Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Қадрли дўстлар!
Хонимлар ва жаноблар!
Шу кунларда Асосий Қонунимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллиги мамлакатимизда тантанали равишда байрам қилинмоқда.
Давлатимиз ва халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган ушбу айём ҳақида гапирар эканмиз, биз Конституциямизнинг бугунги Ўзбекистон давлатчилигининг тикланиши ва ривожланишидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Ва шу аснода мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадга эришиш, яъни юртимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эрк
...
Читать дальше »