, ҳаттоки, олий ўқув ютрларида ўтиладиган араб тили дарслигини ҳам тамомлаган. 
    Отаси ўғлидан мамнун бўлиб, дўстим Суннатуллоҳнинг сўзларини тасдиқлаб шундай деди: Ўзимиз Дўрмонда турамиз. Ўғлим араб тилини мукаммал ўргансин деб, ҳар куни шаҳарга Себзордаги мактабга (бу мактабга араб тили ўқитилар эди) олиб келиб, олиб кетаман. Мен ёшлик қилиб, ўғлимнинг ўқиганлари зое кетмасин деб, Шарқшуносликни тугатган жиянларимдан ўғлим билан араб тилида сўзлашиб, билмаганларини ўргатишларини илтимос қилдим. Жиянларим ўғлим билан сўзлашиб, “Аллоҳ зеҳндан берган экан, ўғлингиз бизни уялтириб қўйдику” дедилар. Кейин билсам ўғлим уларни “мот” қилган экан.
    Боланинг овози ширали бўлиб, Қуръонни чиройли тиловат қилишини айтишди. Бундан ҳурсанд бўлиб ундан қайси сураларни ёд билишини сўрадим. Қуръоннинг жуда кўп суралари, жумладан, “Ёсин”, “Каҳф”, “Луқмон”, “Ар Роҳман”, “Воқеа” сураларини ёдлаган экан. Ҳозирда яна Қуръон ёдлаш билан машғул экан. 
    Мен зеҳни ўткир болакайга жуда ҳавас қилдим. Менинг фарзандларим ҳам шундай ўткир зеҳнли бўлишларини, Қуръонни қалбига жо қиладиган фарзанд тарбия қилишни орзу қилдим. Аллоҳдан Абдурраҳмоннинг буюк олим бўлиши учун дуо қилдик. Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин.

    Абдул Мўмин

    Просмотров: 493 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar