Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2017 » Январь » 12 » Суюнчи
    14:04
    Суюнчи

    Алишер ака, сиздан бир нима илтимос қилмоқчи эдим. Фақат йўқ демайсиз-а?  

    - Ҳўш, нима экан ўзи, айтингчи?,  

    - Келинг “Меҳрибонлик уйи”дан бола сақлаб оламиз...  

    - Йўқ, қўйсангизчи… Ҳеч қачон! Бировни боласи болалик қилармиди? Сабр қилинг. Оллоҳ ўзимизга ҳам фарзанд беради насиб бўлса...  

    Мадина гапларимдан ранжиб, қовоғини солганча мени ишга кузатди...  

    Мадина билан турмуш қурганимизга ҳам етти йил бўлибди. Худо бизга фарзанд бермади.  

    Бормаган, кўринмаган докторлар-у, табиблар қолмади, лекин ҳеч қандай натижа йўқ.  

    Иккимиз ҳам бир-биримизни жуда қаттиқ севамиз.  

    Уйдагилар ўзаро келишган ҳолда яхшиликча ажрашишни ва бошка оила куришни бот-бот такрорлайверишади.  

    Лекин мени ундан ажралгим йўқ...  

    У ҳам мени севсада, баъзида "Алишер ака, онажоним айтганларидек, ажраша қолайлик, бошқа аёлга уйланинг, балки фарзандли бўларсиз" дейди. Гапларидан жахлим чикканини билиб яна хижолат ҳам бўлади.  

    Кечалари ухламай йиғлаб чикади, унга ачинсамда, лекин амалда ҳеч нима қила олмаслигимни ўйлаб ич-этимни ейман.  

    Менга ҳам осон эмас, деярли барча ўртокларим, ўғилларига бирин-кетин суннат туйларини қилишмоқда. Бора-бора уларнинг тўйларига ҳам боролмайдиган бўлиб қолдим, тўғрида, қайси юз билан бораман аҳир, уларни тўйларида ошини ейман-у, қайтаришга эса умид йўқдай...  

    Болалар хотинимнинг жон-у дили...  

    Қўни-қўшниларнинг болалари уйга чиқиб қолишса, ўзини қўярга жой тополмай колади.  

    "Мехмонлар келса дастурхонга қўямиз" дея сақлаб қўядиган қанд-қурсларини бир мартада тарқатиб юборади тушмагур...  

    Мана бугун яна янги ғоя ўйлаб топибди, бола асраб олармиш, ота-онаси хушламаган болани мен ёқтирармидим???  

    Лекин, ўзи оғриб турган кўнглини бекор оғритдимда. Ўзи доим шунака, бўлар бўлмас нарсаларга ҳафа қилиб қўявераман.  

    Шуларни ўйлаб ишхонага ҳам келиб қолибман...  

    Куни билан кўнглим ёришмади, ҳамкасбларим ҳам безиб қолишган, арзимас хатолари туфайли, дилларини оғритиб қўяман, буларни ҳаммаси оиламдаги муаммолар туфайли, Эй Худо, қани энди менга уғилми қизми фарзанд берганингда эди, ҳечам армоним қолмасди...  

    Тушлик яқинлашгач, уйга шошиламан, кўчалардаги ошхоналарда тайёрланган ҳар қандай таомдан кўра, ҳотиним пиширган овкатни афзал кўраман...  

    Иш жойим уйимдан унча узоқ эмас. Пиёда беш-ўн дақиқалик масофа. Бугун ҳам уйга пиёда келдим. Овқатланиб ўтирсам ҳотиним яна, “Дадаси, эрталабки гапимни яна бир марта ўйлаб куринг, илтимос” деб қолди...  

    Табийки жахлим чикди:  

    - Мен сизга айтадиганимни айтиб бўлганман, бошқа бу мавзуга қайтманг - дедим!  

    Кайфиятим тушганча ишхонага қайтдим...  

    Уйим билан иш жойим оралиғида "Мехрибонлик уйи" жойлашган, ҳар куни ўша ердан ўтсамда, ҳеч у тамонга эътибор қилиб қарамаган эканман, ҳотинимнинг бугунги гапилари таъсиридами, уша томонга разм солдим.  

    “Мехрибонлик уйи” ҳовлисида, болалар ўйнаб юришибди...  

    Озгина тўҳтаб уларни кузатдим, бинойидек болалар, етти мучаси соғ, жуда беғубор, лекин негадир кўзлари маюс...  

    Кузатиб турганимни тўрт ёшлар атрофидаги бир болача сезиб колдими, мен тамон югуриб келди...  

    Келдида, кўчадан ажратиб турувчи темир панжара ёнига етганда тўҳтаб қолди. Икки қўллари билан панжара тўсиқларини ушлаганча, менга мунгли холатда караб турарди...  

    Этларим сесканиб кетди рости, унга тескари караб шошилганча, йўлимда давом этдим.  

    Мени дадаси деб ўйлади шекилли.  

    Эртасига негадир яна ўша уй тамон ошикдим.  

    Яна худди ўша болача, айнан шу вақтда, шу йўлдан ўтишимни билгандай, панжара ортидан менга чиройли табассум билан қараб турарди. 

    Кўзимга ўтдай кўриниб кетди.  

    Бир нималар дегим келди-ю, бирор сўз айтолмадим, яна жимгина ўтиб кетдим, ортимга қараб-қараб қўяман, ундан узоклашиб кўринмай қолгунимча, панжара ёнидан кетмади бола бечора...  

    Кейинги кун ҳам "Қани бугун ҳам кутиб турармикан" деган ҳаёл билан атай уша уй ёнидан юрдим, йўл-йўлакай дўкондан унга ўйинчок сотиб олдим.  

    Ҳайратдан ёқа ушладим, у ўз жойида мени кутиб турарди...  

    Унга яқинлашар эканман, "нима деб гап бошласам экан" деган ҳаёл қийнарди мени...  

    - Салом болакай – дедим бошқа сўз тополмай, - ман бу сенга олақол,- дея қўлимдаги ўйинчоқни унга тутказдим.  

    Ҳеч нима демади, ҳатто рахмат ҳам, фақат кулиб турарди...  

    - Исминг нима?.  

    - Маъруфжон, - дейди жилмайиб.  

    Ишга кеч қолаётганим сабаб, унга эртага яна келишимни айтиб кетишга мажбур бўлдим.  

    Уйга қайтганимда эса аёлимга бўлган воқеани сўзлаб бердим.  

    У бундан жуда-жуда хурсанд бўлди.  

    - Айтдимку, болалар жуда ширин бўлишади деб, тезда уларни ёқтириб қоласиз, мана мени айтди дерсиз, келинг бирортасини сақлаб олайлик, - деб илтимос килди.  

    - Ҳали бир қарорга келганимча йўқ, ўйлаб кўришим керак.  

    Эртасига тушлик қилиб бўлгач, ишга кетаман деб турганимда, ҳотиним йўлимни тўсди:  

    - Алишер ака, мен ҳам сиз билан борай, илтимос, жудаям кўргим келяпти ўша болани,- зорланиб, илтижо билан айтилган бу илтимосини кайтара олмадим.  

    - Юринг бўлмаса...  

    Аёлим тушмагур, худди ўз боласини кўргани бораётгандай бир қанча ўйинчок ва ширинликлар сотиб олди.  

    Яқинлашганим сари, юрагим ҳапкириб кўксимга сиғмасди, қани энди тезроқ борсаму, ўша мунгли табуссум эгасини, ширингина болачини кўрсам...  

    Не кўз билан курайки, у ўз жойида йук...Лекин, нега?  

    - Алишер ака, қани у бола?- сўради ҳотиним кутилмаган ҳолатдан маюс тортиб.  

    - Мана шу ерда бўлиши керак эди, ҳар куни мени кутиб турарди-ку, - юрагимга ғул-ғула туша бошлади, ҳовлида ўйнаб юрган болалар орасидан унинг сиймосини излашга тушдим.  

    - Маъруфжон, хой Маьруфжон,- деб чакириб ҳам кўрдим, жим жит...  

    Чақирганимизни тарбиячиси эшитибди шекиллик, ёнимизга келди.  

    Унинг айтишича, Маъруфжон кеча озгина шамоллаб қолган ва ҳозирда хонасида дам олаётган экан.  

    Қўрқиб кетдим-а. Ичимни ўртаётган ҳавотир, уни кўриб чиқишга, ўз кузим ҳабар олишга ундаб, тинчлик бермасди...  

    “Нималар бўляпти ўзи менга” дейман ичимда, уч-тўрт кун ичида у болага шунчалик ўрганиб қолганимга ўзим ҳам ҳайрон эдим.  

    - Кўриб чиқсак дегандик?- тарбиячидан сўради ҳотиним ўртадаги жимликни бузиб.  

    - Ҳа бемалол, келаверинглар...  

    Аёлимнинг гапи менга ҳам айни муддао бўлди, тарбиячига эргашганча бир хона тамон бордик.  

    Кирганимизда, Маъруфжон бурчакдаги кроватда, ўша мунгли табассум билан фариштадек ухлаб ётарди.  

    Юрагим увишиб кетди негадир, у билан саломлашишга орзиқиб кетдим...  

    Тарбиячи опа унинг ёнига секингина яқинлашиб, "Маъруфжон уғлим тур, сенга келишибди қара" дея уйготди.  

    Кўзларини очиб, жажжи бармоқлари билан кўзларини ишқалар экан, "Холажон дадам келдиларми, айтгандимку сизга келадилар деб, Ассалому алайкум дадажон, булар онажонимми" деб юборди...  

     

    Бутун вужудим жимирлаб кетди, кўзларимда ёш қалқиди...  

    Хотиним эса югуриб бориб бағрига босди:  

    - Келдим, болажоним келдим, энди сени ҳеч качон ташлаб кетмайман,- дея ҳўнграб йиғлаб юборди.  

    Бу ҳолатни тасвирлаб беришим қийин, кўзларимдан оқаётган ёшни тарбиячи опадан қанча яширишга ҳаракат қилсамда, лекин ичимдан келаётган йиғини ҳечам тўхтатиб бўлмас эди.  

    Аёлим ва Маъруфжонни бирга кўриб, уни узимизга уғил қилиб олишга қатъий қарор қилдим.  

    “Меҳрибонлик уйи” рахбари олдига чиқиб, мақсадимни айтдим.  

    Улар ҳам рози бўлдилар.  

    Маъруфжонни ота-онаси икки йилча аввал автохалокат туфайли оламдан ўтганлигини, қариндошлари уни бу ерга олиб келганлигини, келгусида орқасидан бирор киши сўраб келишига умид йуқ эканлигилигини айтишди..  

    Бахтим тўла-тўкис бўлгандек, шу бола туфайли ишимда ҳам оилада ҳам хушчақчақ инсонга айландим.  

    Ҳотинимнинг ҳам иши Маъруфжон бўлди қолди, қилган ишимдан мендан жуда миннатдор.  

    Уларни кўриб ўзим хам хурсанд бўлиб кетаман.  

    Орадан бир оз фурсат ўтгач, кўпчилик қариндошларнинг гап сўзларига барҳам бериш ҳамда шу баҳона уларга Маъруфжонни таништириш максадида кичкинагина зиёфат уюштирдик.  

    Хотиним иккимиз хизматда бўлдик, мехмонлар сони кўплиги сабабли, бир дақиқа ҳам тин олмасдан елиб югуришга тўғри келди, ҳотиним ҳам чаққонда ҳаммасига улгурди барака топгур.  

    Кеч кириб бирин кетин мехмонлар ҳам тарқалишди.  

    Маъруфжоннинг кичикроқ тўйидек бўлдида узи ҳам...  

    У эса қувнок, биринчи бор бунақа мехмондорчиликда қатнашгани учун ўзида йўқ хурсанд эди.  

    Онаси дастурхонларни йиғиштираётса, қарашиб юбориш учун атрофида пилдираб юришини кўриб, кўзим қувнаб кетди, бахтимдан айланай дейман ичимда.  

    Бир пайт, Мадина ҳовлида кетаётганида негадир қўлидаги нарсаларни тушуриб юбордида, ортидан ўзи ҳам ерга қулади.  

    Ёнига югуриб борганимда бехуш ётарди, қўрқиб кетдим, дархол қўл телефонимни олдимда тез ёрдамга қўнгироқ қилдим...  

    Улар тезда етиб келишди. Мадинани кўтариб машинага ётқиздик.  

    Ўзим ҳам Маъруфжон билан биргаликда машинага ўтирдик...  

    Йўлда кетаётиб ҳар хил хаёллар оғушида қолдим, нима бўлди экан, оёғи тойиб йиқилганда хушини йўқотмаган бўлардию.  

    Эндигина бахтга эришдим деганимда, бошимга яна қанақа ташвиш тушди экан, ишқилиб соғ-омон бўлсинда...  

    Бирини бериб иккинчисини мендан олмагин Яратган Эгам, дея ёнимда кетаётган Маъруфжонни махкам қучоқлаб, елкаларига кўз ёшларимни артдим.  

    Касалхонага етиб келдик, хотинимни муолажа хонасига олиб кириб кетишди...  

    Юрагимда минг хадик, қўрқув, ҳозир шифокор чикади-ю ёмон хабар айтадигандай ичим ғаш.  

    Нихоят, эшик очилиб шифокор чиқди. “Сиз беморнинг турмуш уртоғимисиз” деб суради...  

    - Ҳа, - деб жавоб бердим қалтироқ билан.  

    - Хонамга юринг.  

    - Ҳоп бўлади.  

     

    Шифокор хузуридан қайтиб чиққанимда, айтган гапларидан ҳалигача ўзимга кела олмай карахт аҳволда эдим.  

    Оёқларимдаги қалтироқдан бир жойда тик тура олмайдиган даражада қувватсизланиб кетганди.  

    "Нахотки" дейман ўзимга-ўзим...  

    Ҳолсизланиб деворга суяниб қолдим.  

    *******  

    Мана бугун Мадина билан бозордамиз, Маъруфжон билан Мухаммаджонларга кийим кечак олаяпмиз...  

    Яқинда уларнинг суннат тўйларини муносабати билан эл-юртга ош бермоқчимиз.  

    Келинглар, сизлар ҳам азиз мехмонимиз бўлинглар.  

    Нақадар бахтлиман-а?  

    Шу кунларни менга раво кўрган Оллохимга беадад ва бехисоб шукроналар айтаман.  

    Ҳа айтганча, ўшанда шифокор аёлимнинг ҳомиладор эканлигини ва ўғлимиз Муҳаммаджонни дунёга келиш хабарини бериб, мендан суюнчи олиш учун чақирган эканлар...  

    Иқбол Юсуф 

    Просмотров: 488 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar