ЖАЖЖИ МУАЛЛИМ
Жазирама ёз кунларининг бирида қўшнимиз Нозима опа бозорда иши борлигини, бир муддат икки ўғилчасига қараб туришимни илтимос қилди. Мен бу илтимосни жон деб қабул қилдим. Чунки ўша куни ўзим ҳам уйда ёлғиз эдим, шунингдек, у ширинтойларни жуда яхши кўраман. Болажонларнинг каттаси Муҳаммад Юсуф олти ёш, кичиги эса Муҳаммад Нур уч ёш эди чамамда.
Болалар билан ўйнаб-кулиб тушлик маҳал бўлганини ҳам сезмай қилибман. Тушликдан сўнг, болажонларни музқаймоқ билан сийладим. Бундан улар жуда севинишди. Мазза қилиб музқаймоқ еётганимизда Муҳаммад Нур сокинлик билан: “Опажон бу музқаймоқни ким берди?” деб сўради. Мен ҳам сода қилиб: “Аллоҳ берди асалим”, дедим. Бу сўзимдан боланинг мунчоқ кўзлари қувониб: “Ростданми?” дея такрор сўради. Мен эса унинг бу ҳолатидан ҳайрон эдим. Билсам у эрталабги нонушта дастурхонига дуо қилишда, Аллоҳдан музқаймоқ сўраб дуо қилган экан. Унинг бу ишидан бир сескандим. Бундан ҳеч қанча вақт ўтмай, у негадир ташқарига чиқдида, маъсум нигоҳини кўкка қадаганча, жажжи қўлчаларинини кўтариб, бир нималарни пичирлади. Қайтиб кириб Аллоҳдан Пепси сўраб кирганини айтди. Акаси иккимиз унинг бу ишига бир кулиб қўйдик.
Шу дамда ҳаёл олиб қочди. “Аллоҳим, бу жажжи боланинг кўксида қандай буюк ишонч солибсан.. Қанчалар улуғ ишонилмишсан… Қандай гўзал тарбия… Гоҳида биз катталарнинг қўлимиздан бу иш келмай Яратганни қўйиб, яралмишга ялинамиз… Бандасидан сўраб, бандасига суянамиз…Кошки эди ҳамма ҳам мана шу болакайдек, Аллоҳга чин ишонч билан суянолса…” Мана шундай хаёллар оғушида Нозима опанинг келганини билмай қолибман. Опа болаларига қараб турганимга миннатдорлик биладираркан, ногаҳон кўзим бозор халта ичидаги Пепси ичимлигига тушди. Ҳа бу ўша Муҳаммад Нур сўраган Пепси эди. Бу гал энди чидолмадим кўзларимдан беихтиёр ёш қалқиди…
“Аллоҳим бизларни фақат ўзингдан сўраб, фақат ўзингга суянадиян бандаларингдан қилгин. Ўзингдан ўзгага муҳтож этмагин Роббим” Амин…
Мумтоза
|